Фандан олдин ўзлаштирилиши зарур бўлган бандни кўрсатинг. пререквизитлар
Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси учун асос бўладиган меъёрий ҳужжатларни кўрсатинг. ДТС, МТ, ўқув режа, фан дастури
Фаолият йўналишига кўра таълим инновацияларининг турлари - Педагогик жараёнда ёки таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар
Фаолият қисқа муддатли, яхлит тизим хусусиятига эга бўлмай, фақатгина тизимдаги айрим элементларни ўзгартиришга хизмат қилади -новация
Французча сўзидан олинган бўлиб, машғулотларда бирор-бир мавзу юзасидан талабалар ўртасида ўзаро баҳс уюштириш, уларнинг ўзаро фикр алмашишларини таъминлашга хизмат қиладиган технология (интерфаол метод) қандай номланади? “Дебат”;
Фундаментал ва кўпгина амалий фанлар бўйича мутахассислар таҳсил оладиган олий таълим муассаси.....Университет
Хорижий етакчи инвестиция компаниялари билан ҳамкорликда 2021 йилда нечта венчур жамғармаларини ташкил қилиш кўзда тутилган? 2
Хос белгиларини аниқлаш, даражалаш, қиёслаш, сабабини аниқлаш, боғлиқлигини аниқлаш, ажратиш, тартиблаш, режалаштириш, бўлаклаш, чегарасини аниқлаш, таркибини аниқлаш каби амаллар Блум таксономиясининг қайси категориясига тегишли? таҳлил
Ҳал қилиниши зарур, бироқ, ҳали ечиш усули номаълум бўлган педагогик характердаги масала -педагогик муаммо
–ҳар бир таълим олувчи ва жамоага таъсир ўтказишда самарали қўллаш учун зарур бўлган малака ва кўникмалар, усуллар мажмуаси - Педагогик такт
Ҳар бир шахс ёки мутахассиснинг ўзида маълум сифат, БКМ, касбий компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш эҳтиёжлари асосида ишлаб чиқилган шахсий характердаги дастур қандай номланади? индивидуал ривожланиш дастури;
Ҳаракатлар дастури, бизнес-режа, кейс, стратегия, тавсия, маълумотнома тўплами ва бошқалар қандай лойиҳаларнинг натижаси сифатида тақдим этилади? амалий лойиҳаларнинг;
Шахс ички кечинмалари, ўй-фикрлари, характерининг гавда ҳаракати вимо-ишоралар ёрдамидаги ифодаси қандай номланади? пантомимика.
Шахс креативлигини аниқловчи тестлар (Э.П.Торренс) турлари -2 та
Шахсий илмий кутубхонани бошқариш ва илмий мақолалар бўйича самарали ҳамкорлик қилиш воситаси- бу - Mendeley
Шахснинг креатив тафаккурга эгалигини аниқловчи тест (1987 йил) муаллифи - Э.П.Торренс
Шахснинг креатив фаолиятини баҳоловчи тестлар неча турга бўлинади? 2 турга;
Шахснинг креативлиги ...да намоён бўлади -унинг тафаккури, мулоқоти, ҳис-туйғулари ва муайян фаолият турларида
Шахснинг ўзида касбий тажриба, малака, маҳоратни такомиллаштириш йўлида аниқ мақсад ва пухта ўйланган вазифалар асосида мустақил равишда амалий ҳаракатларни ташкил этиши қандай номланади? ўзини ўзи ривожлантириш;
Шахснинг ўзини ўзи самарали баҳолашига қандай омиллар таъсир кўрсатади? ўзини тушуниш; шахс сифатида ўз қадр-қимматини англаш; ўзини-ўзи назорат қилиш.
Шахснинг ўз-ўзидан қониқиши ёки қониқмаслиги нимани белгилайди? ўз-ўзини баҳолаш даражасини;
Шахснинг ўз-ўзини таҳлил қилиши орқали ўзига баҳо бериши қандай номланади? ўз-ўзини баҳолаш;
Шахснинг юз мускуллари ҳаракатлари орқали ўз фикри, ҳис-туйғулари, кайфияти ва мавжуд воқеликка нисбатан муносабатини ифодалаши қандай номланади? мимика;
Э.П.Торренс (1987) тести асосланадиган мезонлар - Фаоллик, тезкор фикрлаш, ўзига хослик ва такомиллашганлик
Эмебайлнинг ёнашувига кўра, креативлик-Юқори даражада ноодатий кўникмаларга эга бўлиш
Эслаш, номлаш, тасаввур қилиш, айтиб бериш, тасвирлаш, ўхшашини топиш каби амаллар Блум таксономиясининг қайси категориясига тегишли? билиш
Янги ғоялар, тизим ёки фаолият йўналишини ўзгатиришга қаратилган аниқ мақсадлар, ноанъанавий ёндашувлар, одатий бўлмаган ташаббуслар, илғор иш услублари. Улар ниманинг кўринишлари саналади? инновациянинг;
Янги ижтимоий талабларнинг анъанавий меъёрларга мос келмаслиги ёки янги ғояларнинг эски ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият -инновацион фаолият
Янги технологиялар, янги жиҳозлар, материаллар, маҳсулотлар, илмий-техник хизматларнинг намуналари ва бошқа юқори технологияли маҳсулотлар кўринишидаги инновацион фаолият натижалари –... Илмий ва технологик инновациялар
Янги ўқув курслари, мутахассисликлар, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳалари (профиллари), янги таълим технологиялари кўринишидаги инновацион фаолият натижалари –.... Таълимдаги инновациялар
Яхлит мавзуни бир нечта қисмларга ажратган ҳолда мазмунини ёритиш асосида талабаларнинг уни пухта ўзлаштириши, ўз билимларини бошқаларга етказиб бериш лаёқатига эга бўлиши таъминловчи стратегия қандай номланади? “Ажурли арра”;
Do'stlaringiz bilan baham: |