Ташкилотларнинг фаолияти режа: Ақш ва Буюк британияда миллий профессионал бухгалтерлар ва аудит ташкилотлари фаолияти


Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича Кенгаш фаолияти


Download 122.18 Kb.
bet7/9
Sana26.01.2023
Hajmi122.18 Kb.
#1128734
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3 Маъруза БХК 16,10,2022

3. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича Кенгаш фаолияти
Бухгалтерия ҳисоби бўйича халқаро профессионал ташкилотларнинг юзага келиши ва тараққий эттирилишида АҚШдаги Америка Бухгалтерия Ҳисоби Ассоциацияси (ААА), Бухгалтерларнинг Миллий Ассоциацияси (NAA) ва Сертификатли Жамоат Бухгалтерларнинг турли хил жамиятлари муҳим роль ўйнайди. Натижада, халқаро бухгалтерия ҳисоби муаммоларини ҳал қилиш мақсадида 1972 йили Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган Бухгалтерларнинг Халқаро X конгрессида ҳамкорлик доирасида муҳим келишувларга эришилди. Ушбу келишувга мувофиқ 1973 йили Австралия, Канада, Франция, Германия, Япония, Мексика, Голландия, Буюк Британия, Ирландия ва Америка Қўшма Штатларидаги профессионал ташкилотлар Бухгалтерия Ҳисоби Халқаро Стандартлари Қўмитаси (IASC)ни тузишга асос солдилар (1.4-расм).



1.4-расм. 1973 йил Бухгалтерия Ҳисоби Халқаро Стандартлари Қўмитасига асос солган мамлакатлар1.
Бухгалтерия ҳисобининг кейинги тараққиёти бевосита бухгалтерия ҳисобининг ҳалқаро стандартларининг ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий қилиниши билан боғлиқ.
Реструктуризация доирасида 2001 апрелида Бухгалтерия Ҳисоби бўйича Халқаро Стандартлар Қўмитаси Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари бўйича Кенгашга (МҲХСК) (IFRSB) айлантирилди. Ушбу санадан эътиборан ишлаб чиқиладиган халқаро стандартлар Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари деб аталадиган бўлди.
Молиявий Ҳисобот Халқаро Стандартлари Кенгаши (IFRSB) (2001 йилга қадар Қўмита эди - IASC) – бутун дунёдаги бухгалтерия ҳисоби соҳаси фаолиятидаги вакиллардан иборат аъзоларни бирлаштирган, ҳукуматга оид бўлмаган халқаро бухгалтерия ҳисоби ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва доимий такомиллаштириб бориш бўлиб ҳисобланади.
IASВ штаб квартираси Лондон шаҳрида жойлашган. Ушбу халқаро ташкилотнинг Кенгашига кўпмиллиард оборотдаги глобал ташкилот ва компанияларда, дунё банкларида юқори мансабларда ишлаган, катта обрў эътиборга ва профессионал малакага эга бўлган мутахассислар жалб қилинган.
1975 йилда қўмита томонидан биринчи бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти “Ҳисоб сиёсатининг очиқланиши”ни нашр эттирди.
2002 йили Европа Комиссияси Европа Иттифоқининг директивасини қабул қилади, қайсики ушбу ҳужжатда Европа биржаларида акциялари котировка қилинадиган барча компаниялар молиявий ҳисоботини МҲХСларига мувофиқ тақдим этишлари мажбур эканлиги қайд этилди.
2002 йилдан эътиборан Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари Кенгаши ва АҚШнинг Молиявий Ҳисоб Стандартлари Қўмитаси томонидан МҲХС ва АҚШ Бухгалтерия Ҳисобининг Умумқабул Принципларини (GAAP) бир-бирига ўта мувофиқлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Ўта мувофиқлаштиришни жорий қилишдан мақсад умумий универсал комплектланган стандартларни яратиш бўлиб ҳисобланади, қайсики халқаро биржаларга ҳеч қандай тўсиқларсиз иккаласининг бири бўйича тайёрланган молиявий ҳисоботларлар тақдим этилади.
1992 йилда қабул қилинган IASCнинг уставида ушбу ташкилотнинг асосий мақсади қуйидагича ёритилган:

  • “Жамоатчиликнинг манфаатларидан келиб чиқиб, молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш жараёнида риоя қилиш ва унинг бутун дунё томонидан қабул қилиниши ва риоя қилинишини қўллаб-қуватлаш учун бухгалтерия ҳисоби стандартларини шакллантириш ва чоп эттириш; ҳамда

  • молиявий ҳисоботларни тақдим қилишга доир Низом, ҳисоб стандартлари ва муолажаларини яхшилаш ва келишуви устида мунтазам ишлаш.

IASC ишлари профессионал бухгалтерлар томонидан тан олиниши билан бир қаторда бизнес ҳамжамиятлари, компанияларнинг молиявий менежерлари, молиявий таҳлилчилар, фонд биржалари, ҳуқуқшунослар, банкирлар ва қимматли қоғозлар ва савдо агентликлари, бутун тадбиркор ва ишбилармонлар томонидан эътироф этилмоқда ва улардан фойдаланувчиларнинг қатори кенгайиб бормоқда.
1983 йилдан 2001 йилга қадар IASC таркибига Бухгалтерларнинг Халқаро Федерацияси Қўмитасига (IFAС) аъзо бўлган барча бухгалтер ва аудиторлар-нинг профессионал ташкилотлари кирган. Қўмита томонидан 40 тадан ортиқ бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари (БҲХС) ишлаб чиқилган. Қўмита аъзолари томонидан IASCга аъзо бўлган мамлакатларда БҲХСларининг қўлланилиши назорат қилиб борилади. Лекин, IASC халқаро стандартларнинг қўлланилишини мажбурий тарзда амалга оширмайди. Чунки, ҳар бир мамлакат ўзининг қонунлари доирасида миллий хусусиятларини инобатга олган миллий бухгалтерия ҳисоби стандартларидан фойдаланиши мумкин.
2001 йилдан эътиборан Бухгалтерия Ҳисоби Халқаро Стандартлари Қўмитаси Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари Кенгашига айлантирилди (МҲХСК). МҲХСК Восийлик институтига бўйсинади (1.10-расм). Восийлик институтини эса Кузатув Кенгаши тасдиқлайди.



Download 122.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling