Tasdiqlayman” Baxmal 2-son pedagogika kolleji direktori U. Tuleganov
Адабиётлар: А-1, 238-248 бетлар; А-3, 269-277 бетлар; А-4, 91-112 бетлар. Ёрдамчи иссиклик жихозларининг тавсифи
Download 6.32 Mb.
|
uslubiy majmua umumij ovqatlanish korxonalari zhihozlari va lojihalash
Адабиётлар:
А-1, 238-248 бетлар; А-3, 269-277 бетлар; А-4, 91-112 бетлар. Ёрдамчи иссиклик жихозларининг тавсифи. Уз-узига хизмат килиш усули кулланиладиган умумий овкатланиш корхоналарида таомлар махсус таркатиш тизими оркали хурандаларга узатилади. Таомларни таркатиш тизими хурандалар залида урнатилади. У бир неча секция прилавкалардан яъни патнис ва идишлар стойкаси, яхна тамаддиклар учун совитиш прилавкаси, суюк ва исссик таомларни саклаш учун мармитлар, ширин таомлар ва ичимликлар учун прилавкалар. Таомларни таркатиш тизими буйлаб йуналтирувчи токча монтаж килинади. Хурандалар патнисларни мана шу токчага куйиб таомларни танлаб олишади. Мармитлар биринчи таомларни 70-750С хароратда, иккинчи таомларни 60-650С хароратда вактинча саклаш учун мулжалланган. Витрина прилавкалар ва иссиклик шкафлари порцияланган таомларни киска муддатда саклаш хамда уларни хурандаларга намойиш килиш учун мулжалланган. Киздириш усулига кура уз-узига хизмат курсатиш тизими жихозлари буғ, электр ва газ ускуналарига, конструкцияси жихатидан стационар ва кучирма турларига булинади. ПМ-5 буғ мармити биринчи таомларни саклаш учун мулжалланган. У пулат листлар билан копланган пулат каркасдан иборат, кисмларга ажраладиган конструкцияли килиб тайёрланган. Каркасга зангламайдиган пулатдан тайёрланган ванна ўрнатилган. Ванна тубига қизиш сирти 0,5 м булган иситувчи змеевикли камера махкамланган. Ваннадаги сув сатхи тўкиш патрубогига буралган сатх трубкаси билан чекланган. Ортиқча сув сатх трубкасидаги ён ўйиқ оркали тўкиш патрубогига куйилади. У гидравлик затвор ёрдамида канализация трубопроводи билан туташтирилиши лозим. Сатх трубкаси ткиш патрубогидан бураб чикарилса ваннадаги сувнинг хаммасини бушатиш мумкин. Ванна юкоридан зангламас пулатдан килинган тушама билан беркитилган. Тушамада мармит козонлар учун учта тешик: сиғими 30 л булган козонлар учун диаметри 345 мм ли иккита ён тешик ва сиғими 40 л булган козон учун диаметри 395 мм ли битта урта тешик бор. Мармитга хуранда томонидан патнислар учун токча ва таомларни бериш полкаси махкамланган. Қозонхонанинг таксимлаш шахобчасидан бевосита мармитга буг ва кайнок сув трубаси келтирилади. Змеевикларга сувнинг келиши ва ваннанинг сув билан тулиш даражаси жумраклар билан ростлаб турилади. Уларнинг маховикчалари коплаш листининг ташки томонига чикарилган булиб, «сув» ва «буғ» ёзувлари ёзилган. Ванна сатх трубкасидаги ўйиклар сатхигача сув билан тулдирилади. Ваннага кайнок сув куйиш тавсия этилади. Ванна сув билан тулгач, буғ беркитиш жумраги очилади. Мармит ишлаб турган пайтда буғ беркитиш жумраги билан змеевикка келадиган буғ микдори ростлаб турилади, бунда ваннадаги сув кайнаб кетмаслиги керак. Иш тугагач, буғ беркитиш жумраги охиригача беркитилади, шундан сунг ваннадаги сув окизиб юборилади. Сатх трубкаси яна тукиш потрубогига бураб куйилади, ванна ва змеевик куригунча артилади, копламанинг ташки деворлари ва тушама хўл латта билан яхшилаб артилади. ПМ-3 буғ мармити иккинчи таомлар учун мулжалланган булиб, ванна ва иссиклик шкафидан иборат булган комбинацияланган ускуна хисобланади. Мармитнинг юкори кисмига зангламас пулатдан килинган ванна монтаж килинган булиб, туби устига пишириш сирти 0,58 м 2 булган иситиш камераси махкамланади. Ваннадаги сувнинг сатхи сатх трубкаси билан чекланади. Ортикча сув трубкадаги уйик оркали тукиш патрубогига куйилади. Сатх трубкаси бураб чикарилса, ваннадаги сув бутунлай бушайди. Ванна юкоридан зангламас ялтирок пулатдан килинган тушама билан беркитилади. Тушамада мармитлар учун думалок ва тугри туртбурчак тешик сигими 20 л булган мармитлар учун, турта кичкина тешик сигими 10 л булган мармитлар учун ва учта думалок тешик – сигими 3 л булган мармитлар учун. Ванна остида иссиклик шкафи жойлашган. У иккита сурилма эшикча билан овкат берувчи ходим томондан очилади. Шкаф юкоридан ваннанинг кизиган туби билан, пастдан эса кизиш сирти 0.8 м2 булган буг змеевиги билан кизитилади. Змеевик шкаф тубида пастки панжарали токча остига махкамланган. Фасадда патнисли суриладиган йуналтирилгичлар, мармитлар устида кронштейнларга эспа таомлар бериш точкаси урнатилган. Мармитга турта труба: буг трубаси, конденсат трубаси, совук ёки кайнок сув трубаси хамда ваннадаги сувни канализацияга окизиш трубаси келтирилади. Ваннанинг иситиш камерасига ва шкаф змеевигига бугнинг келиши, шунингдек, ваннага сувнинг тулиши тегишли вентиллар билан ростлаб турилади. Вентилларнинг маховикчалари коплама лист ташкарисига, овкат берувчи ходим томонга чикарилган ва тегишлича «Ваннага буг», «Шкафга буг» ва «Сув» ёзувлари билан таъминланган. Download 6.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling