Тақризчилар
Иқтисодий жараѐнларни таҳлил
Download 1.28 Mb.
|
statas
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ечими
Иқтисодий жараѐнларни таҳлил этишда нисбий миқдорларнинг қўлланилиши.
Ўртача миқдорлар ва уларнинг ҳисоблаш усуллари.Статистик кўрсаткичлар деганда маълум макон ва замон шароитида оммавий ҳодиса ва жараѐнларнинг ҳолатини, ривожланишини, тузилишини, ўзаро боғланишларини ифодаловчи кўрсаткичлар тушунилади. Статистик кўрсаткичлар тизими деганда оммавий жараѐнларни ва уларнинг белгиларини ўзаро боғланишда акс эттирувчи бир-бири билан боғланган кўрсаткичлар мажмуаси тушунилади. Ифодаланишига қараб мутлоқ миқдорлар якка ва умумий миқдорларга бўлинади. Якка мутлоқ миқдорлар кузати- лаѐтган тўпламнинг алоҳида бирлик- ларини ифодалайди, умумий мутлоқ миқдорлар эса кузатилаѐтган тўпламни таърифлайди. Мутлоқ миқдорлар натурада, шартли-натурада, пул ва комплекс ўлчов бирликларида ифодаланиши мумкин. Натура ўлчов бирлиги деганда ўрганилаѐтган ҳодисанинг истеъмол қийматини, унинг ички ҳусусиятини ифодаловчи оғирлик, узунлик, ҳажм ва бошқа бирликлар тушунилади (масалан, кг, тонна, м, м3, дона, киши ва ҳакозо). Шартли - натура ўлчов бирлиги деганда бир хил турдаги истеъмол қийматга эга бўлган ҳодисаларни бир хил бирликка келтирувчи ўлчов бирликлари тушунилади (масалан, шартли банка, шартли ѐқилғи ва ҳакозо). мисол. Жорий йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳақида қуйидаги маълумотлар берилган :
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида жорий йилда истеъмол қилинган умумий кир ювиш воситалари ҳажмини шартли ўлчов бирлигида аниқлаймиз. Ечими:q= 42,0 х 1,75 + 29,5 х 1,0 + 40,8 х 1,75 + 25,2 х 0,5 = 73,5 + 29,5 + 71,4 + 12,6 = 187 минг тонна. Демак, жорий йилда истеъмол қилинган умумий кир ювиш воситалари ҳажми шартли натура ўлчов бирлигида 187 минг тоннага тенг. Баъзи ҳолларда иккита ва ундан ортиқ ўлчов бирликларини (тонна- километр, киши-кун ва ҳоказо) ўзаро бирикма билан ифодалашга тўғри келади. Бундай ўлчов бирликлари комплекс ўлчов бирликлари дейилади. Ҳар хил турдаги ҳодисаларни ўзаро таққослашда қийинчиликлар пайдо бўлади. Бундай ҳолларда ҳодисаларнинг умумий миқдори пул ўлчов бирликларида (сўм, доллар, евро ва ҳакозо) ифодаланади. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling