Tasdiqlayman” Baxmal 2-son pedagogika kolleji direktori U. Tuleganov
Технологик лойихалаш хакида тушунча
Download 6.32 Mb.
|
uslubiy majmua umumij ovqatlanish korxonalari zhihozlari va lojihalash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
Технологик лойихалаш хакида тушунча. Лойихалашда мухим уринни сув, канализация, буг, электр энергияси, газ йулларини келтириш жойлари белгиланган барча цех ва хоналарнинг схемасини хамда технологик хисоблашларни узида мужассам этган технологик кисм эгаллайди.
Технологик хисоблашлар жараёнида куйидаги курсаткичлар аникланади: корхонанинг ишлаб чикаришни бирлаштирилганини ва ихтисослашганини хисобга олиб тайёрланадиган махсулотнинг ассортименти, хажми хамда тавсифи; ишлов берилган хом ашё ва ярим тайёр махсулотларнинг хажми хамда ишлаб чикариш чикиндилари; технологик, савдо, совутиш, номеханик жихозларнинг хамда ишлаб чикариш таралари, корхона ичидаги транспортларнинг тури ва сони; ишлаб чикариш ва ёрдамчи ишчиларига таксимланган штат бирлиги сони; сув, енилги ва электр энергияларининг суткалик сарфи; хурандалар зали ва ишлаб чикариш цехларинингишлаш вакти; ишлаб чикариш жараёнларининг талаб килинадиган механизациялаш ва автоматлаштириш даражаси хамда сермехнатлиги. Технологик хисоблашлар лойихаланадиган корхонага микдорий тавсиф беришга ва унинг хажмий – режалаштирилган схемасини ишлаб чикишга имкон беради. Бунинг учун цехларнинг узаробогликлигини, ишлаб чикаришнинг технологик схемаларини, ишчиларнинг, хизмат курсатувчиларнинг, хурандаларнинг харакатланиш йулларини, тоза ва фойдаланилган идиш товокларнинг йуналишини аниклаш шарт. Ишлаб чикаришнинг технологик схемасини танлаш – умумий овкатланиш корхоналарини лойихалашнинг асосий боскичларидан биридир, чунки технологик схема ишлаб чикариш жараёнининг кетма – кетлигини, уни бошкаришнинг шарт – шароитини, усулини хамда жихозларнинг турларини аниклайди. Йуналиш карталарини тайёрлаш хам мухим ахамиятга эга, улар ишлаб чикариш жараёнларини структурасини ва операцияларнинг кетма – кетлигини аник ифодалайди. Кайта таъмирланадиган корхоналарда ишлаб чикаришни янгича ташкил этишни тадбик килишда йуналиш карталарини куллаш алохида эффективликка эга, чунки улар амалдаги ишлаб чикаришни ташкил этиш курсаткичларини лойихаланадиган корхона билан таккослашга имкон беради. Лойихаларни ишлаб чикишда функционал технологик схемалардан ва йуналиш карталаридан фойдаланиш лойихачиларнинг мехнатини, оптимал ечимларини танлашда, сезиларли даражада осонлаштиради. Бир вактнинг узида улар янги архитектуравий шакл ва технологик лойихаларни яратишда ижодий ташаббусни боглаб куймайди. Шундай килиб, технологик лойихалаш боскичида одамлар ва мехнат предметларининг ишлаб чикариш ва савдо килиш жараёнларида харакатланишининг рационал йуллари аникланади, юкори сифатли таомлар, пазандалик ва кандолат махсулотлари тайёрлаш, кам микдорда куч, вакт ва маблаг сарфланган холда яхши хизмат курсатиш учун оптимал ишлаб чикариш шароитини таъминлашга йуналтирилган технологик лойихалашлар ечимларининг йуллари ва усуллари урнатилади. Хар кандай ишлаб чикариш корхонасини лойихалашнинг асоси технологик жараён хисобланади, у узида бир ёки бир гурух ишчиларнинг кулда ёки механизациялашган мехнат воситаларидан фойдаланиб бажарган операцияларининг мажмуини ифодалайди. Пазандачиликда технологик жараён узининг фаркловчи хусусиятларига эга: ишлов бериладиган хом ашёнинг кенг ассортименти ва уларнинг нисбатан кам микдори; тайёрланадиган таомлар, пазандаик ва кандолат махсулотларининг кенг ассортименти; бажарилмаган айрим ишларда оралик захира махсулотларининг тупланиб колмаслиги; нисбатан паст ихтисослашув ва ишлаб чикариш циклининг узок давомийлиги. Умуман таом ишлаб чикаришнинг технологик жараёнида учта асосий боскични белгилаш мумкин: хом ашёга бирламчи ишлов бериш ва ярим тайёр махсулотларни тайёрлаш; таомлар тайёрлаш; таомларни таксимлаш, безатиш ва хурандага узатиш. Барча бу боскичлар бирта ёки бир нечата умумий овкатланиш корхоналарида бажарилиши мумкин. Корхонада технологик жараённинг табиати тайёрланадиган таомлар, пазандалик ва кандолат махсулотларининг ассортименти ва микдори хамда кабул килинган хизмат курсатиш усуллари билан аникланади. Рационлал технологик жараён куйидагиларни назарда тутиши керак: махсулотларнинг юкори сифатлигини таъминлайдиган илгор технологияларни, хом ашё ва ярим тайёр махсулотларга ишлов беришнинг максадга мувофик усулларини, мукаммал назорат килиш усулларини кабул килишни; жихозлардан эффектив фойдаланиш; мехнатни илмий ташкил этишни; хом ашёни тежамли сарфлашни, чикимли ва исроф килишни кескин камайтиришни; ишлаб чикаришга тухтовсиз хизмат курсатишни; хом ашё ва материал – техник таъминотни оптимал ташкил этишни. Технологик лойихалашда ушбу факторларни хисобга олиш корхонани эксплуатация килиш жараёнида оптимал ишлаб чикариш ва хужалик натижаларига эришишни таъминлайди. Таянч иборалар: Лойиҳа, смета ҳужжатлари, ѐзув тушунтириш хати, якка лойиҳалаш, технологик ҳисоблаш. Назорат саволлари: Лойиҳалаш деганда нима тушунилади? Лойиҳанинг техник ҳужжатларида нимала келтирилади? Смета ҳужжатлари нима мақсадда турилади? Лойиҳалашнинг асосий вазифалари нималардан иборат? Лойиҳаларнинг қанақа турлари мавжуд ? Технологик ҳисоблашлар жараёнида қандай кўрсатгичлар аниқланади? Download 6.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling