Тақризчилар
Статистик кузатиш турлари ва усуллари
Download 1.28 Mb.
|
statas
Статистик кузатиш турлари ва усуллариҲодисаларни қайд қилиш вақти, бошланғич маълумотларни олиш усули, кузатиш бирликларини ўз ичига қамраб олиши ва ташкилий жиҳатдан статистик кузатиш қуйидаги турларга бўлинади. Ташкилий ва молиялаштириш жиҳатидан статистик кузатишларни тўртта турга бўлиш мумкин: 1) статистик ҳисобот; 2) махсус доимий текширишлар; 3) рўйхатлар; 4) бизнес текширишлар. Воқеалар содир бўлишини қайд қилиш вақтига қараб статистик кузатиш уч турга ажралади: 1) узлуксиз (жорий) кузатиш; 2) даврий кузатиш; 3) бир йўла кузатиш. ва қишлоқ йиғинларида қайд ҳужжатларда ҳисобга олиш, ҳисобида қайд қилиш ва ҳ.к.. Узлуксиз кузатишда воқеа (ҳодиса) содир бўлиши биланоқ, яъни ўша дамнинг ўзида қайд қилинади. Масалан, туғилиш, ўлиш, никоҳдан ўтиш ва ажралишларни фуқаролик ҳолатини қайд қилиш органлари қилиш, яратилган маҳсулотларни бошланғич ишчи ва ходимларнинг ишга чиқишини табел Даврий кузатиш деганда воқеа содир бўлгандан сўнг маълум вақт ўтганда уни қайд қилиш ва кузатишларни тенг вақт оралиғида такрорлаб туриш тушунилади. Масалан, ҳар ўн йилда аҳоли рўйхатини ўтказиш, талабалар ўзлаштириш даражасини ҳар ярим йилда рейтинг баллари орқали баҳолаш. Бир йўла кузатиш қандайдир масалани ечиш мақсадида зарурат туғилган ҳолларда турлича муддатларда қайта амалга оширилиб турилади. Бундай кузатишга уй-жой фонди рўйхати, кўп йиллик мевали дарахтлар рўйхати, табиий офат натижасида кўрилган зарарларни баҳолаш ишлари мисол бўла олади. Ўрганилаѐтган тўплам бирликларини ўз ичига қамраб олишига қараб, статистик кузатиш ѐппасига кузатиш ва қисман кузатишга ажралади. Ёппасига кузатишда тўпламнинг барча бирликлари ҳақидаги зарурий маълумотлар тўпланади. Статистик ҳисобот шу тарзда ташкил этилади. Уни барча хўжалик юритувчи субъектлар тузади ва статистика ташкилотларига тақдим этади. Аҳоли рўйхати, экин майдонларининг якуний ҳисоби, чорва рўйхатлари ҳам ѐппасига кузатишга мисол бўла олади. Ёппасига кузатиш, айниқса, аҳоли рўйхати ва бошқа рўйхатлар бир вақтда мамлакатнинг барча ҳудудларида бир вақтда, қисқа муддатда амалга оширилади. Шу боис уларнинг дастури содда ва ихчам бўлиши керак акс ҳолда кузатишлар кўп куч ва маблағ талаб қилади. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling