Қалқондорлaр
Тол ёстиқчаси (Pulvinaria solicicola Borchs). Урта Оспёда кенг тарқалган. Жуда кўпайиб кетганда 10 см новдада 300 тагача личинка бўлиши мумкин. Урғочининг катталнги 4 мм, юмалоқ шаклда. Тухум қўйиб бўлган зотларн — тиниқ жигар ранг. Уруғланган етук урғочилари қишлайди. Бпр йилда икки бўғин бериб урчийди. Хальцидпаразитлар уларни кўплаб қиради.
Белбоғдор сохта қалқондор—Didesmococcus unifasciatus Arch. Данакли мева дарахтлари зараркунандаси, иҳота дарахтларида ҳам учрайди. Етук урғочиси тухум қўйгунча қорамтир-жигар ранг, сариқ кўндаланг йўлли, тухум қўйиб бўлгандан сўнг бир хил рангда. Катталиги (диаметри) 4 мм. Кўпинча шохларнинг пасткн томонида ғужлашиб яшайди. Шира чиқариб, дарахтни ифлослантиради. Бир йилда бир бўғин беради. Иккинчи ёшдаги ли- чинкалар наматсимон пиллачада қишлайди. Май бошида эркак ва урғочи зотлари, май охири — июнь бошида личинкалари чиқади.
Ажинли сохта қалқондор — Eulecanium rugulosum Arch. Кўпроқ уруғли мева дарахтларда учрайди. Аммо ёнғоқ, шафтоли ва каштан дарахтларида ҳам тарқалган Ёш урғочилари шарсимон, ранги оч сариқ, ёнбошлари сариқ. Катталиги (диаметри) 4—6 мм. Урғочилари ингичка шохларда, личинкалари кўпроқ баргларда овқатланади. Бир йилда бир бўгин беради, иккинчи ёшдаги личинкалари қишлайди. Урғочиси май охирида тухум қўяди (1500 атрофида).
Акация сохта цалкондори — Parthenolecanium corni Borchs. Кўпхўр, кенг тарқалган. Акациядан ташқари жуда кўп тур мевали ва иҳота дарахтларда, буталарда ва бир йиллик ўсимликларда овқатланади. Урғочиси овал ёки кенг овал формали, қора-сариқ ёки қизғиш-жигар ранг. Тана узунлиги 3—6 мм, кенглиги 2— 4 мм. Кўплаб ширин чнқинди чиқариб, ўсимликни ифлослайди.
|
|
Ажинтан сохта қалқондор (етук урғочи зотлар).
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |