Тасаввурни ривожлантирувчи машғулотлар 1-Машғулот Мақсад: Болаларда тасаввурни ривожлантириш. 1– машқ


Download 1.19 Mb.
bet4/8
Sana24.12.2022
Hajmi1.19 Mb.
#1054488
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Тасаввур

2. «Чеҳралар»
Мақсад: Инсон чеҳрасини мимик ифодаларини ва чеҳрасига қараб тушунишни ривожлантириш. Тасаввурни кенгайтириш.
Психолог доскага ҳар хил расмларни осиб қўяди.
қувонч;
ҳайрат;
қизиқиш;
жаҳлдорлик;
қўрқиш;
уялиш;
ўқрайиш.
нафрат.
Болаларнинг вазифалари
-Ҳар бир расмда юзнинг қандай ифодаланганлигини тасвирлаб бериш.

3. « Ниқоблар»
Мақсад: Мимикани фарқлай олиш, ўз ҳиссиётларини мустақил ва онгли равишда мимика орқали ифодалашни ривожлантириш.
Ҳар бир иштирокчига мустақил равишда ўз ҳис туйғуларини мимика билан ифодалаб бериш ҳақида топшириқ берилади. Юз ифодаси орқали шодлик, ғам ифодалаб берилади. Бошқа иштирокчилар ҳам ўртоқларининг юз қиёфаларига қараб, уларда нима ифодаланаётганлигини айтиб бериши керак.

4. Вазиятни, ролларни ижро этиш орқали ифодалаш.
Машғулотда болалар тушунишнинг «сеҳрли» воситаларини ўзлаштирадилар, тушунишнинг улар учун таниш бўлган воситаларидан фойдаланадилар, улардаги эмпатия ривожланади.Болалар тушунишнинг «сеҳрли» воситаларидан фойдаланиб, қуйидаги вазиятларда ўртоқларига ёрдам беришлари керак. Тасаввур қилинг: Коптогини йўқотиб қўйган, йиғлаб турган болага;
Онангиз ишдан жуда толиқиб, чарчаб келди; Дўстингиз гуруҳда жуда ғамгин бўлиб ўтирибди,чунки унинг онаси бетоб бўлиб қолибди; Қўшни ўртоғингиз сиздан расм чизишга ёрдам беришни илтимос қилди;
Бунда ҳар бир бола вазифани бажариши учун энг самарали усулларда фойдалана олишлари зарур.
5. Расм чизиш.
Мақсад: Ижодкорлик санъатини ва эмпатияни ўстириш.
Болаларга топшириқ берилади: « Меҳрибон ҳайвонни чизинг, унга ёқимли ном беринг ва унда тушунишнинг қандайдир сеҳрли воситасини ифодаланг». Расмни тинчгина, жимжитликда мусиқа садолари остида чизган мақсадга мувофиқдир. Расмни фламастер орқали оқ қоғозга туширилади. Меҳрли ҳайвонлар кўргазмаси ўтказилади. Чизилган расмлар таҳлил қилинади.


Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling