(классификацияси)ни
белгилаш
заруриятини
келтириб
чиқаради.
Бу масалада, дидактикада турлича ёндашувлар мавжуд.
Жумладан, дарснинг ўтиш усулларига қараб турларга
ажратишга ҳаракат қилинган.
Масалан, дарс-маъруза, амалий машғулотлар дарси,
кино дарслар ва б.қ.
Бошқа
ҳолларда,
ўқувчилар
билиш
фаолиятининг
характерига кўра турларга ажратилган: фактларни дастлабки
қабул қилиш, тушунчалар ҳосил қилиш дарси ва б.қ. ёки
ўқувчиларнинг мустақил ишлари даражаси бўйича турларга
ажратилган: ўқувчиларни синф билан ишлаш дарси, мустақил
ишлаш дарси ва б.қ.
Дарсларнинг умумий тизимида, уларнинг ўрни ва
дидактик вазифаларига кўра, энг кўп тарқалган дарс турлари
қуйидагича:
1. Янги билимларни ўқувчилар томонидан фаол
ўзлаштириш дарси.
2.
Кўникма
ва
малакаларни
шакллантириш
ва
мустаҳкамлаш дарси.
3. Билимларни умумлаштириш ва системалаштириш.
4.
Қайтариш-такрорлаш ва мустаҳкамлаш, бошқача
айтганда, билим, кўникма ва малакаларни комплекс қўллаш
дарси.
5. Назорат-текшириш дарслари.
6. Бир нечта дидактик вазифаларни ҳал этишга
йўналтирилтан комбинациялашган дарслар.
Лекин бу дарс турлари ҳам дарс олдига қўйилган мақсад ва
вазифаларни тўлалигича ҳал этиб бермайди. Бу масалани ҳал
этувчи
тадқиқотлар,
дарсларни
такомиллаштириш,
янги
турларини ишлаб чиқиш давом этади.
Дарс тузилиши ва уни ҳал этиш муаммолари ҳам
юқоридагидек тарзда таҳлил этиб берилмоғи лозим.
Илмий
тадқиқотчилар
ва
илғор
ўқитувчилар
дарс
тузилишидаги қуйидаги ҳолатлар ҳисобга олиниши зарур, деб
ҳисоблайдилар. Дарс тузилиши нафақат шу машғулотларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |