Тақризчилар
Статистикада қисман кузатишнинг қуйидаги турлари мавжуд
Download 1.28 Mb.
|
statas
Статистикада қисман кузатишнинг қуйидаги турлари мавжуд:а) анкета (саволнома) орқали кузатиш; б) асосий массивни кузатиш; в) монографик тасвирлаш; г) танланма кузатиш. Анкета орқали кузатишнинг моҳияти шундаки, унда тегишли саволлар ѐзилган варақалар жавоб ѐзиб юборишни илтимос қилиб, аҳоли орасида тарқатилади. Аммо варақаларни тўлдириш ихтиѐрий бўлгани учун, одатда, тарқатилган анкеталарнинг фақат бир қисми жавоби билан қайта олинади. Натижада қисман кузатишга эга бўламиз. Анкета орқали кузатиш керакли маълумотларни кам харажат қилиб олиш имкониятини яратса-да, аммо уларнинг аниқлиги жавоб бераѐтган шахсларга боғлиқдир. Шу сабабли бу кузатиш тури иқтисодий статистикада кам ишлатилади. У кўпроқ социологик ва демографик кузатишларда, жамоатчиликнинг у ѐки бу масала ҳақидаги фикрини аниқлашда қўлланилади. Қисман кузатиш турларидан яна бири асосий массивни кузатиш деб аталади. Унинг хусусияти шундаки, кузатиш учун ўрганилаѐтган белгининг умумий ҳажмида энг салмоқли ўрин тутган тўпламнинг асосий қисми ажратиб олинади, бошқалари эса кам салмоққа эга бўлганлиги сабабли кузатиш натижалари уларга унчалик боғлиқ эмаслигини олдиндан билган ҳолда ташлаб юборилади. Ўзбекистон деҳқон бозори савдо статистикаси ана шу асосий массивни кузатиш тамойилларни (принциплари) асосида олиб борилади. Дехқон бозорлари шаҳар ва шаҳар типидаги посѐлкаларда мавжуддир. Кузатиш эса катта шаҳарлардаги асосий деҳқон бозорларида олиб борилади. Бу шаҳарларда республика шаҳарлари аҳолисининг ярмидан кўпи яшайди, деҳқон бозори савдоси айланишида улар асосий ўринни эгаллайди. Монографик тасвирлаш ҳам қисман кузатиш турларидан ҳисобланади. Монографик тасвирлаш деганда типик ҳодисаларни ҳар тарафлама чуқур ва синчиклаб ўрганиш тушунилади. У ѐппасига кузатиш натижаларини бойитиш мақсадида ўтказилади. Монографик тасвирлаш барча тўплам ҳақида фикр юритиш учун маълумот тўплашни кўзламайди ва шу билан қисман кузатишнинг бошқа турларидан фарқ қилади. Унинг маълумотлари айни кузатилаѐтган ҳодиса, объектга тегишлидир. Танланма кузатиш қисман кузатиш турлари ичида илмий асослангани бўлиб, энг яхши натижа беради. У тўғри ташкил этилганда олинган маълумотлар умумий тўплам ҳақида тўла-тўкис ва аниқ фикр юритиш имкониятини яратади. Танланма кузатиш деганда умумий бош тўпламдан бир қисмини илмий асосланган, ваколатлиликни тўла таъминлаб берадиган усуллар ѐрдамида танлаб олиб, ўтказиладиган кузатиш тушунилади. У халқаро статистика амалиѐтида кенг қўлланади. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling