Темир йўл шохобча йўлларида хизмат кўрсатиш технологиясини такомиллаштириш Муаммони қўйилиши


Download 394 Kb.
bet2/3
Sana30.03.2023
Hajmi394 Kb.
#1308889
1   2   3
Bog'liq
Temir yo\'l lebyodka 1 (3)

2-Расм:Шохобча йўлига вагонларни олиб кириб бериш вақт давомийлиги

Манёвр локомотмвнинг иш техногиясиги кўра шохобча йўлларининг ортиш-тушириш фронтига вагонларни олиб кириб бериш вақт давомийлигини қисқартириш мақсадида, манёвр лебёдкалардан самарали қўллаган ҳолда манёвр локомотивларга тушадиган юкламани қисқартириш орқали кўплаб иқтисодий самарга эришиш мумкинлигини илмий таҳлил қиламиз.


Манёвр лебёдкаси – вагонлар турига кўра платформалар, цистерналар ва бошқа мустақил ҳаракатланмайдиган темир йўл транспорти воситаларини ҳаракатга келтириш учун махсус тортиш механизми саналади. У вагонларни тортиб олиш ва тутиб туриш, юкланган вагонларни бўш вагонларга алмаштириш, ёки аксинча юкдан бўшаган вагонларни олиб ўрнига юкли вагонларни қўйиш ишларини, темир йўл омборларининг ортиш-тушириш фронтида бажариш учун манёвр тепловозига алтернатива сифатида ишлатиш мумкин.
Лебёдканинг бир қанча турлари мавжуд бўлиб, уларни техник тузилиши ҳамда қўзғалиш тури бўйича - электр ва пневматик, барабанлар сони бўйича - икки барабанли ва бир барабанли бўладиши мумкин.(1-жадвал)
Маневр лебёдкаларнинг асосий техник хусусиятларига тортиш кучи, пўлат арқон сиғими ва пўлат арқонни ўраш тезликлари киради.
1-жадвал

Манёвр лебёдка турлари

Барабандаги тортиш кучи, кг

Темир йўл вагонинг массаси, тонна

1 қатламда пўлат арқонни ўраш тезлиги, м/с

Барабан пўлат арқонининг сиғими, м

Пўлат арқоннинг диаметри, мм

Асосий

Ёрдамчи

ТЛ-8Б

5000

500

315

0,035(0,38)

220(230)

22,5(6,9)

ТЛ-8М

8000

1000

500

0,052(0,34)

250(250)

25,5(8,3)

ТЛ-10М

10000

1000

750

0,052

250(500)

28(11)

ТЛ-15М

15000

1500

950

0,052

300(600)

32(11)

ТЛ-20М

20000

2000

1070

0,064

300(600)

35(15)

ТЛ-25М

25000

2500

1450

0,064

300(600)

42(18,5)

ЛЭМ-8

8000

700

500

0,069(0,43)

350(710)

25,5(9,1)

ЛЭМ-10

10000

1000

750

0,06(0,38)

250(250)

28(11)

ЛЭМ-15

15000

2100

975

0,06(0,64)

250(250)

32(13)

ЛЭМ-20

20000

3200

1200

0,064(0,54)

365(380)

37(15)

Маневр лебёдкасининг ишлаш принципи қуйидагича:


Вагонга маҳкамлаш учун асосий барабаннинг пўлат арқонига илмоқли ҳалқа ўрнатилган, бўлиб, ёрдамчи барабан пўлат арқони асосий пўлат арқон ҳалқасига қисқич билан бириктирилган. Барабанларнинг ҳар бири бир-биридан мустақил равишда муфта билан бошқарилади. Муфтани ёқиш ва ўчириш тутқич ёки электромагнит ёрдамида амалга оширилади. Асосий барабаннинг симли пўлат арқон ҳалқасини очиш ва вагоннинг автоматик бириктиргичига тортиш ёрдамчи барабанни тескари айлантириш орқали амалга оширилади.

1-расм: Икки барабанли манёвр лебёдкасининг ишлаш схемаси;


1-манёвр лебёдка
2-асосий пўлат арқон
3-ёрдамчи пўлат арқон
4-асосий ва ёрдамчи пўлат арқонларни ўрнатиш жойи
5- ёрдамчи барабан
6-ҳаракатдаги вагонлар

Темир йўл шохобча йўлларининг бугунги ҳолати бўйича илмий изланишлар таҳлиллари натижасига кўрса, мавжуд лебёдкаларни ишлаш муддати тугаганлиги ва баъзи бир жойларда бутунлай иш технологиясидан чиқариб юборилганлигини кўришимиз мумкин. Натижада шохобча йўлларида мижозлар тамонидан вагонларни белгиланган юк ортиш-тушириш жойларига бўш вагонларни олиб юкли вагонларни қўйиш мақсадида қайта узатиш учун(пере подача) станцияга сўров киритиш ҳолатлари ортади.


Темир йўл умумий ва ноумумий шохобча йўлларида кўп ҳолатларда тўкилувчан-сочилувчан юкларни ортиш-тушириш жараёнида вагонларни тўкиш туйнукларга тўғрилаб ортиш-тушириш мақсадида манёв локомотивларга эҳтиёж сезилади, аммо бу ҳолат манёвр локомотивларининг станциянинг қабул-жўнатиш йўлларида вагонларни шохобча йўллар манзилларига саралаш, терма пойездлар билан ишлаш ва юкдан бўшаган вагонларни шохобча йўлларидан олиб чиқиш каби ишларни бажариш кераклигини инобатга оладиган бўлсак, станциянинг манёвр деспетчери томонидан мўлжалланган тезкор режага ўзгартириш киритишга олиб келади.
Шохобча йўлининг ортиш-тушириш фронтларида вагонларни манёвр(тарози хўжалигидан тортиш ва вагонларни бир тўкиш жойи бўлганлиги сабабли вагонларни суриш ёки аксинча вагонларга юкларни юклаш ва ҳ.к.) ишлари учун станциянинг манёвр локомотивидан фойдаланиш ўрнига манёвр лебёдкаларни қўллаш натижасида тежаш мумкин бўлган вақт давомийлигини 3-расмда келтирилган таққосланган график асосида аниқлаш мумкин.

3-расм:Шохобча йўлига вагонларни қайта қўйиб беришни вақт давомийлиги
Ҳар иккала графикдан шуни фарқлашимиз мумкинки 2-расмда вагонларни тақдим қилиш учун сарфланган вақт 104,43 дақиқа ташкил этади, 3-расмда эса бу кўрсатгич 76,65 дақиқа тенг. Бу икки гарфикни таққослаб 3-расмдаги вагонларни қайта қўйиб бериш учун сарфланган вақт 2-расмда янги гуруҳ вагонларни олиб беришдан 26,6 % кам вақт талаб қилинади.
Ноумумий фойдаланиш шохобча йўлларида бир партия манёвр ишлар(вагонларни) билан банд бўлган локомотивлар мижознинг талабномасига асосан ҳозирги вақтдаги қиймати 30 дақиқа вақтга мўллжалланган ундириладиган пул йиғими 31 049 сўмни ташкил қилади1, станция йўлларида шартномага асосан 127 767 сўм битта вагон учун манёвр учун ундириладиган пул йиғими. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ни станцияларининг шохобча йўлларида манёвр ишларга мўлжалланган локомотивлар ТЭМ2, ЧМ2 русумли локомотивлар саналади, ТЭМ2 русумли локомотивларни 1 соатлик манёврда дизел ёқилғи сарфи харажатларини бир партияга кўрсатиладиган манёврга нисбат олинадиган пул йиғимларига солиштирсак қуйидаги натижага эришилади:
ТЭМ2 русмли локомотивнинг П10-01 тариф қўлланмасига асосан номумий шохобча йўлларида бир партия вагонлар учун манёврдан олинадиган пул йиғими 0,5 соат учун 31049 сўмни ташкил қилади, ТЭМ2 русумли локомотивнинг соатлик дизел ёқилғиси юкли манёвр учун ўртача 15 литрга тенг бўлса, 1 литр дизел ёқилғисини 19.12.2022 санадаги биржадаги нархи 13210 сўмга тўғри келади, юқорида 3-расмда кўрсатилган шохобча йўлига вагонларни қайта қўйиб беришни вақт давомийлигига кўра умумий вақт сарфи 76,65 дақиқа учун ҳисобласак 1.225х15х13210=242734 сўм, мижоздан 3 та партия учун 3х31049=93147 сўм ундирилади. Бунда 242734-93147=149587 сўм лебёдкадан фойдаланмасдан локомотивни манёврга жалб қилишимиз оқибатида 1,6 маротаба темир йўл зарар кўради. Хулоса ўрнида шохобча йўлларга маневр лебёдкаларни қўллаш орқали манёвр локомотивларни вақтини бошқа операцияларга йўналтириб, умумий вагон ва юк айланмаси каби бир қатор кўрсаткичларни яхшилашга олиб келади.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling