11-Машғулот
1-машқ: “Ўрмондаги хайвонлар”
Тасаввуридаги хайвонлар расмини чизиб бериш керак.
2-машқ: “Меҳмон ким?”(пантомимо)
Гурухда бир ббола ажратиб танланади ва ташқарида олиб чиқиб болага тушунтирилади; яъни ўзига ёққан персонаж ёки хайвонни имо ишоралар орқали кўрсатиб бериш айтилади. Болалар у кимлигини топишлари керак
3-машқ: ”Шаклни жонлантир”
Болага тўртта учбурчак чизилган қоғоз берилади ва шу шаклдаги предметларни чизиши айтилади.
4-машқ: Релаксация “мен шамолман”
Мен шамолман, мен енгилман, илиқ ва нозикман. Мен гуллар билан ўйнаяпман, гулларнинг баргларига тегиняпман. Мен дарахтларнинг орқасига беркинаман ва баргларини шитирлатаман. Тўйиб тўйиб ҳаводан нафас олиб кучли кучли бўламан. Менинг қанотларим енгил ва катта-катта. Мен денгизнинг устида учяпман, тўлқин тепасига кўтарилаяпман ва бутун овозим билан: Мен шамолман. Мен тез кучли ва меҳрибон шамолман.
Do'stlaringiz bilan baham: |