Тақризчилар


Download 1.28 Mb.
bet13/26
Sana04.02.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1158074
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
statas

Гуруҳлаш турлари. Гуруҳлаш статистик боғланишлар ва қонуниятларни аниқлаш, ўрганилаѐтган тўпламнинг тузилишини ўрганиш ва хўжаликларнинг ижтимоий-иқтисодий типларини тасвирлаш мақсадида бажарилади. Унинг ҳар хил турлари ва шакллари мавжуд.

Гуруҳлаш мақсад ва вазифаларига қараб уч турга бўлинади: типологик;


аналитик;


тузилмавий гуруҳлаш.


Типологик гуруҳлаш деганда ўрганилаѐтган ҳодисалар тўпламини
ижтимоий-иқтисодий типларга тақсимлаш тушунилади. ―Тип‖ сўзи қуйидаги луғавий мазмунларга эга: 1) бир турдаги нарса учун умумий бўлган намуна;
2) биологик ҳайвон ва ўсимликлар систематикасидаги ўзаро ўхшаш синфларни бирлаштирадиган олий бўлинма; 3) бир қатор ички ѐки ташқи белгилар ягонавийлиги асосида бирлашган кишилар категорияси.
Ижтимоий-иқтисодий тип - деганда жамиятда, иқтисодиѐтда бажарадиган функциялари ва тутган ўрни умумийлигига асосланган хўжалик юритувчи субъектлар, шахслар, қандайдир нарсалар (ишлаб чиқариш воситаси, ишловчи куч ва ҳ.к.) категорияси, тўплами тушунилади.

Тузилмавий гуруҳлаш, одатда, маълум бир белгига қараб, тўплам тузилишини таърифлайди. Бунинг учун дастлаб бир белги асосида тақсимот қатори тузилади, сўнгра ҳар қайси гуруҳ учун тузилмани таърифловчи тўплам кўрсаткичлар, масалан, гуруҳлаш белгисининг
гуруҳлардаги йиғма ҳажми ва у билан яқиндан боғлиқ бўлган белгилар тўплам миқдорлари ҳисобланади ва ниҳоят, уларга асосланиб, айрим гуруҳларнинг умумий тўпламдаги ҳиссалари аниқланади.
Тузилмавий гуруҳлашлар билан тақсимот қаторлари бир – бирига ўхшаб кетади, аммо улар вазифалари ва тузилиши жиҳатидан бир биридан фарқ қилади. Тузилмавий гуруҳлашдан кўзланган мақсад – тўплам тузилишини ўрганишдир. Бунинг учун ҳар бир тузилма бир қатор кўрсаткичлар ѐрдамида тавсифланиши керак, бу ҳолда унинг турли жиҳатлари ойдинлашади. Тақсимот қаторлари эса статистик тўплам тузилмавий хусусиятлари ва қонуниятларини аниқлаш учун хизмат қилади.
Аналитик гуруҳлаш деб икки ва ундан ортиқ белгилар орасидаги ўзаро боғланишларни таърифловчи гуруҳлашга айтилади.
Аналитик гуруҳлашда икки тоифадаги белгилар иштирок этади: бири - омил белгилар, иккинчиси – натижавий белгилар. Натижавий белги деб, бошқа белгилар таъсири остида ўзгараѐтган белгига айтилади, омил белги эса унга таъсир этаѐтган, уни
ўзгаришига сабаб бўлаѐтган белги ѐки белгилардир.
Аналитик гуруҳлаш, одатда омил, белги ѐки белгилар асосида тузилади, ҳар қайси гуруҳ эса натижавий белгилар билан таърифланади.



    1. Download 1.28 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling