Тақризчилар


IV БОБ. ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ


Download 1.28 Mb.
bet4/26
Sana04.02.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1158074
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
statas

IV БОБ. ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ ИНДЕКС УСУЛИДА ТАҲЛИЛИ.......................................................................................

36


4.1. Индексларнинг моҳияти ва ўзига хос хусусияти ……………………......

36

4.2. Иқтисодий таҳлилда индекс усулидан фойдаланиш услуби.....................

36

4.3. Миқдор кўрсаткичли индекслар ва уларни ҳисоблаш................................

37

4.4. Сифат кўрсаткичли индексларни ҳисоблаш................................................

40







Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати…………………….............................

45

Сўз боши
Ижтимоий ҳаѐтда ўз фикр ва мулоҳазаларимизни тасдиқлаш ѐки исботлаш учун ҳар куни бир қанча тушунча ѐки маълумотларни ишлатамиз ва қўллаймиз. Масалан, инфляция, аҳоли, ҳосилдорлик, ўртача ѐш ѐки ойлик иш ҳақи, валюта курси, касални тузалиши вақти, ялпи ички маҳсулот, ўртача тезлик, баҳо, таннарх ва ҳ.к. Ушбу кўрсаткич ѐки маълумотлар қандай аниқланади деган саволни ўртага ташласак, тўғри аминмизки, кўпчилик тўғри жавоб бера олмайди. Тўғри жавоб бериш учун статистикани ўрганиш керак. Статистикани ўрганиш учун ўқув методик қўлланма ва практикумлар зарур.
Мазкур услубий қўлланма статистикани ўрганувчи барча тингловчилар, ѐш мутахассислар учун мўлжалланган. Қўлланмани ушбу тартибда ѐзилиши, унинг мазмуни ва таркибини, назарий ва амалий (айрим пайтларда ташкилий) масалаларини ѐритишни, принципиал ҳолатларни мисоллар ѐрдамида кўрсатиб беришни олдиндан белгилаб беради.
Бугунги кунда статистикани ўрганишда тингловчи айрим қийинчиликларга ва қарама – қарши фикр ҳамда йўналишларга дуч келиши мумкин. Бу тўғрида ортиқча саволлар туғилмасдан, биз тингловчини олдиндан огоҳлантириб қўймоқчимиз. Масалан, республикада турли салоҳият ва иқтисодий ҳолатда бўлган корхона ва ташкилотларнинг бозор иқтисодиѐтига бир вақтда ўтиши, бир пайтнинг ўзида хизматларнинг тўлиқ пуллик хизматга айлантирилиши ва айни вақтда айрим имтиѐзларни сақлаб қолиниши, халқ тушунчаларини эволюцион йўл билан ўзгариши ва ҳ.к. Шунинг учун ҳам тингловчи юқоридаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда статистик методларни қўллаши тавсия этилади.
Қўлланмада статистика назарияси ва методологияси масалалари батафсил ѐритилган, яъни статистик кузатиш, жамлаш, гуруҳлаш, жадваллар, графиклар, мутлоқ, нисбий ва ўртача кўрсаткичларни ўрганиш, танланма кузатиш, динамика қаторлари, индекс усуллари ва бошқалар кўриб чиқилган. Қўлланмани мақсади – барча ҳодиса ва жараѐнларни характерловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш технологиясини, уларнинг таркибини, динамикасини, ўзаро боғлиқлигини, уларга таъсир қилувчи омилларни аниқлашда ва таҳлил қилишда зарур бўлган иқтисодий–статистик усулларни қўллаш ҳамда статистик таҳлил қилиш ѐрдамида мавжуд имконият ва ишламаѐтган захираларни аниқлаб, уларни тезкорлик билан хўжалик
айланмасига киритиш йўлларини ўргатишдир.
Услубий қўлланманинг 1-боби Ф.У.Умаров, 2-боби Ғ.Э.Исмоилов, 3-боби Ғ.Б.Эрназаров, 4-боби доцент Қ.Х.Жумаевлар томонидан тайѐрлаганлар.
Ушбу қўлланма муаллифлари тақризчиларга ва уни нашрга тайѐрлашда кўмаклашганларга ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда тингловчилар ва мутахассисларда қўлланма ҳақидаги таклиф, мулоҳаза, маслаҳат ва истакларни кутиб қолади.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling