Ташкилотларнинг фаолияти режа: Ақш ва Буюк британияда миллий профессионал бухгалтерлар ва аудит ташкилотлари фаолияти


-расм. МҲХСларини тартибга солувчи органлар структураси2


Download 122.18 Kb.
bet8/9
Sana26.01.2023
Hajmi122.18 Kb.
#1128734
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3 Маъруза БХК 16,10,2022

1.10-расм. МҲХСларини тартибга солувчи органлар структураси2.
Кузатув Кенгаши ва Восийлик институти Кенгашилари ва Қўмитаси ўртасидаги боғлиқлик ва ҳисобдорликни қуйидаги 1.11-расмда кенгроқ кўриш мумкин.
Кузатув Кенгашининг асосий вазифаси – молиявий ҳисоботнинг шакли ва мазмуни учун жавоб берадиган капитал бозорини тартибга солувчи билан Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари Фонди (МҲХСФ) ўртасида расмий ҳамкорликни ўрнатишдан иборат.
Кузатув Кенгашининг функцияларига қуйидагилар киради:

  • Восийларни тасдиқлаш процедурасини ишлаб чиқиш ва МҲХСФ уставига мувофиқ уларнинг таркибини тасдиқлаш;

  • МҲХСКнинг молиялаштиришни таъминлаш бўйича Восийлик институти ишларининг мақсадга мувофиқлиги ва қонунийлигига баҳо бериш;

  • МҲХСК стандартларни муҳокама қилиш, маъқуллаш ва чоп эттириш бўйича Восийлик институтининг мониторинг ишларига баҳо бериш;




1.11-расм. МҲХС Кенгашнинг структураси3

  • МҲХСФ томонидан МҲХСК устидан назорат функциясини амалга оширишда стандартларни яратишда потенциал таъсир кўрсатадиган тартибга солувчи, ҳуқуқий ва сиёсий ҳодисаларни аниқлаб олишдаги жавобгарлиги доирасидаги масалаларни Восийлик институти аъзолари билан муҳокама қилиш;

  • МҲХСФ кун тартибига кенг ижтимоий қизиқишни ўйғотувчи молиявий ҳисоботни муҳокама қилиш масалаларини қўйиш.

Восийлик институтининг функциялари қилиб қуйидагилар белгиланган:

  • МҲХСК ва Стандартлар бўйича Маслаҳат Кенгашининг аъзоларини тайинлаш;

  • МҲХСлари бўйича барча органларнинг иши самарадорлигини назорат қилиш;

  • Молиялаштиришни таъминлаш;

  • Бюджетни тасдиқлаш;

  • Уставга ўзгартириш киритиш

МҲХСК (International Accounting Standards Board – IASB)15 та аъзодан ташкил топади (шундай 12 таси доимий асосда ишлайди) ва восийлар томонидан 3 йилда 5 йилгача тайинланади.
МҲХСКнинг асосий функцияларига қуйидагилар киритилган:

  • МҲХСларини ишлаб чиқиш ва нашрдан чиқариш;

  • стандартлар лойиҳаларини тайёрлаш ва оммавийлаштириш;

  • стандартлар лойиҳаларини муҳокама қилиш учун оммавийлаштиришдан олинган таклифлар ва шарҳларни кўриб чиқиш тартибини белгилаш;

  • хулосалар ясаш учун асосларни оммавийлаштириш.

МҲХСКнинг асосий қуйидаги учта мақсади эътироф этилган:

  • Жамият мақсадларида юқори сифатли, тушунарли ва амалий жорий этиладиган бухгалтерия ҳисобининг бутун дунё стандартларини яратиш, қайсики бу ҳужжатлар халқаро фондлар бозорлари қатнашчилари ва бошқа фойдаланувчиларга қарорлар қабул қилишда кўмаклашиш учун молиявий ҳисоботларда ва бошқа молия ҳисоботларида юқори сифатли, шаффоф ва таққосланадиган ахборотларнинг яратилиши ва тақдим этилишини талаб этади.

  • бутун дунёда стандартларнинг қабул қилиниши, риоя қилиниши ва ягона интерпритациясини қўллаб қувватлайди.

  • бутун дунёда молиявий ҳисобот стандартларини максимал яқинлигини таъминлаш мақсадида молиявий ҳисобот стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий қилинишининг масъул органлари билан ҳамкорлик қилиш.

IASC Правленияси 1982 йилда Молиявий ҳисоботларни тузувчи ва улардан фойдаланувчи халқаро ташкилотлар, фонд биржалари, қимматли қоғозлар савдосини тартибга солувчи агентликлар, стандартларни қабул қилувчи органлар ва ҳукуматлараро ташкилотлар вакилларидан иборат
Download 122.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling