3.Ўйин: Тасаввурни шакллантириш. Арқондан шакллар ясаш.
Ўйиннинг бориши: 6,7, ёки 8 та бола иштирокчи чиқади. Болаларга узун бир-бирига уланган арқон берилади. Болаларнинг вазифаси шу арқонни ушлаб олиб хар хил геометрик шакллар ясаши лозим. Мс: Доира, тўртбурчак, учбурчак, овал, беш бурчак.
4.Хаёлни ривожлантирувчи релаксация машқи:
“Ётинг ва ўзингизга қулай холатни эгалланг. Кўзингизни юминг. Секин ва енгил нафас олинг. Тасаввур қилинг табиат қўйнида, ажойиб жойдасиз. Илиқ ва сокин кун. Сиз ўзингизни яхши ва ёқимли хис қиляпсиз. Сиз нихоятда тинчсиз. Сиз осмонга қараб булутларни тамоша қиляпсиз, чиройли осмонда катта, оппоқ момиққина. Нафас олган махалингизда сиз аста секин тепага кўтарилишни бошлайсиз. Хар нафас олганингизда сиз катта, момиқ булут сари кўтарилмоқдасиз. Сиз янада юқорироқ кўтарилиб булутнинг энг чўққисига чиқиб, булутга юмшоқ шўнғийсиз. Энди сиз катта ва юмшоқ булут ччўққисида сузиб юрибсиз. Сизнинг қўл ва оёқларингиз хар томонга озод узатилган. Сиз қимирлашга хам эриняпсиз. Сиз дам оляпсиз. Булут сиз билан бирга пастга аста-секин туша бошлаяпти. Ва секин ерга тушяпти. Нихоят сиз ерда безиён чўзилдингиз. Сизнинг булутингиз эса осмонга, ўзининг уйига қайтди. Сиз ажойиб кайфиятдасиз. Шу кайфиятингизни кун давомида сақлаб юринг
Ҳайрлашув. Ҳайрлашув ҳар доим болалар томонидан танланган битта усулда амалга оширилади
4-Машғулот.
Мақсад: Мимикани ифодаланиши билан таништириш: гуруҳдаги ҳамма болаларга эътиборли, ҳамдард бўлишни, ўзгалар муаммоларига лоқайдликка салбий муносабатни ривожлантириш.Тасаввурни ривожлантириш
Саломлашиш муҳитини яратиш.
Ҳар бир машғулот олдинги машғулотда фойдаланилмаган холда саломлашиш усулини қўллашдан бошланади.
1. Тушунишнинг « сеҳрли» воситалари.
Мақсад: Тушунишнинг таниш воситаларини эслаш.
-Одамни кайфиятини қандай билса бўлади ? (Юзидан)
-Сиз қандай юз ифодаларини биласиз ?
-Улар нима деб номланади ? Улар нимани билдиради ?
(Биз суҳбатлашаётган одамни кайфиятини билдиради). Психолог мимика ҳақида сўзлаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |