Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet14/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Цикадалар
Цикадалар (Cicadinea) тенгқанотлилар туркумига мансуб. Ер юзида 7 минг тур, мингдан ортиғи MДҲда учрайди. Бошининг тепаси бет томонидан аниқ бурчак ҳосил қилади. Буртлари ва панжалари уч бўғимли, буртнинг учинчи бўғими учида узун бўғимдор қилчаси бор. Кўзлари тараққий этган. Устқаноти бир оз хитинлашган, пардасимон, тиниқ. Орқа оёқлари (сайроқи цикадалардан ташқари) узун, сакровчи типда тузилган. Қоринчаси 8 та сегментдан иборат. Тухум қўйгич иккита ташқи палла ва икки жуфт — ташқи ҳам ички аррачалардан иборат.
Субтропик мамлакатларда учрайдиган сайроқи цикадалар йирик, яхши учади, овоз чиқариш аппарати яхши тараққий этган. Малайя архипелагидаги сайроқи цикадалар туридан бирининг катталиги 18 см га етади (қанотини ёйганда). Танасининг узунлиги 6,5 см. Бошқа турдаги цикадалар майда ёки ўртача катта- ликда бўлиб, сакровчи ва яхши уча олмайди.
Цикадаларнинг кўпчилик тури ўсимликлар зараркуиандаси ҳисобланади. Кўп цикадаларнинг аҳамияти ҳали аниқланмаган. Улар вирус касаллигини тарқатади.
Урта Осиёнинг пахта етиштириш зоналарида қуйидаги турлар: жизлон — Cicadatra ochreata Mel.
Куюрула — С. Querula Pall., сайроқи цикадалар (Cicadidae), оқ цикада — Austroagallia sinuata М. V., яшил цикада — Cicadella viridis L., атиргул цикада — Edwardsika rosae L. эмпоаска — Empoasca decipiens Paoli кибоаска — Kyboassa bipanctata Osch ва бошқалар учрайди.
Жизлон ўсимликлар пояси ичига тухумларини қўйиб, зарар келтиради. Ғўза ҳам шикастланади. Шунинг учун ғўза цикадаси номи билан маълум (65- расм).
Етук ҳашарот сарғиш-лимон рангли, 30 мм, яхши учади, чириллайди, июнь — июлда, ғўзанинг шоналаш даврида кўплаб учади. Бир урғочи 200 дан ортиқ тухум қўяди. Урғочиси тухумқўйгичи ёрдамида пояни тилади ва ичига ботириб, 10—15 тухум қўяди. Натижада поянинг юқори қисми сўлийди. Тухумлардан



Жизлон

чиққан личинкадан тупроқ орасида ривожлакади. Ривожланиши 3—5 йил давом этади. Чўл-дашт зоналарида учрайди. Урта Осиё, Афғонистон ва Эронда тарқалган.
Куюруланинг ҳаёти ва зарарлантиришлари юқорида кўрсатил- ган турга ўхшаш. Кўпроқ янтоқда учрайди. Цикадалар июнь — июлда учади. Адирда тарқалган. Бутурцикада кўкрангда бўлганлигидан малла цикада деб аталади. Жуда кенг тарқалган.
Оқ цикада полифаг турлардан ҳисобланади. Ғўза, беда ва бошқа ўсимликлар барг ширасини сўриб овқатланади. Бир йилда 3 бўғин бериб урчийди. Сабзавот экинларида вирус касалликларини тарқатади.
Яшил цикада турли хил мева дарахт шохларига тухум қўйиб, шира сўриб овқатланали. Жуда кенг тарқалган.




Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling