Натижаларни баҳолаш:
Бола белгиланган вақт давомида барча ҳайвончалар уйчаларини тўғри топса ва бирлаштирса 8-балл берилади.
Белгиланган вақт мобайнида 3 та ҳайвончани уйчасини тўғри топса ва бирлаштирса 6-7 балл берилади.
Белгиланган вақт мобайнида 2 та ҳайвончани уйчасини тўғри топса ва бирлаштирса 4-5 балл берилади.
Белгиланган вақт мобайнида 1 та ҳайвончани уйчасини тўғри топса ва бирлаштирса 2-3 балл берилади.
Ривожланганлик даражаси:
8 балл- Боланинг диққат, идрок ва хотираси юқори даражада ривожланган, 6-7 балл- яхши ривожланган, 4-5 балл- ўртача ривожланган, 2-3 балл паст ривожланган.
“Сирли расмлар”
Болаларга расмли карточкадаги расмларни сўзлар орқали тушунтирилади. Топган болага карточка берилади. 4 та расм йиғган бола ғолиб бўлади.
“Ҳаводаги сонлар”
Бошловчи болаларга ҳаводаги ҳаракатлари орқали сонларни чизади. Болалар топишга ҳаракат қиладилар.
Ҳайрлашув. Ҳайрлашув ҳар доим болалар томонидан танланган битта усулда амалга оширилади.
3-Машғулот
Мақсади: Фаол диққатни ривожлантириш ва тасаввурни шакллантириш.
Саломлашиш муҳитини яратиш.
Ҳар бир машғулот олдинги машғулотда фойдаланилмаган холда саломлашиш усулини қўллашдан бошланади.
1.Мавзу: Болаларни мактабга рухан тайёрлаш
Ўйиннинг бориши: болаларга эсаётган шамолни ва ёғаётган қорни тасвирлашни тавсия қилинг. Кейин келишиб олинг, битта чапакда улар шамолни, иккита чапакда қорни, учта чапак чалинганда эса доирага туриб олишлари керак бўлади. Шундан сўнг мусиқа тўхташи билан ва чапаклар сонига қараб болалар талаб қилинган харакатни қиладилар.
1-Машқ: Керн Йирасикнинг мактабга тайёргарликни аниқлаш тести.
Мақсад : Керн Йирасикнинг мактабга тайёргарликни аниқлаш тести уч топшириқдан иборат. Биринчи топшириқ –эркаклар қоматини хотирадан чизиш, иккинчиси-ёзма харфларни кўчириш, учинчиси –нуқталар гурухини кўчириб ёзиш. Бу лойихавий ёки график тестнинг учта топшириғи қўлнинг нозик маторикасининг ривожланганлик даражасини аниқлашга, кўз координацияси, қўллар харакати ва ўзини бошқаришнинг шаклланганлигини текширишдан иборат.
Ўтказиш бўйича кўрсатмалар: болалар гурухига ёки битта болага тест бланки, иккига букланган одатдаги оқ варақ (А4 формат) берилади. Бланкнинг биринчи бетига эркаклар қоматини чизиш кўзада тутилади. Орқа бетининг чапдаги юқори қисмида ёзма харфлар намунаси берилган. Бу намуна ёнига худди ўша харфларни кўчириб ёзиши керак. Варақнинг чапдаги пастки қисмида нуқталар гурухи намунаси келтирилган бўлиб, бола уларни хам такрорлаши керак. Варақнинг ўнг қисми намуналари такрорлаш учун бўш қолдирилган. Бланкнинг тўртинчи бетида тест тугагандан сўнг бола хақидаги маълумотлар ва текширувнинг бориши хақидаги изохлар учун жой қолдирилган. Қалам синалувчининг олдига хам ўнг, хам чап қўл билан олиши учун қулай қилиб, яъни бир хил қилиб қўйилади. Агар бола чапақай бўлса, психолог бланкнинг охирги бетига тегишли ёзувни ёзиб қўйиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |