Tasdiqlayman” Baxmal 2-son pedagogika kolleji direktori U. Tuleganov
Номеханик ёрдамчи жихозларнинг техник тавсифи
Download 6.32 Mb.
|
uslubiy majmua umumij ovqatlanish korxonalari zhihozlari va lojihalash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари: Назорат саволлари
- - МАЪРУЗА Мавзу: Умумий овқатланиш корхоналарини лойиҳалашнинг
- Адабиётлар: А-2, 5-21 бетлар; А-5, 5-21 бетлар. Лойихалаш хакида тушунча.
- Бир хил типдаги ва якка лойихалаш.
Номеханик ёрдамчи жихозларнинг техник тавсифи
? Назорат саволлари: Назорат саволлари: Ёрдамчи иссиклик жихозларининг канака русумларини биласиз? Ёрдамчи иссиклик жихозлари кандай максадда ишлатилади? ЭМ-1 мармити ЭМ-2 мармитидан кандай фаркланади? Ёрдамчи номеханик жихозларнинг канака русумларини биласиз? Ёрдамчи номеханик жихозлари кандай максадда ишлатилади? - МАЪРУЗА Мавзу: Умумий овқатланиш корхоналарини лойиҳалашнинг асосий йўл-йўриқлари Режа: Лойихалаш хакида тушунча. Бир хил типдаги ва яккол лойихалаш. Технологик лойихалаш хакида тушунча. Адабиётлар: А-2, 5-21 бетлар; А-5, 5-21 бетлар. Лойихалаш хакида тушунча. Лойихалаш деганда бирор бир объектни техник иктисодий асослаш, бахолаш, тасдиклаш, куриш ёки таъмирлаш учун мулжалланган техник хужжатларни тайёрлаш жараёни тушунилади. Лойихалашнинг натижаси лойиханинг тузилишидир. Лойиха – бу корхонани куриш учун зарур булган илмий асосланган техник хужжатлар (хисоблашлар, чизмалар, ёзув тушунтириш хати ва смета) мажмуидир. Ёзув тушунтириш хатида – лойиханинг эффективлигини тавсифлайди-ган асосий техник – иктисодий курсаткичлар хамда кабул килинган архитектура – лойихалаш, технологик, конструктив (курилиш), мухандислик (санитар – техник, электротехник ва бошкалар) ечимларни асослаш келтирилади. Чизма – бу лойихаланадиган объектнинг, унинг элементлари ва деталларининг кабул килинган архитектура, технологик ва конструктив ечимларининг график куринишидир. Смета хужжатлари – иншоотни куришнинг умумий (кийматини) нархини аниклайди ва капитал маблаг ажратиш, ушбу объектни пул билан таъминлаш хамда бажариладиган иш учун пудратчи ва буюртмачи уртасидаги хисоблашлар учун асос булиб хизмат килади. Лойиха – смета хужжатларини ишлаб чикаришда илгор янги корхонани куришни ёки кайта таъмирлашни (кенгайтириш, техник кайта куроллантириш) асослаб берувчи материаллар тайёрланади. Бу материаллар ушбу хужжатлар жойлаштириш схемаси ва уларга мувофик ишлаб чикилган техник – иктисодий асослаш ёки техник – иктисодий хисоблашлар асосида тузилади. Соха корхоналарининг лойиха – смета хужжатлари узида ишни ташкил этишни мукаммаллаштириш, моддий – техника базасини яхшилаш, янги илгор техника ва технологияларни мужассам этмоги лозим. Лойихани ишлаб чикариш жараёни куйидаги даврларни уз ичига олади: илмий – техник прогресс талабларни хисобга бутун корхона хамда унинг алохида булинмалари учун технологик жараённи ташкил этиш схемасини тузиш; корхона хоналари белгиланишига ва ишлаб чикариш дастурига асосан уларни жойлаштириш; ишлаб чикариш ишчилари сонини, маълум вакт ичида канча иш бажара олиш имкониятини, корхонанинг кувватини хисоблаш; махсулотнинг таннархини, эксплуатацион харажатлар микдорини, капитал маблагнинг эффективлигини, сарфланган маблагларни коплаш муддатини асослаш ва хисоблаш, сметани тузиш. конструктив элементларни, иситиш тизимини, шамоллатишни, хавони кондициялашни, сув таъминотини, канализацияни, энергия таъминотини, алока вак сигнализация тузилиши ва тизимларини, совутиш машиналарини танлаш ва хисоблаш. Машина, аппарат ва механизмларни танлаш ва урнатиш. Лойихалашнинг асосий вазифалари сифатида куйидагиларни айтиш мумкин: технологик хисоблашлар асосида корхонанинг асосий микдорий тавсифини тузиш; технологик жараёнларнинг схемалари асосида, хом ашёни кабул килишдан тайёр махсулот олишгача, уларни сотиш ёки буюртмачига етказиб беришгача булган барча операцияларни узида мужассам этган ишлаб чикаришнинг принципиал схемалари тузиш; асосий гурух хоналари уртасидаги ишлаб чикаришга тааллукли муаммолар-ни ечиш; ишлаб чикариш хоналарида, хом ашёни кабул килиш ва саклаш хоналарида технологик, совутиш ва ёрдамчи жихозларни хисоблаш, танлаш ва жойлаштириш. Лойихалар махсус лойихалаш муассасаларида тайёрланади. Агар лойихани тайёрлашда бир неча муассаса катнашса у холда улардан бири бош лойихачи яъни лойиха учун масъул хисобланади. Лойиханинг алохида кисмлари, шунингдек архитектура – курилиш, технологик, техник – иктисодий, смета хисоблашлари тегишли мутахассислар коллективи томонидан бажарилади. Хар бир лойихалаштириладиган корхона учун жавобгар шахс – лойиханинг бош архитектори ёки бош мухандиси лойихаланади. У лойиханинг турли кисмларининг узаро богликлигини таъминлайди, хамда барча ишларнинг меъёрий талабларга тугри келишига, уларнинг бажарилиш муддатига, сифатига, техник даражасига ва эффективлигига жавоб беради. Бир хил типдаги ва якка лойихалаш. Лойихалар асосан бир типдаги, экспериментал курилиш учун мулжалланган, якка типдаги хамда амалдаги корхоналарни кайта таъмирлаш кабиларга булинади. Шахар курилиши вазифаларига нисбатан алохида ва бутун курилган биноларнинг юкори бадиий – архитертуравий даражаси талабларини хисобга олган холда курилишда куп марта фойдаланиш учун мулжалланган тайинланишишга кура бир – бирига ухшаш булган объектларнинг лойихаси бир хил типдаги лойихалаш дейилади. Бу лойихалар амалдаги Курилиш меъёри ва конунларига нисбатан тежамкор ва унификация (бир хил) килинган лойиха ечимларидан, усул ва деталларидан фойдаланиш хисобига курилиш муддатини кискартиришни таъминлайди. Курилиш ва монтаж ишлари бир хил типдаги лойиха буйича тайёр лойиха смета хужжатлари асосида уни курилиш май1донига аник боглаб ишлаб чикилади. Шунинг учун лойихалар узига хос шароитга купрок кулланиладиган турли вариантларда ишлаб чикилади. Бир хил типдаги лойихани аник курилиш майдончасига боглашда куйидагилар аникланиши шарт: кабул килинган ташки девор калинлиги; бостирма конструкцияси; исистиш ва шамоллатиш курилмалари; жихозларнинг таснифи. Умумий овкатланиш корхоналарини маълум ерда бир марталик курилиши учун барча урнатилган талабларга риоя килишни хисобга олган холда якка лойихалар ишлаб чикилади. Бир вактнинг узида уларга Курилиш меъёри ва конунларидан бироз четланишларга Шу жихатдан ностандарт курилиш конструкцияларини, жихозларни куллаш, жойдари курилиш материалларидан фойдаланиш ва ш.к. рухсат этилади. Якка лойихалар тайинланишига кура куп функционал катта объектлар учун, бундан ташкари бир хил типдаги лойихани куллаш мумкин булмай колса ёки максадга мувофик булмаса (масалан: участка худудининг чекланганлиги; курилишда жойнинг рельефидан фойдаланишнинг зарурлиги ва ш.к.) ишлаб чикарилади. Якка лойиханинг бир хил типдаги лойихадан принципиал фарки шундаки, у аник шароитдаги биргина курилиш жойига хисобланган ва жуда кам такрорлар фойдаланилади, шу вактнинг узида бир хил типдаги лойиха сифатида купгина шахар ва поселкаларда, хатто бир ахоли пунктининг турли территорияларида курилиш учун кулланилиши мумкин. Экспериментлар курилиш учун мулжалланган лойихалар реал шароитларда юкори эксплуатацион талабларга жавоб берадиган умумий овкатланиш корхоналарининг янги тежамли лойихаларини оммавий курилишда тадбик этиш мумкинлигини, янги хажмий режалаштирилган усулларни, технологик, конструктив ечимларни, бинонинг мухандислик жихозларини текшириш учун мулжалланган. Кайта таъмирлаш лойихалари узининг технологик холати, жихозлар билан таъминланганлиги, кабул килинган технологик жараёнлари, хизмат курсатиш усуллари замонавий талабларга жавоб бермайдиган умумий овкатланиш корхоналари учун ишлаб чикарилади. Download 6.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling