Тақризчилар


Статистик кузатишнинг таркибий компонентлари


Download 1.28 Mb.
bet8/26
Sana04.02.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1158074
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
statas

Статистик кузатишнинг таркибий компонентлари


Статистик кузатиш самарали ташкил этилиши учун кузатиладиган объект чегараларини белгилаб, ажратиб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳодиса вақт бўйича, фазо жиҳатидан ва моддий белгиларига қараб чегараланиши керак. Вақт ўлчов бирликлари (кун, ой, йил ва ҳ.к.) мазмунан бир турли бўлгани учун ҳодисани вақт бўйича чегаралаш бирмунча осон. Энг катта фарқ айрим ойларнинг узунлигида кузатилади. У 28 кундан 31 кун орасида ѐтади. Вақт ўлчов бирликлари бир турли бўлганлиги сабабли маълумотлар тегишли бўлган давр, яъни вақт оралиғи ҳам асосан бир - бирига тенгдир. Демак, бу жиҳатдан улар таққослама ҳисобланади.
Кузатиш объектини чегаралаш масаласига қайтиб, у ―ценз‖ тушунчаси билан боғлиқлигини эслатиб ўтмоқчимиз.
―Ценз‖ сўзи икки маънода қўлланилади. Биринчидан, ―ценз‖ деганда рўйхат тушунилади. Масалан, АҚШда олиб бориладиган саноат цензлари, қишлоқ хўжалиги цензлари, мелиоратив цензлари ва ҳоказолар.
Яқин ўтмишда, аниқроғи ўтган асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистонда ҳам шундай саноат ва қишлоқ хўжалиги цензлари ўтказилган эди.
Иккинчидан, ―ценз‖ деб барча объектлар орасидан айнан кузатишда ҳисобга олиниши лозим бўлганларини белгилаш учун қабул қилинган маълум миқдорий меъѐр ѐки белгилар тўпламига айтилади. Ҳозирги кунда ҳам мазкур
ценз маъмурий статистика амалиѐтида қўлланилади.
Кузатиш объекти билан бир қаторда унинг субъекти мавжуд. Кузатиш субъекти деганда ўрганилаѐтган ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни қайд қиладиган ва тўплайдиган юридик ѐки жисмоний шахслар тушунилади.
Макроиқтисодий статистикада эса статистика ташкилотлари кузатиш субъектидир. Махсус статистик текшириш ва рўйхатларда улар бошланғич маълумотларни қайд қилади ва тўплайди. Ҳисоботда эса бошланғич маълумотларни қайд қилиш ва корхона миқѐсида
умумлаштириб тақдим этиш айрим хўжалик юритувчи субъектлар вазифаси бўлса, уларни қабул қилиб олиш ва ўз ҳудуд чегарасида умумлаштириш билан статистика ташкилотлари шуғулланади. Бу ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар, яъни корхоналар, фирмалар, ташкилотлар ва муассасалар ҳисобот бирликлари деб аталади. Демак, ҳисоботга асосланган макроиқтисодий статистикада кузатиш субъектлари иккита мустақил субъектлардан ташкил топади: ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни тақдим этувчи корхона ва ташкилотлар ҳамда уларни тўплаб, умумлаштирувчи статистика ташкилотлари.



    1. Download 1.28 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling