Тасаввурни ривожлантирувчи машғулотлар 1-Машғулот Мақсад: Болаларда тасаввурни ривожлантириш. 1– машқ


Download 1.19 Mb.
bet6/8
Sana24.12.2022
Hajmi1.19 Mb.
#1054488
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Тасаввур

5. Расм чизиш.
Мақсад: Ижодкорлик санъатини ва эмпатияни ўстириш.
Болаларга топшириқ берилади: « Меҳрибон ҳайвонни чизинг, унга ёқимли ном беринг ва унда тушунишнинг қандайдир сеҳрли воситасини ифодаланг». Расмни тинчгина, жимжитликда мусиқа садолари остида чизган мақсадга мувофиқдир. Расмни фламастер орқали оқ қоғозга туширилади. Меҳрли ҳайвонлар кўргазмаси ўтказилади. Чизилган расмлар таҳлил қилинади.

6. Ҳайрлашув. Ҳайрлашув ҳар доим болалар томонидан танланган битта усулда амалга оширилади.
6-Машғулот
Мавқсад: болаларда тасаввурни ривожлантириш.
1-машқ: “ Мехмон ким” (пантомимо)
Гурухда бир ббола ажратиб танланади ва ташқарида олиб чиқиб болага тушунтирилади; яъни ўзига ёққан персонаж ёки хайвонни имо ишоралар орқали кўрсатиб бериш айтилади. Болалар у кимлигини топишлари керак
2-машқ: “Қизиқарли кўзойнак”
Бир бола танланади ва унга геометрик фигурага мос (квадрат,учбурчак,доира) кўзойнак тақилади ва хонадаги шуфигурага оид предметлар айтилади.
3-машқ:китобдаги расм
7-Машғулот
1-машқ: “Тўғри ёки нотоғри” Ушбу методика ёрдамида болани атрофдаги борлиқ ҳамда ушбу моддий дунёдаги бир қанча объектларнинг орасида ўзаро боғланишлар ва муносабатлар ҳақида элементар образли тасаввурлари баҳоланади: ҳайвонлар билан, уларнинг ҳаётий кўринишлари билан, табиат билан.
Ушбу методика ёрдамида боланинг мантиқий мулоҳазаси ва ўз фикрини грамматик жиҳатдан тўғри ифодалай олиши аниқланади. Методикани ташкил қилиш жараёни қуйидагича олиб борилади:
Расмда тасвирланган кўринишлар болага тавсия қилинади, унда ҳайвонлар билан боғлиқ бир қанча «мантиқсиз» ҳодисалар мавжуд.
Болага расмни кўрсатиш жараёнида, унга қуйидаги маънода кўрсатма берилади: «Диққат билан ушбу расмдаги тасвирларни кўриб чиқиб, рассом томонидан қандай хатоликларга йўл қўйилганлигини айтиб бер? Агар сен қайсидир объектни ўз жойида тасвирланган эмас деб ҳисобласанг, нима учун шундай бўлиш кераклигини тушунтириб бер ва аслида қандай бўлиши кераклигини айт?».
Кўрсатманинг иккала қисми ҳам кетма-кетлик билан бажарилади. Биринчи навбатда бола мантиқсизликларни айтиб беради ва расмларда кўрсатиб беради, сўнгра ҳақиқатда қандай бўлишлигини изоҳлаб беради.
Расмларни кўриш ва топшириқни бажаришга уч дақиқа вақт берилади. Бу вақт мобайнида бола иложи борича мантиқсиз воқеаликни кўпроқ топиши ва ҳақиқатдан қандай бўлиш кераклигини шарҳлаб бериши керак. .
Тараққиёт даражаси ҳақида хулоса чиқариш:
10 балл — жуда юқори
8 — 9 балл — юқори

2-машқ: “Мени тушун”


Психолог болаларга бирор бир хайвон бош қисмини тасвирлайди ва болалар чизишади, кейин эса қоғозни орқа томонга букланади ва кейинги болага узатилади. Хайвонни қолган тана қисмлари шу тариқа чизилади ва охири мухокама қилинади.
3-машқ: Юқоридаги хосил бўлган хайвон хақида ҳикоя тузамиз.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling