“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси
Download 7.03 Mb.
|
Маъруза Тех транс
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.1. Тасмали конвейерлар Таянч иборалар
[1. 2-боб, 54-62 бетлар]
[2. 5-боб, 29-31 бетлар] [4. 14-боб, 240-260 бетлар] [3. 4-боб, 98-102 бетлар] 12 - МАРУЗА Мавзу: ГОРИЗОНТАЛ ВА ҚИЯ ЙЎНАЛИШДА ХАРАКАТЛАНУВЧИ УЗЛУКСИЗ ЮК ТАШИШ МАШИНАЛАРИРежа: 12. 1. Тасмали конвейерлар 12. 2. Занжири -пластинкали конвейерлар 12. 3. Куракчали конвейерлар 12.1. Тасмали конвейерлар Таянч иборалар: Горизонтал, кияликда, майда булакли донадор, кузгалувчи-кузгалмас, узулуксиз тасма, барабан, электродвигател, огиш бурчаги, ишкаланиш коэффициенти, роликлар Тасмали конвейерлар сочилувчан, майда бўлакли, донадор ва ўрта донали материалларни 16-220 ва махсус тасмалилар (кўндаланг кесими ёйсимон) учун 30-350 қияликда ва горизонтал йўналишда юкларни ташиш учун хизмат қилади. Уларнинг юк ташиш масофаси 5, 10, 15 м дан бир неча минг метргача, иш унумдорлиги соатига 50 дан бир неча минг тоннагача бўлади. Тасмали юк ташиш машиналарининг кўзьалмас ва кўзьалувчи, яoни бир иш майдонидан иккинчи иш майдонига кўзьалувчи турлари мавжуд. Тасмали юк ташиш машиналари (12.1, а - расм) асосан юк ташувчи узлуксиз тасма 4 етакловчи 6 ва етакланувчи 2 барабан, электродвигателp 10 ва юритма 9 дан тузилган. Тасма билан харакатланувчи барабан орасидаги ишқаланиш кучини ошириш учун тасманинг салт юриш тармоьига таранглаш қурилмаси 1 ўрнатилган. Тортиш кучини ошириш учун тасма билан узатувчи барабан ишлашиш бурчагини оширадиган созловчи барабан 7 ўрнатилган. Машинанинг устки юк ташиш қисмида тасма билан юкни кўтариб туриш учун таянч роликлар 5 ва пастки қисмида ушлаб турувчи роликлар 8 ўрнатилган, ташиладиган юкларни юкловчи қурилма 3 машинанинг юклаш қисмига ўрнатилган. Тасманинг иш сиртига ёпишган зарралардан тозалаб туриш учун унга резина (курак) қиргич ёки синтетик материаллардан тароқ қўйилади. Юк ташиш машинаси тўхтаганда юкли тасма ўз-ўзидан орқага харакатланмаслиги учун узатма барабан валида тўхтатувчи қурилма ўрнатилган. Тўьри юзага тўқилган материал конуссимон шакл ъосил қилади, бу тинч ъолатдаги материалнинг оьиш бурчаги хисобланади. Агар материал харакатланаётган сиртга жойлаштирилса, у ъолда силкиниш ва тебранишлар натижасида материал ейилади ва бурчак кичраяди. Материалнинг тасмага ишқаланиш коэффициенти бункерлар, новлар, тасмалар деворларининг оьиш бурчагига қараб олинади. Ишқаланиш коэффициенти коэффициенти f=tg , бунда -ишқаланиш бурчаги. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling