Таянч иборалар


Download 90 Kb.
bet2/5
Sana02.04.2023
Hajmi90 Kb.
#1321484
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ўқитувчи нутқининг ифодалилиги ва бойлиги Нутқ одоби

Педагогик маҳорат – бу: биринчидан, шахснинг структурасида ўз-ўзини бошқариш; иккинчидан, фундаментал билимларини, касб маҳора-тини, мутахассислик малакасини эгаллаш; учинчидан, педагогик қобилият-ларни, маҳоратни такомиллаштиришни тезлаштириш; тўртинчидан, техник билим ва қобилиятларга таяниш, педагогик фаолият мақсадларини бир-бири билан боғлаш кабиларга эришишдир.
Шуни айтиш керакки, кейиги йилларда кўпгина нопедагогик олий ўқув юртларида касбий таълим факультетлари вужудга келди. Албатта уларнинг асосий вазифалари хар бир талабани ўз мутахассислиги бўйича фан асосларини чуқур эгаллашини таъминлаш билан бирга, уларда педагогик маҳорат ҳақида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришига қаратилган. Чунки, улар келажакда ўз мутахассислиги бўйича касб-ҳунар таълими коллежларида ўқувчиларга таълим берадилар. Шунинг учун ҳам нопедагогик олий ўқув юртлари талабаларида “Педагогик маҳорат” фанини ўқитилиши муҳим аҳамиятга эга. Ушбу фанни ўрганиш жараёнида талабалар коллежларда ўқитувчи бўлиб ишлаш маҳорати ҳақида дастлабки кўникмаларга эга бўладилар. Педагогик амалиёт жараёнида эса уни тажрибада янада такомиллаштирадилар. Шунинг учун хам ушбу маъруза матнида “Педагогик маҳорат” фанининг мазмуни, шакл ва услублари, йўналишлари ўз ифодасини топган.
Ушбу маъруза матнини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таълим-тарбия ҳақидаги ғоялари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, халқ педагогика, педагогика тарихи ва назариясига оид илмий тадқиқот ишлари, ўқув қўлланмалари, дасрликларидан, педагог олимларнинг тайёрлаган маъруза матнларидан фойдаланилди.
Ушбу маъруза матнидан нопедагогик олий ўқув юртлари талабалирини “Педагогик маҳорат” фанини ўқитишда, шунингдек касб-ҳунар коллеж-ларида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришда кенг фойдаланиш мумкин.
Ўқитувчи нутқида атамашунослик, сўз қўллаш ва нутқ маданиятининг масалалари. Сўзловчи нутқида атамашунослик, сўз қўл-лаш ва ўрнида ишлатиш нутқ маданияти масалалари бугунги кунда энг аҳамиятли масалалар сафидан жой олган. Чунки ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши унга бўлган муносабатни тубдан ўзгартирди. Ҳозирги кунда ҳамма-ҳамманинг эътиборида тилимиз тақдири бор: ёшлар, кексалар, талабалар; касбидан, соҳасидан қатъи назар ҳар бир зиёли тилимизнинг равнақи, келажаги ҳақида қайғурмоқда, ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилмоқда. Кейинги даврда фан-техниканинг барча соҳалари ривожланди, шаклланди. Натижада ўзбек тилида ҳам барча соҳаларда атамалар вужудга келди, ўзлаштирилди, янги атамалар ясалди. Мавжуд атамаларнинг кўпчилиги ўзгарди, янгиланди. Бу атамаларнинг аксарияти умумадабий тилга ўтиб оммалашиб кетди ва ҳамма учун тушунарли бўлиб қолди. Ўзбек тили атамачилигида илгари кўпроқ араб тилидан ўзлашган: жумҳурият, мунажжим, муарриҳ, мунаққид, муаллиф, инқилоб каби сўзларнинг ўрнини рус тилидан ўзлашган сўзларни қўллаш кучайди. Бошқача қилиб айтганда, айрим сўзларга қайтадан «жон» ато этилди: жумладан, вилоят, туман, шўро кабилар. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бир қатор сўзлар борки, уларни ҳозирги тала­балар ҳам махсус луғатсиз ёки ўқитувчиларнинг ёрдамисиз тушуниши қийин: Масалан, мунший, қози, додҳо, ҳарам, аврануш, сипоҳсолар, виқор, вожиб, войиз, бадҳу, алфоз, андуҳ, андоза, асно, афгор, афтода, мисқол, муфти, қушбеги, пансод кабилар.
Бундай ҳолат мумтоз адабиёт намуналарини тўғри шархлаб беришга, улардаги бадиятни чуқурроқ ҳис қилишга ҳалақит қилади, у ёки бу байтни асл моҳиятини, шоир ёки адиб кўзда тутган асосий мақсадни тўла англаб етмасликка сабаб бўлади. Ана шу каби сўзларнинг маъносини ўргатмаслик, ўқувчига сингдирмаслик эса асар ёки ғазалнинг чала тушунилишига олиб келади, ўқувчиларни ва тингловчиларни улар­нинг сир-асроридан бебаҳра қилади. Бу ўринда Рене Декартнинг қуйидаги фикрини эслатиб ўтиш мақсад-га мувофиқдир: «Сўзларнинг маъноларини одамларга тушунтириб беринг, шунда сиз инсоният оламини англашувмовчиларнинг ярмидан халос қилган бўласиз».
Инсон ўқишни, ёзишни, тинглашни, умуман, илмни, асосан ўрта мактабда ўрганади. Шундай экан, гап ўқитувчи билими, савияси қандайлигига бориб тақалади. Бу дегани ўқитувчи фақат тилни мукаммал билсин дегани эмас, бу билан чекланиб ҳам бўлмайди. Умуман, гўзал ва серқирра тилимиздан фойдаланишда, атамаларни қўллаш да ҳар бир соҳа вакили ҳам жуда эҳтиёткор бўлиши шарт. Акс ҳолда маълум бир мавзуни тушунишни, англашни қийинлаштиради. Бу эса тилимизга, маданиятимизга путур етказади. Шунинг учун саводхонликни юксак даражага кўтаришга, ўқиш-ўқитиш ишларига эътиборни кучайтириш керак.

Download 90 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling