Таянч иборалар


Нутқ одоби тўғрисида мутафаккирлар қарашлари (Алишер Навоий, Маҳмуд Қашғорий)


Download 90 Kb.
bet4/5
Sana02.04.2023
Hajmi90 Kb.
#1321484
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ўқитувчи нутқининг ифодалилиги ва бойлиги Нутқ одоби

Нутқ одоби тўғрисида мутафаккирлар қарашлари (Алишер Навоий, Маҳмуд Қашғорий). Сўз инсонни хайвондан жудо айлади, дейдилар хазрат Алишер Навоий. Бир тасаввур қилиб кўринг-а, сўзсиз аҳволимиз не кечарди. Сўзлаш қобилияти-нутқ борки, одамлар бир-бирлари билан муомала қилади-лар, мулоқотда бўладилар, фикр баён этадилар, бир-бирларини тушунадилар ёки рад этадилар. Дардга дармон бўладиган ҳам шу сўз, турмушга оғу сола-диган ҳам худди шу сўз! Сўзнинг хили ва тури кўпдир: ширин сўз, дагал сўз, беодоб сўз, қочирим сўз, ҳикматли сўз, гап-сўз, табрик сўз, миш-миш, иғво, келинчак алласи, она дуоси, ота олқиши, илтимос, буйруқ, ваъда, лафз, азму қарор, йигит сўзи. Одамнинг биринчи сўзи чақалоқнинг ингаси, сўнги сўзи – алвидодир
Дарҳақиқат, сўз одамнинг бешикдан то тобутга қадар бир умрлик йўлдоши. Сўзсиз инсон жамияти, маъновий ҳаёт йўқдир.
Деярли барча маҳлуқотда тил бор. У иссиқ-совуқни, таoм-маззани билувчи, овқатланишда иштирок этувчи аъзо. Одамда эса булардан ташқари нутқ товушларини ҳосил қилади, яъни инсоннинг сўзлаш қобилияти тил орқали амалга ошади.
Ер юзида қанча миллат, ҳалқ элат, қабила бўлса, шунча тил бор.Тилсиз ҳалқ йўқ. Халқсиз эса тил бўлмайди. Булар эгизак тушунчалардир, биридан айриб бўлмайди, уларни айриб қўйилса, иккиси ҳам ўзлигини йўқотади. Ҳалқ бошқа бир ҳалққа қўшилиб кетади, унинг тили эса ўлик тилга айланади. Кези келганда шуни айтиб ўтишни лозим кўрамизки, биргина тил сўзи инсонни ҳам тилимизнинг нақадар бой ва сержило эканини яққол кўриш мумкин.
Ер юзидаги барча ҳалқларнинг тиллари, уларда миллионлаб одам гаплашадими ёки атига бир-икки минг киши сўзлашадими, бундан қатъий назар, ўзлари учун азиз ва кераклидир. Тилни кам сонли элат гаплашар экан деб камситиб ёки бўлмаса, кўп сонли миллатнинг тили экан деб улуғлаб бўлмайди. Бунда сон жиҳатини мезон қилиб бўлмайди. Ҳар кимники ўзига, ой бўлиб кўринади кўзига-да! Лекин дунёда жуда тараққий этган, бой жаҳоний тиллар ҳам бор, энди тетапоя қилаётган тиллар ҳам йўқ эмас. Бу ўша тилларнинг соҳиби бўлмиш миллат ёки элатларнинг тадрижий равнақи, босиб ўтган тарихий йўли, инсоний жамиятнинг қайси бир тараққиёт босқичида экани, иқтисоди, маданияти, фани ва маънавияти ҳамда шу каби омилларга боғлиқдир, албатта. Бизнингча, лоқал биргина она алласи мавжуд бўлган тил ҳам яшашга ҳақлидир. Биз ўзбеклар учун эса ўз она тилимиз бўлмиш ўзбек (туркий) тили азизу - маoтабардир.
Ҳар бир миллат ўз она тили ва адабиётини билиши борлигини кўрсата-диган ойна. Миллий тилни йўқотмоқ миллатнинг руҳини йўқотмоқдир. Биз Туркистонликлар миллий тилни сақламоқ бир тарафда турсин, кундан-кун унитмоқ ва йўқотмоқдадирмиз. Тилимизнинг яримига арабий, форсий уланган камлик қилиб, бир четига рус тилини ҳам ёпишдурмоқдадирмиз. Дуруст, бизларга ҳукуматимиз бўлғон рус мисолини билмоқ ҳаёт ва саводимиз учун ош ва нон каби кераклик нарсадир.
Лекин ўз ерида ишлатмок ва сўзламок лозимдир. Зигир ёғи солиб, мошқичири каби қилиб, аралаш-қуралаш қилмок тилнинг руҳини бузишдир.
Ёҳуд бизга на бўлди? Боболаримиз йўлидан чиқуб кетдик. Яхши қўшнингдан олгунча, ёмон уйингдан қидир: - демишлар. Боболаримизга етишган ва яраган муқаддас тил ва адабиёт бизга хеч камлик қилмас. Ўз уйимизни қидирсак ва ахтарсак, йўқолган парини ҳам топармиз.
Пайғамбаримиз: «Эрларда жамол инсон ва тилдир» - демишлар. Умумий миллий тилни сакламок ила борабар хусусий оғиз орасидаги тилни ҳам сақламок лозимдир. Чунки сўз инсоннинг даража ва камайиш, илм ва фазлини ўлчаб кўрсатадурган тарозусидир. Ақл соҳиблари кишининг дилидаги фикр ва ниятини, илм ва қувватини, қадир ва қийматини сўзлаган сўзидан билурлар.
«Қуруқ сўз қулоққа ёқмас»- демишлар.
Шунинг учун! «Кўп ўйла, оз сўзла», - демишлар.
Тилларнинг энг яхшиси сўзга уста тил, сўзларнинг энг яхшиси бўлиб, охирини ўйлаб сўзлаган сўздир.
Ширин суханлик, инсон фаолиятини асосий омиллардан бири ҳисобланади. Чунки унинг ақл-саҳовати, фикр-туйғулари, билими ва маданияти, савияси, тафаккури маълум даражада, сўзда ифода этилади. Яхши сўз билан кишиларнинг ишончи, қалбини эгаллаш мумкин.
Яхши сўз ҳаётнинг қуроли бўлиб, унда олам-олам маъно ётади.
Сўз тилнинг таянчи ҳамда гўзаллигидир. Сўз юз ва кўз, тилнинг кўрки ҳисобланади.
«Сўзнинг отаси ақл, онаси тил» дейишади кексалар.
Муомала маданиятида сўз ақлдан куч, тилдан ихтиёр олади. Тил шундай кучга эгаки, суяксиз бўлсада тебратади. Одамнинг одоби аввал унинг тили, кейин сўзи орқали билимида кўринади. Одоб доирасидаги муомала маданиятини ўзлаштирган кишиларга фаросатли, фихмли, одобли, ақлли, эс ҳушли, маданиятли деб баҳо берамиз.
Қурoни Каримда инсоннинг айтадиган сўзини ҳар бир хати харакатини, қиладиган ишини тартибга солувчи қатор хукумлар бор. Ислом меъёр, мезон ва мутаносибликни муштарак этувчи бир манзилга, инсоннинг оғзидан чиқадиган ҳар бир калимани муайян асослар билан изга солади.
Қурoни Каримда у бирон бир калимани сўзлай бошлар экан, ёнида унинг сўзларини тафтиш қилувчи назоратчи туради деган оят мавжуд. Оятнинг мазмуни шундан иборатки, оғиздан чиқаётган ҳар қандай сўзлар одамлар орасида тезлик билан ўз баҳосини олади.
Шундай экан, инсон ёқимли, фойдали зарурий мавзуларда сўзламоғи, беҳуда ва маъносиз сўзлардан эҳтиёт бўлмоғи лозим. Хадису шарифда таъкидланишича: сўзнинг фойда зарарини уйлаб сўзлаган киши одамлар олдида буюк ўрин олган каби Оллоҳ таолло қошида ҳам марҳаматга тегишли одам бўладилар.
Ақли бор одам ҳар вақт ўзига зарар келтирадиган сўзлардан сақланур. Мусулмон одам, ўзини Оллоҳга топширган киши ёлғон сўзлашга йўл қўймас. Ўзига фойдали, зарарли бўлишига қарамасдан ҳар вақт тўғри сўзлар. Ёлғон сўзламоғлик қўлидан иш келмайдиган тубан кишилар одатидир. Тўғри сўзлайдиган одам ўз ишини ўзи бажарувчи, ишига содиқ турувчидир. Шунинг учун у ваъда қилса, ваъдасини амалга оширур.
Ҳар хил гапларда алданиб ваъдасини бузмас.
Алишер Навоий «Хайратул Аброр» асарида шундай деб ёзадилар. Сўз гавҳарининг шарофати шунчалар юксакки, гавҳардек қиммат баҳо нарса ҳам унга садаф бўла олмайди. Сўз жон бўлиб, руҳ унинг қолипидир. Танида руҳи бор одам зоти унга эҳтиёж сезади. Алишер Навоий яна шундай дейдилар: Ақлли одам ёлғон гапирмас, аммо барча рост гапни ҳам айтавериш ҳам тўғри эмас. Бировнинг кўзи ғилай, ногирондир, аммо у айбдор эмас.
Бировни ноҳақ хижолатга солмоқ ўз нодонлигини исбот қилмоқ ва бир кўнгилни оғритмоқдир. Буюк мутафаккур Маҳмуд Кашғарий ҳам сўз кудратини юксак баҳолаб, инсон тили орқали, ўзининг яхши ва ёмон фазилатини намоён этади, ўзаро муносабатлар жараёнида шахс сифатида шаклланади; - деб таъкидлаган эдилар.
Ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолаётган яхши сўз кишиларни бир-бирларига яқинлаштиради. Ёмон сўз эса дўстни душманга айлантиради.
Инсонлар ўртасидаги фитна-низо уйғотади. Сиз суҳбатдошингизнинг қандай одам эканлигини сўзидан билиб оласиз. Сўз энг жоҳил кишиларни юмшата олиш, одамларни хайрли ишларга чорлаш кучига эга.
Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир инсон биров билан гаплашаётганда ниҳоятда уйлаб гапириши, имкониятига қараб ваъда бериши муҳим аҳамиятга эга.
Шу борада яна бир бор Алишер Навоийнинг қуйидаги фикрларини келтириш мақсадга мувофиқдир. «Тилга ихтиёрсиз – элага эътиборсиз». Кўп сўйловчи валдироқ тундан тонг отгунча хурийдиган итга ўхшайди. Тили ёмон киши кўпнинг кўнглига жароҳат етказгани каби, ўз бошига ҳам офат етказади. Имкони бор хар бир яхшилик сўз орқалидир деб таъкидлайди.
Демак, ширин муомала ҳар бир кишига қувонч, беморга малҳам ва нажот бағишлайди, совуқ сўз эса одамни хаста қилиши мумкин. Шуни унутмаслик керакки, муомала маданиятини эгаллаган киши эл юрт олдида обрўли бўлади. Ширин сўз ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлиб қолсин. Ҳалқимизнинг айтилган сўз отилган ўқ, оғиздан чиққан сўзни от билан қувиб етолмайсан каби нақилларига амал қилиб, ўйлаб муомалада бўлайлик.
«Сўзнинг дами қиличдан ўткир» – дейди ҳалқимиз.
Шундай экан, хеч бир инсоннинг қалбини тиғ билан тилмайлик. Аксинча, ширин суҳанлик, ҳалоллик, иззат икромни ўз жойига қўяйлик. Ширин сўз илонни инидан чиқарганидек, мулойим сўз вахшийларни улфатга айлантиради. Тил фикрни шакллантириш ва уни юзага чикариш, бировга етказиш учун имконият сифатида ўқитувчининг онгида мавжуд. У маълум бир сўзлар, қўшимчалар, уларнинг ўзаро бирика олиш имкониятлари ва бирикиш натижалари ҳақидаги қонун қоидалар мажмуасидир. Тил асосий қонун қоидалари, зарур бирликларни, нутқ товушлари, қўшимчалар, сўзларни, уларнинг бирикиш қонун қоидаларини ўқитувчи жамиятдан тайёр ҳолда қабул қилади. Уларни ўрганиш учун мактабда ўқиш зарур эмас. Умрида мактаб кўрмаган одамлар ҳам тилни ҳаёт, турмуш, жамият талаблари асосида ўзлаштирадилар. Лекин ички имконият сифатида аниқ бир фикрни хилма-хил усул ва воситалар ёрдамида юзага чиқариш имкониятини беради. Тилнинг бундай имкониятлари беҳат хилма-хилдир. Меъёр мана шу имкониятларни ғалвирдан ўтказувчи омилдир.
Меъёр жамиятда маълум бир мақсадни кўзлаган холда тил имконият-ларидан фойдаланиш учун кўрсаткичлар мажмуасидир.
Меъёрнинг олий кўриниши миллий адабий тил услублари, мезонларида ўз аксини топади. Миллий адабий тил эса фақат маълум бир услубий кўринишдагина юзага чиқади.

Download 90 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling