Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet18/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Нуқтали камптобрахисCamptobrochis punctulatus Schill. Фитозоофаг. Ут ва экинларда, шу жумладан, ғўза ва бедада тез-тез учраб туради. Бу ўсимликлардаги каналар, трипслар ва бошқа майда умуртқасизлар билан овқатланади. Аммо ўсимликлар ширасини ҳам сўради.
КомпиломмаларCamylomma verbasci Mey — D., С. diversicorni Reut. Фитозоофаглар. Танаси чўзиқ, 2,5—5 мм. Бир турли ёки аралаш рангда учрайди.
Шувоқ лигусиLygus gemellatus Н.— S. Турли ўсимлик ва экинларнинг вегетатив ва генератив қисмларида шира сўриб озиқланиб, зарар келтиради. Жуда кенг тарқалган, танаси овал кўринишида, ранги ним яшил-сарғиш, малла, катталиги 6-6,5 мм. Етук формалари хашаклар остида қишлайди. Тухумларини барглар банди, бутоқлар тўқимасига қўяди. Бир йилда 4-5 бўғин бериб урчийди.
Бошоқлилар қандалачасиTrigonotylus ruficorinis Geoffr. Донли ўсимликларнинг ширасини сўриб зарар келтиради. Жуда кўпайган йиллари буғдой (айниқса, баҳорикор), тариқ, маккажўхори (оқдон касали) ва бошқа экинларнинг ҳосилини сезиларли камайтиради. Маккажўхорининг бактериоз





Аделфокорис қандалаларининг (беда зараркунандалари) ривожланиш фазалари: урғочи ва эркак зотлари (биринчи қатор), тухумларнинг беда поясида ўрнашиши, тухум, биринчи уч ёш (ўрта қатор) ва 4-5 ёшдаги (охирги қатор) личинкалар.

касали ва ғалла экинларининг ун шудринг касаллиги конидияларини юқтиради. Узбекистон шароитида шолипояда ҳам овқатланиши мумкин.
Катталиги 5-6 мм, яшил, буртлари, оёқлари ва елкаси қизил. Тухумлари барглар қўлтиғида қишлайди. Личинкалари апрелда чиқади ва 20-25 кунда ривожланади. Бир мавсумда 3-4 бўғин беради.
Қандалаларнинг бедапоя ва бошқа дала экинларида кўп-оз бўлиши даладаги агротехника чораларига, бегона ўтлар ўсишига, ҳаво шароитига, табиий душманларининг активлигига ва бошқа сабабларга боғлиқ.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling