103
Индивидуал
ишлаш
таълимда
ҳар
бир
ўқувчининг
тайёргарлиги ва имконияти даражасида ўсиш
тезлигини кузатиш,
ўрганиш имкониятини беради. Унинг муваффақияти ўзига хос
вазифаларни тўғри танлаш, системали назорат, содир бўлган
камчиликларни тезкор ҳал этиш имкониятини беради. Тўғри
ташкил этилган индивидуал ишлар ўқувчиларда мустақил
билим
олиш кўникмаси ва эҳтиёжининг юзага келишини таъминлайди.
Индивидуал ишлашнинг камчилиги шундаки,
болалар бир-
бирлари билан ўртоқлашмайди, фикр алмашмайди,
эгалланган
билимлар бошқаларнинг, жамоанинг бойлигига айланмайди.
Бу камчиликларни бартараф этишда дарсни гуруҳ қилиб
ташкил этиш ёрдам беради.
Дарсда ўқувчилар билан гуруҳ бўлиб ишлашда улар ҳар
хил ёки бир хил вазифани бажарувчи бир нечта кичик гуруҳларга
бўлинади. Шунга кўра, ишлар бир хилда ёки алоҳида гуруҳ
ишлари ташкил этилади. У ёки бу ҳолда ҳам гуруҳ ишлари
оммавий ва индивидуал ишлар билан бевосита боғлиқ. Бу ўринда
энг қулай гуруҳ 5-7 кишидан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, гуруҳ ишларида жуфт-жуфт бўлиб ишлаш ҳам яхши
самара беради. Гуруҳлар билиш имконияти бир-бирига ўхшаш
ўқувчилардан тузилса, натижа самарали бўлади.
Ўқувчиларнинг гуруҳ бўлиб ишлаши бир қатор
дидактик
муаммоларни ечишда: мисол, масала ва машқлар ечимида;
қайтариш ва мустаҳкамлашда; янги материални ўзлаштиришда;
билим ва кўникмаларни шакллантиришда алоҳида аҳамиятга эга.
Индивидуал ишлашга ўхшаш, гуруҳ ишларида ҳам мустақил
топшириқлар берилади, лекин бундай ишлашда ўқувчилар жамоа
бўлиб ишлаш методига одатланадилар ва бу метод объектив
тушунчаларни шакллантиришнинг етарли шарти бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: