Ташкилотларнинг фаолияти режа: Ақш ва Буюк британияда миллий профессионал бухгалтерлар ва аудит ташкилотлари фаолияти


Download 122.18 Kb.
bet9/9
Sana26.01.2023
Hajmi122.18 Kb.
#1128734
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3 Маъруза БХК 16,10,2022

Халқаро Маслаҳат Гуруҳига асос солди. 2002 йилда ушбу Гуруҳ Стандартлар бўйича Маслаҳат Кенгашига айлантирилди. Унда 48 та аъзо фаолият юритади, улар 3 йил муддатга тайинланган. Маслаҳат гуруҳига аъзо бўлган қуйидаги ташкилотларни алоҳида эътироф этиш мумкин:

  • Европа комиссияси (кузатувчилари)

  • Фонд биржалари Халқаро федерацияси

  • АҚШ Молиявий ҳисоб стандартлари правленияси

  • Бухгалтерия ҳисоби таълими ва тадқиқотлар Халқаро Ассоциацияси

  • Банк иши халқаро Ассоциацияси

  • Халқаро Савдо Палатаси

  • Эркин савдо иттифоқи халқаро конфедерацияси

  • Меҳнатнинг халқаро конфедерацияси

  • Халқаро Молиявий Корпорация

  • Баҳолаш Стандартлари бўйича Халқаро Комиссия

  • Халқаро Банк

  • Иқтисодий ҳамжиҳатлик ва тараққиёт ташкилоти

  • Трансмиллий корпорациялар ва инвестициялар бўйича БМТ бўлими

Маслаҳат Кенгаши махсус лойиҳалар бўйича техник масалалар, ишчи дастурларда белгиланган режалар ва устувор йўналишлар, IASВ томонидан стандартларни қабул қилиш эҳтимоллиги ва старатегик масалалар бўйича маслаҳат беради. Бу гуруҳ IASВ томонидан БҲХСларни қабул қилинишида фойдаланадиган расмий жараёнларда муҳим роль ўйнайди.
IASВ томонидан МҲХСларини ишлаб чиқиш маълум бир процедурада амалга оширилади. Бу ҳолат ишлаб чиқарилаётган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларининг сифатини ва ўта мукаммал бўлишини таъминлайди.
1997 йилда IASC Правленияси Интерпритация бўйича Доимий Қўмитани ташкил этди. Бу қўмитанинг асосий вазифаси қарама-қаршиликларни ёки ҳатто уларни ҳал қилиш бўйича расмий қўлланмалар йўқлиги туфайли уларни кўриб чиқишда мақбул бўлмаган ёндашишларни келтириб чиқарувчи бухгалтерия ҳисоби масалаларини ўз вақтида муҳокама қилишдан иборат. 2002 йилда ушбу Қўмита Халқаро Молиявий Ҳисоботлар Интерпритацияси бўйича Қўмитага айлантирилди (International Financial Reporting Interpretations Committee – IFRIC).
Халқаро Молиявий Ҳисоботлар Интерпритацияси бўйича Қўмитага 14 та мамлакатлардан, шу жумладан бухгалтер/аудиторлик профессияси, молиявий ҳисоботни тузувчи ва фойдаланувчи гуруҳларнинг вакилларидан иборат.
Ушбу Қўмитага қуйидаги функциялар юклатилган:

  • МҲХС (БҲХС ва МҲХС) қўлланилишини очиқлаш ва МҲХСларида кўриб ўтилмаган ҳисоб масалаларига доир тавсияномаларни тақдим этиш ҳамда МҲХСК талаби билан бошқа мажбуриятларни бажариш;

  • МҲХСК томонидан интерпритация лойиҳалари кўриб чиқилгандан сўнг интрепритацияларни якуний қабул қилингунга қадар мақбул бўлган вақт оралиғида жамоатчилик шарҳларини олиш учун уларни оммовий нашр эттириш;

  • МҲХСКга ҳисобот бериш ва ундан интерпритацияларнинг якуний лойиҳаси тасдиғини олиш;

Юқоридаги функцияларни бажаришда бутун дунёда молиявий ҳисобот стандартларини максимал яқинлаштиришни таъминлаш учун молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари билан фаол ишлаш бўйича МҲХСКга мурожаат этиш.


1 Штурмина О. С. Международные стандарты учета и финансовой отчетности: учебное пособие. УлГТУ, 2010. 21-бет



2 2016 PricewaterhouseCoopers. Все права защищены.Учебное пособие. Подготовлен Академией PwC для экзаменов ДипИФР в 2016 году. 0103. https://www.pwc.ru/ru/training/assets/dipifr-dec2014-textbook.pdf



3 МСФО в кармане 2015 – Delotte /https://www2.deloitte.com/content/dam/ 10-бет.



Download 122.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling