Тақризчилар: доцентлар Н


 Ўқувчилар ўзлаштиришини назорат қилиш


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

4. Ўқувчилар ўзлаштиришини назорат қилиш. 
Ўқитиш самарадорлиги сон, сифат, тўлиқлиги, ўз вақтидалиги, 
тезкорлиги, чуқур ҳар томонламалиги, назоратнинг объективлиги билан 


113 
боғлиқлиги масаласи олдин қўриб ўтилган эди. Бу боғликликни тўлароқ 
амалга ошириш учун турли тушунчаларни аниқлаш, улар ўртасидаги 
узвийликни, назоратнинг самарадорлигини белгиловчи омилларни 
аниқлаб олиш зарур. Ҳозирги вақтда “баҳо”, “назорат”, “текшириш”, 
“ҳисобга олиш” ва б.қ. тушунчалар ва улар билан боғлиқликни 
белгиловчи аниқ ёндашув йўқ. Баъзан бир-бирини тўлдиради, баъзан эса 
алиштириб юборилади, баъзан бир маъно ифодаланади, баъзан турлича 
ифодаланади. 
Бу ўринда “назорат” ўқувчи билим ва кўникмаларини ажратиш, 
ўлчаш ва баҳолаш тарзида қабул қилинади. Текшириш деб аниқлаш ва 
ўлчаш тушинилади. Шу жиҳатдан текшириш назоратнинг ажралмас 
таркибий қисми сифатида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги қайта алоқа 
жараёни ҳисобланиб, бу ўринда педагогнинг мақсади - ўзлаштирилган 
материал ҳақида объектив материалга эга бўлиш, ўқувчи билимида 
мавжуд хато ва камчиликларни аниқлашдан иборат. 
Текширишдан мақсад, ўқувчиларнинг нафақат ўрганганлик 
даражаси ва сафатини аниқлаш балки, уларни сарф қилган ўқув меҳнати 
ҳажмини аниқлашдан ҳам иборат. Назорат ўзида нафақат текширишни, 
шунингдек, у ўзида баҳолаш ва натижани ҳам қамраб олади. 
Ўқувчилар ўзлаштиришини баҳолашнинг асоси назорат 
натижалари ҳисобланади. Бу ўринда ўқувчилар меҳнатининг сон ва 
сифат жиҳатлари ҳам эътиборга олинади. Сон жихатдан ўқувчиларни 
олган баллари ва фойизларида ифодаланади. Сифат жихатлари эса -
“яхши” , “қониқарли” каби баҳо меъёрлари билан характерланади.
Баҳолаш - бу маълум бир ва бир неча рақамларни ўлчаш ва 
ҳисоблаш натижаси эмас, балки баҳолаш меъёрига берилган аҳамият 
алоҳида қийматга эга. 
Ўзлаштириш (ўқитиш самарадорлиги) кўрсаткичи қуйидагича 
формулада ўз аксини топади. Б-Х, Т.(100%). Бу ерда Б-ўзлаштириш 
баҳоси (самарадорлиги, ўрганганлиги); Х-ҳақиқий ўзлаштирилган 
билим ва кўникма ҳажми; Т-тўлиқ ўзлаштириш учун таклиф этилган 
билим, кўникма ҳажми. Кўриниб турганидек, ўзлаштириш ёки 
ўрганганлик кўрсаткичи 100%-тўлиқ ўзлаштириш, ўрганганлик ва О% 
билим ва кўникмаларнинг тўлалигича йўқлиги. 
Бу мезон бўйича баҳони аниқлаш учун ўзлаштирилган ва таклиф 
этилган билим ва қўникмалар ҳажмини белгилаш зарур. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling