Тақризчилар


Графиклар ҳақида тушунча, статистикада уларнинг роли ва


Download 1.28 Mb.
bet15/26
Sana04.02.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1158074
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
statas

Графиклар ҳақида тушунча, статистикада уларнинг роли ва


аҳамияти
Статистик маълумотларни кенг омма учун тушунарли, таъсирчан, диққатга сазовор ва лўнда қилиб баѐн этиш жуда муҳим. График усули ана шу мақсад учун хизмат қилиб, амалда кенг қўлланади.
Статистикада графиклар деганда, ижтимоий ҳаѐт ҳақидаги маълумотларни шартли олинган меъѐрда тузилувчи ҳар хил геометрик шакл ва чизиқлар, предметларнинг тасвирлари ҳамда географик хариталарда нишонланган шартли белгилар ѐрдамида тасвирлаш тушунилади. Улар диққатни ўзига тез жалб этиш билан бирга маълумотларни эсда яхшироқ сақлаш, тўлароқ ва чуқурроқ тасаввур қилишга имкон беради.

Графикларнинг турлари ва асосий элементлари


Графиклар тузилиш шакли ва қандай жараѐнларни тасвирлаши жиҳатидан ҳар хил турларга, таснифий гуруҳларга бўлинади. Қуйида уларнинг турлари тасвирланган.




Статистик график













Тасвирли диаграммалар

Чизиқли диаграммалар

Устун ѐки тасмасимон диаграммалар

Полигонлар ва гистограммалар

Шартнома (режа) бажаришини текшириш диаграммалари

Спирал шаклли диаграммалар

Секторли диаграммалар

Тўғри бурчак ѐки квадратли диаграммалар

Доирали диаграммалар
Диаграмма деганда статистик маълумотларни геометрик шакллар ѐрдамида тасвирлаш тушунилади. Агар маълумотлар шартли белгиларни географик карталарга тушириш йўли билан тасвирланса, бундай графиклар картограммалар деб аталади. Картодиаграммалар диаграмма ва картограммаларнинг аралашмасидан ташкил топади.



Графикларнинг асосий тури диаграммалардир. Уларни тузаѐтганда кўпинча ясси геометрик шакллар ва чизиқлардан фойдаланилади.


Статистик маълумотларни графикларда тасвирлаш учун аввало масштаб қабул қилинади ва унга қараб, шкала тузилади.
Масштаб деб сонлар билан ифодаланган кўрсаткичларни текисликдаги тасвирий нисбатларга айлантирувчи шартли меъѐрга айтилади. У ўрганилаѐтган ҳодисанинг қандай миқдори текисликдаги чизиқнинг битта бирлигига тенг деб шартли равишда қабул қилинганлигини билдиради. Масалан, Ўзбекистонда пахта етиштириш диаграммасини тузаѐтганда
1 млн.т. пахтани 1 сантиметрга тенг деб қабул қилсак, бу меъѐр ушбу графикнинг масштаби ҳисобланади.
Шкала деганда шундай чизиқ тушуниладики, унинг айрим нуқталари тасвирланаѐтган ҳодисанинг маълум миқдорларига тенг бўлади ва демак, шу миқдор деб ўқилиши мумкин. У учта элементдан иборат:


0 10 20 30 40 50

Шкала (тенг меъѐрли) шкала таянчи деб аталувчи чизиқ;


чизиқлар билан нишонланиб, маълум тартибда шкала таянчига жойлашган нуқталар;
шу нуқталарга тааллуқли сонларни белгиловчи рақамлар.
Чизиқли графикларни тузаѐтганда одатда координат системаси ѐки майдонидан фойдаланилади. Бунинг учун координат ўқларига шкалалар жойлаштирилади. Айрим пайтларда шкалалар таянчида нишонланган нуқталардан (ингичка) тўғри чизиқ ўтказилади ва натижада рақамли сетка ҳосил бўлади.
Рақамли сетка статистик маълумотларни графикларда аниқроқ тасвирлаш имкониятини яратади ва улардан фойдаланишни бирмунча осонлаштиради.
Қуйида статистик графикларнинг таркибий элементлари тасвирланган:

Энди

нишиб ч

энг муҳим диаграмма

иқайлик.

арни чиз

л

иш тарт

би билан яқинда

и
та

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling