Тақризчилар


Статистик кузатиш маълумотларини жадвал ва графикларда


Download 1.28 Mb.
bet14/26
Sana04.02.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1158074
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
statas

Статистик кузатиш маълумотларини жадвал ва графикларда


тасвирлаш
Статистик маълумотларни шундай тақдим этиш керакки, улардан фойдаланиш қулай бўлсин, уларни ўқиш ва тушуниш осон бўлсин. Уларни тақдим этишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: матнда сўз билан баѐн этиш, жадвал ва графиклар орқали тасвирлаш.
Маълумотларни сўз билан матнда баѐн этиш кўринишда яхши йўлга ўхшаб туюлса ҳам, аммо субъектнинг маҳоратига, маълумотларни талқин қилишдаги ўзига хосликка боғлиқ. Бундан ташқари, бу ҳолда уларни ҳар тарафлама тушуниш, боғланишларини пайқаш бирмунча оғирлашади.

Статистик жадваллар


Статистик ахборотларни жадвалда ифодалаш сўз билан баѐн этишга қараганда ўрганилаѐтган воқеаларни равшан ва жозибали қилиб тасвирлайди.
Статистикадаги жадваллар логарифмлик,
карра ва бошқа жадваллардан тубдан фарқ қилади. Улар ижтимоий - иқтисодий ҳаѐтимиз, турмушимизнинг турли томонларини таърифловчи кўрсаткичларни яққол ва ихчам шаклда, ўзаро боғланишда ифодалаб, умумий ва ўзига хос хусусиятларини ойдинлаштиради.

Жадвал турлари ва тузиш қоидалари


Иқтисодий изланишларда статистик жадвалларнинг ҳар хил турлари қўлланилади. Эганинг тузилишига қараб, статистик жадваллар уч турга бўлинади: оддий, гуруҳий ва комбинацион.
Оддий жадвал деб, ўрганилаѐтган объектлар ва уларнинг кўрсаткичлари бирма-бир рўйхат кўринишида ѐзилган жадвалга айтилади.
Оддий статистик жадвалнинг эгасида статистик кузатишга жалб қилинган объектларнинг номлари ѐки маълумотлар, тегишли даврлар ѐзилган бўлади. Қуйида келтирилган жадвал бунга мисол бўла олади. Бу жадвалда йиллар берилган устунлар эга бўлиб, кўрсаткичлар келтирилган қаторлар кесимдир.

жадвал


Жадвалнинг эга қисмида ўрганилаѐтган объектнинг муҳим бир белгиси бўйича гуруҳлаш амалга оширилган бўлса, бундай жадвал гуруҳий жадвал дейилади.
Гуруҳий жадвал деганда ўрганилаѐтган объектларни бир белги асосида гуруҳлаш натижаларини ифодалайдиган жадвал назарда тутилади.
Айрим пайтларда воқеа ва ҳодисаларни бир белгиси бўйича гуруҳлаганда уларни тўлиқ ўрганишнинг иложи бўлмайди. Бундай пайтда воқеа ва ҳодисалар икки ва ундан ортиқ белгиси асосида гуруҳларга ажратилиб ўрганилади. Бунинг учун, аввал ўрганилаѐтган ҳодиса тўплами бир белгиси бўйича, кейин ҳар қайси гуруҳ бошқа белги бўйича кичик
гуруҳчаларга ажратилади. Бундай гуруҳлаш натижалари асосида комбинацион жадваллар тузилади. Улар оддий жадвалларга қараганда, воқеа ва ҳодисаларнинг ўзаро алоқаси ва боғланишларини чуқурроқ ва тўла ѐритишга ѐрдам беради.
Воқеа ва ҳодисаларни ўрганиш жараѐнида ва қўйилган вазифаларга қараб эга ва кесим ўз ўринларини алмаштириб туриши мумкин. Статистик жадвал ихчам ва кўримли чиқиши учун, уни тузишда қуйидаги қоида ва тартибларга амал қилиш керак:

      1. Жадваллар ҳажми катта бўлмаслиги керак.

Мураккаб тўпламларни ўрганишда жадвал ҳажмини кенгайтирмасдан, яхшиси, икки ва ундан ортиқ ўзаро боғланган
жадваллар тузиш керак. Жадваллар аниқ, тушунарли ва ўқишга осон кўринишда тузилиши зарур.

      1. Жадвалнинг умумий номи ундаги эга ва кесимлар мазмунини ифодалаши лозим, уни қисқартириб ѐзиш мумкин эмас.

Шартли белгилашларга катта эътибор бериш керак. Зарур бўлганда айрим кўрсаткичлар ѐнига юлдузча ѐки рақамлар қўйилиб, уларни қаердан ѐки қандай ҳисоблаб олинганлиги тарзида берилиши керак.
Ҳодиса содир бўлганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, жадвалда шу кўрсаткич ўрнига ―маълумот йўқ‖ ѐки нуқталар (...) қўйилади, агарда ҳодиса умуман содир бўлмаган бўлса, тире (–) белгиси билан ифодаланади.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling