Tasdiqlayman” Baxmal 2-son pedagogika kolleji direktori U. Tuleganov


Электр фритюрницаларнинг техник тавсифи


Download 6.32 Mb.
bet54/87
Sana24.10.2023
Hajmi6.32 Mb.
#1718403
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   87
Bog'liq
uslubiy majmua umumij ovqatlanish korxonalari zhihozlari va lojihalash

Электр фритюрницаларнинг техник тавсифи


Курсатгичлар



Фритюрницаларнинг русумлари

ЭФ-10

ФНЭ-10

ФЭ-20

ФЭСМ -20

Жомга қуйиладиган ёғнинг
миқдори, дм3

10


10


20


20


Унумдорлиги кг/соат

3

4

12

6

Ёғнинг ишчи ҳароратигача қизиш вақти, дақ.

-


14


14


14


Кучланиши, В

220/380

220/380

220/380

220/380

Габарит ўлчамлари, мм узунлиги
эни баландлиги

410
570


900

410
600


900

500
800


850

420
840


860

Оғирлиги, кг

48

55

75

75



Электр шкафлар.Электр шкафларнинг пазандалик ва нонвойлик турлари ишлаб чикарилади. Биринчи турдаги электр шкафларда гуштнинг катта булаклари, уй паррандаси ва ёввойи паррандалар, сабзавот хамда ёрмали таомлар пиширилади, шунингдек, баъзи кандолат махсулотлари ёпилади. Иккинчи турида кандолат ва нон-булка махсулотлари ёпилади.
Шкафлар бир-биридан камераларнинг габарит улчамлари билан, киздириш элементларининг куввати билан камералардаги хавонинг харорати билан фарк килади. Камеранинг баландилиги 200 мм дан ошмаса, бундай шкафлар кандолат ва нон-булка махсулотлари ёпиладиган нонвойлик электр шкафи деб аталади. Камерасининг баландлиги 300 мм булган шкаф пазандалик шкафи деб аталади.
ШК-2М русумли шкафи иккита мустакил камера: пастки ва юкориги камералардан иборат. Пастки камера металл рамали тагликга урнатилади. Юкориги ва пастки камералар орасида хромланган пулат чизикли пулатдан ясалган бириктириш белбоги бор. Хар кайси камера хар бирининг куввати 1,125 кВт дан булган туртта ТЭН билан юкоридан ва пастдан киздирилади. Пастки иккита ТЭН калинлиги 4-5 мм булган металл лист-таглик остига жойлашган, юкориги иккита ТЭН эса бевосита камеранинг тепасига очик урнатилган.
Электр коммутация симлари, шунингдек камерадаги хавонинг кизиш даражасини ростлаш асбоблари (пакетли переключателлар ва иссиклик регулятори) камеранинг унг томонидаги махсус кутига монтаж килинган. Унга камеранинг юкориги ва пастки элементларининг переключателлари урнатилган.
Камера киздириш элементларининг юкориги ва пастки истеъмол киладиган куввати 4:2:1 нисбатда уч погонада ростланади. Пакет типидаги турт позицияли переключателдан шу максадда фойдаланилади. Биринчи вазият тула кувват (2.25 квт), иккинчиси – уртача (1.125квт), учинчиси – паст кувват (0,57 квт). Бундан ташкари хар кайси камерада иссиклик регулятори булиб камерадаги
хавонинг берилган хароратини (100-3500С гача) овкат пишириш технологик жараёни талабларига мувофик тутиб туришга имкон беради. Айни вактда иссиклик регулятори курсаткичларидан камера ичидаги хароратни улчашда хам фойдаланиш мумкин.
Ташки мухитга иссиклик йуколишини камайтириш учун шкафлар иссиклик изоляцияси билан копланган. Бунда копламанинг ташки сиртидаги харорат 600С дан ошмаслиги лозим.
Шкафни электр тармогига улашдан олдин асбобларнинг ерга улаш симининг бутунлиги текширилади, шундан сунг иссиклик регулятори шкаласида керакли харорат урнатилади. Шкафни тез киздириш учун уни энг юкори кувват погонасига уланади. Зарур харорат урнатилгач, камерага махсулотлар терилган товалар ёки листлар куйилади.
Шкаф камераси ичидаги хавонинг харорати ёпиладиган ёки ковуриладиган махсулотларнинг турига караб урнатилади.
Пазандалик ва кандолат махсулотларини пишириш ва ёпиш пайтида ажраладиган буг ва газлар камерадан вентиляция тешиги оркали чикариб юборилади. Тешикнинг очилиш даражаси задвижка билан ростлаб турилади.
Пазандалик-нонвойлик шкафларининг уртача иш унумдорлиги ёпиладиган ёки пишириладиган махсулотларнинг турига, камеранинг харорати ва истеъмол кувватига боглик булади.
Шкаф иссиклик регуляторисиз 30-35 минут мобайнида тула кувватга улаб, 10-15 минут узиб куйиб ишлатилганда ундан энг тежамли фойдаланилади. Махсулотларининг пишириш ва ёпиш жараёни шкафнинг деворларига тупланган иссиклик хисобига утади (бунда деворнинг иссиклик изоляцияси яхши булиши шарт). Димлаш, ковуриш, ёпиш, киздириш ва х.к. лар учун шкафдан фойдаланишда юкоридаги ва пастки киздириш элементларини айрим- айрим ростлаш керак булади.

Download 6.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling