Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet13/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Калифорния қалқондори.








Олма вергулсимон қалқондори: урғочи зот калқони (уст ва ост томонидан кўриниши), эркак зоти, личинка—саёқ.

Етук урғочиси юмалоқ, усти бўртиб кўтарилган, катталиги 1,8 мм.
Иккинчи ёшдаги личинкалар новдаларда қишлайди. Тухум қўяди ва қисман тирик туғади. Иккинчи бўғин (куздаги) личинкалар қишлайди. ёз давомида паразитлари томонидан 80—90%
ҳалок бўлади.
Осиё қалқондори — Tecaspis asiatica Arch. Асосан, олхўрида учраб, унга кўпроқ зарар келтиради. Урғочилари асосан ингичка шохларда, бўлажак эркаклари барг остида яшайди.
Етук урғочининг қалқони чўзиқ, бўртиб кўтарилган, узунлиги 2 мм. Етук урғочилари шох ва куртакларда қишлайди. Апрель— май ва июлда тухум қўяди. Уртача 70—80 та тухум қўяди. Бир йилда икки бўғин бериб урчийди. Урта Осиёдан ташқари Арманистон, Афғонистон ва Эронда учрайди.
Олма вергулсимон қалқондори — Lepidosaphes ulmi L. Полифаг. Олма дарахтлари зараркунандаси. Бошқа дарахтларда ҳам учрайди.
Урғочининг қалқони жигар ранг, чўзиқ, узунлиги 2,5—3,5 мм, вергулсимон. Танаси 1—2 мм.
Бир йилда бир бўғин бериб урчийди. Тухумлари она қалқонлари остида қишлайди. Улар —32° гача чидайди. Баҳорда тухумлардан 15 кун ичида личинкалар чиқади. Бир ҳафтадан сўнг туллаб, иккинчи ёшга ўтади. Уч ҳафта ўтгач, урғочи индивидга айланади.
Урғочилари июнда пайдо бўлади. Июлда ҳар бир урғочи 70—100 та тухум қўяди.


Мазкур қалқондор икки жинсли. Партеногенетик усулда урчийди, уруғланмаган тухум қўяди. Олма дарахтида эркак формалари учрамайди.
Урта Осиё вергулсимон қалқондори — Lepidosaphes mesasiatica Borchs. Полифаг. Шох, бутоқ, поя жуда кўпайиб кетганда баргларни ҳам қоплаб ёпишиб яшайди. Кўпроқ терак, тол, наъматак, сирень, баъзан катальпа, ёнғоқ, жийда ва бошқаларда учрайди.
Қалқондорларга (ва сохта қалқондорларга) олиб бориладиган тадбирлар уларнинг тарқалиб кетмасликлари ва зарарланган дарахтларидаги миқдорларини аҳамиятсиз даражада кам бўлишини таъминлашга мўлжаллангандир.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling