Тақризчилар
Статистика ўз предметини қуйидаги категориялар ѐрдамида ўрганади
Download 1.28 Mb.
|
statas
- Bu sahifa navigatsiya:
- Статистик кўрсаткич
- Статистик кўрсаткичлар тизими
Статистика ўз предметини қуйидаги категориялар ѐрдамида ўрганади:Статистик тўплам – умумий боғлиқликда, қандайдир бир сифат белгиси билан бирлашган ва бир-биридан фарқ қилувчи объект ѐки ҳодисаларнинг йиғиндисидир. Масалан, корхоналар сони, акциядорлик жамиятлари сони, оилалар сони ва ҳ.к. Тўпламлар бир жинсли (ўхшаш, бир хил бўлган) ва турли жинсли бўлиши мумкин. Ўрганилаѐтган объектнинг белгилари тўпламнинг ҳамма бирликлари учун умумий бўлса, тўплам бир жинсли дейилади. Масалан, хусусий фирмаларни ўрганишда, энг аввало, уларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ва шуғулланмайдиган корхоналарга ажратиш керак. Бунда иккита янги тўплам пайдо бўлади. Бу тўпламларга кирган ҳар бир корхона тўплам бирлиги ҳисобланади. Белги - бу тўплам бирлигининг сифатий хусусиятидир. Ўрганилаѐтган тўплам бирлигини ифодалаш характерига қараб, белгилар миқдорий, атрибутив ва альтернатив белгиларга бўлинади. Миқдорий ифодага эга бўлган белгилар миқдорий белгилар дейилади. Масалан, иш стажи, меҳнат ҳақи, киши ѐши ва ҳ.к.. Миқдорий ифодага эга бўлмаган белгилар атрибутив белгилар дейилади. Масалан, профессор, бизнесмен, бармен, банкир ва ҳ.к. Агарда белгида, моҳияти бўйича тескари вариант мавжуд бўлса, бундай белгилар альтернатив белгилар дейилади. Масалан, ҳар бир киши турмуш қурган ва қурмаган бўлиши мумкин, дўкондаги товар истеъмолга яроқли ва яроқсиз бўлиши мумкин. Бундай белгилар бўйича маълумот тўпланаѐтганда, одатда, саволга ҳа ѐки йўқ деб жавоб берилади. Статистик ўрганишнинг фарқли хусусияти, унда фақат ўзгарувчан (тебранувчи, фарқланувчи) белгилар ўрганилади, яъни белгилар бир-биридан фарқланади. Бу фарқланиш статистикада вариация деб аталади. Агарда, ўрганилаѐтган белгининг ўзгариши турли даврларга тўғри келса (ой, чорак, йил), бундай ўзгариш статистикада вариация эмас, динамика, дейилади. Статистик кўрсаткич – бу категория бўлиб, ҳодиса ва воқеаларни аниқ шароит ва вақтдаги миқдорий тасвирланишидир. Статистик кўрсаткичлар ҳажмий ва ҳисобланган кўрсаткичларга бўлинади. Улар режа, ҳудудий, ҳақиқий, прогноз кўрсаткичлари шаклида бўлиши мумкин. Статистик кўрсаткичларни статистик маълумотлар билан чалкаштирмаслик керак. Статистик маълумотлар статистик кўрсаткичларни аниқ рақамдаги ифодасидир. кўрсаткичлар дейилади. Статистик кўрсаткичлар тизими бир-бири билан ўзаро боғланган статистик кўрсаткичларни ифодалайди. Статистик кўрсаткичлар тизими ижтимоий ҳаѐтнинг барча поғоналарини ўзида қамраб олади. Агарда кўрсаткичлар мамлакат, ҳудуд, тармоқ даражасида ҳисобланса, улар макро-мезодаражадаги кўрсаткичлар дейилади. Агарда корхона, фирма, оила ва шу каби даражаларда ҳисобланса, микродаражадаги Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling