Совутиш шкафи бўлган столларнинг техник тавсифи
Кўрсатгичлар
|
Ўлчов
бирлиги
|
Столларнинг русуми
|
СОЭСМ – 2
|
СОЭСМ – 3
|
Шкафнинг совутиладиган
ҳажми
|
м3
|
0,28
|
0,30
|
Шкафнинг ишчи ҳарорати
|
0С
|
0 – 8
|
6 – 8
|
Кучланиш
|
В
|
220 / 380
|
380
|
Номинал қувват
|
кВт
|
0,385
|
0,420
|
Габарит ўлчамлари: узунлиги
эни баландлиги
|
мм
|
1680
840
860
|
1680
840
1030
|
Массаси
|
кг
|
275
|
315
|
Совутиш жихозларининг техник хавфизлик коидалари. Ўрнатиш, монтаж қилиш ишлари тугагандан сўнг совутиш қурилмаларини ишга тушириш мутахассис томонидан амалга оширилади.
Совутиш агрегатларига техник хизмат кўрсатиш механик томонидан олиб борилади, унинг вазифасига қуйидагилар киради:
совутиш қурилмаси ишининг ҳарорати меъёрини мунтазам текшириш;
ускуналарнинг автоматик қурилмасини регулировкалаш;
системанинг гермеиклигини текшириш;
агрегатларни тозалаб туриш;
кичик таъмирлаш ишларини олиб бориш.
Совутиш жиҳозларини ишга тушириш бу ускунани ёқиш ва ўчиришдан иборатдир. Жиҳозни ёқишдан олдин хавфсизлик тўсиқларнинг созлигига ва совутиш камераси ичида бегона жисмларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиш шарт.
Иш жараёнида қуйидаги қоидаларга амал қилиш зарур:
совутиш жиҳозлари иситиш ёки иссиқлик ускуналаридан четроқ жойда ўрнатилади;
машина бўлимига ҳавонинг бемалол бориши учун жиҳозлар девордан тегишли масофада жойлаштирилади;
жиҳознинг ташки томонини ҳар куни кам латта билан артиб турилади, хромланган деталларини эса техник вазилин билан мойланади;
жиҳознинг ички томони ҳафтада бир мартасовунланган сув Билан ювилади ва қуритиб артилади;
маҳсулотларни жойлаштирганда,улар орасида маълум оралиқ сақланишига эътибор бериш керак;
совутиш жиҳозларининг эшикларини иложи борига камроқ очиб-ёпишга ҳаракат қилиш керак;
- буғлатгич пайларидаги қировнинг қалинлиги 4-6 ммга етганда музни эритиш мумкин.
Совутиш жиҳозларини ва уларнинг қисмларига номутахассиснинг техник хизмат кўрсатиши ёки уларни регулировкалаши қатъийян ман этилади.
Таянч иборалар:
Сублимация, табиий совутиш, сунъий совутиш, конденсацияланиш, совутиш агенти, совутиш машинаси, совутиш камераси, буглатгич.
Назорат саволлари:
Табиий ва сунъий совутиш бир – биридан қандай фарқланади?
Сублимация нима дегани?
Совутиш агенти деб нималарга айтилади?
Совутиш жиҳозлари қайси кўрсатгичларга кўра гуруҳларга бўлинади?
Совутиш агрегатларига қанақа турларини биласиз?
Совутиш агрегатларига қанақа техник хизматлар кўрсатилади?
7 – Маъруза
Мавзу: Ёрдамчи жихозларнинг тавсифи
Режа:
Ёрдамчи иссиклик жихозларининг тавсифи.
Ёрдамчи номеханик жихозларнинг тавсифи.
Do'stlaringiz bilan baham: |