Тақризчилар: доцентлар Н
Ташҳиснинг лойиҳали (прагностик) функциясини
Download 1.92 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogika nazariyasi va tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташҳиссиз
- Ташҳис ўз ичига
Ташҳиснинг лойиҳали (прагностик) функциясини педагоглар,
ўқувчилар жамоаси, айрим гуруҳ, бирлашмалар ва айрим шахслар (ўқувчилар) ривожланиш тенденцияларини аниқлаш, белгилаш, 112 кузатишдан иборат. Жумладан педагогларни бир-биридан узоқдалиги, уларни фақат дарс бериш билан чегараланганлиги, ўқувчилар билан муносабатларидаги формализм, метод бирлашмаларда ижодийликни бўшаштирилиши таълим муассасаларидаги раҳбарликда яқинлашиб келаётган кризисни, тарбия ва таълим масалаларини самарали тарзда ҳал эта олмаслик каби салбий ҳолатлар хақидаги ташҳисли ахборот муҳим аҳамият касб этади. Лойиҳали ташҳис болалар жамоси, ҳар бир шахс шаклланишида ўта муҳим эканлиги ҳисобга олиниши керак. Бу эса юқоридаги ҳал этилиши зарур бўлган муаммоларни олдиндан лойиҳалаш, аниқ амалга оширилиши керак бўлган тадбирлар режасини тузиш ва самарали йўлга қўйишни тақозо этади. 3. Ўқувчилар ўзлаштиришини ташҳислаш. Таълимда умумий ёндашув ва амалий педагогик фаолиятни жараён сифатида ташҳислашга ажратиш мумкин. Ташҳис - бу дидактик жараённи кечишидаги бутун ҳолатни аниқлаш, унинг натижасини аниқ белгилашдан иборат. Ташҳиссиз дидактик жараённи самарали бошқариб, мавжуд шароит учун энг қулай натижага эришиб бўлмайди. Ўзлаштириш (ўрганганлик)ни ташҳис қилишни, оқибат, эришилган натижа ва ўрганганлик (ўзлаштириш)га ҳам ажратилади. Ўрганганлик (ўзлаштириш)ни шунингдек, ташҳис қилиш давригача эришилган даража сифатида ҳам қаралади. Дидактик ташҳиснинг асосий мақсади ўқув жараёнини самарадорлиги билан боғлиқ ҳолда кечишини ўз вақтида аниқлаш, баҳолаш ва таҳлил этишдан иборат. Юқорида кўриниб турганидек дидактик ташҳис, билимлар, кўникма ва малакаларни анъанавий текширишга қараганда кенгроқ ва чуқурроқ маъно касб этиши билан ажралиб туради. Текшириш натижаларни фақат қайд этади, лекин унинг келиб чиқиш сабабларини кўрсатиб бермайди. Ташҳис қилинган натижаларни усул, йўллар, эришилган натижалар, йўналиши билан, ўқитиш натижаларини ривожланиши, ўсиш даражаларини биргаликда қўшиб ўрганади. Ташҳис ўз ичига назорат, текшириш, баҳолаш, статистик маълумотларни тўплаш, уларни таҳлил этиш, ўсиш даражаларини аниқлаш, вокеаларни кейинги ривожини лойиҳалашни олади. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling