Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet10/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Червецлар
Комсток қурти ёки червец (Pseudococcus comstocki Kuw). Комсток қурти, тут ҳамда турли мевали дарахтларнинг хавфли зараркунандасидир. У полифаг ҳисобланади ва 300 дан ортиқ ўсимликларга зарар келтиради. У дарахт ва буталарнинг шох, бутоқ, ноя, барг, мева, илдиз ва унинг тупроқ яқинидаги бўғиз қисмида овқатланиб, ўсимлик органларини шикастлайди. Кейинги йилларга қадар у карантин зараркунандалар қаторида эди. Энди у Урта Осиё республикаларининг кўпгина географик зоналарида кенг тарқалган.
Етук ургочи танаси овал кўринишда, оқ порошок мумсимон ғубор билан қопланган. Катталиги 5 мм га қадар (59-расм).
Комсток қурти тухумлик даврида, ўсимликлар пояси ёриқларида, пўстлоқлар остида, шох-бутоқларда, баъзан зарарланган дарахтлар яқинларида ва ниҳоят дарахт танаси атрофидаги туп роқда қишлайди. Қишловчи тухумлар тўкилган барглар орасида, кесаклар остида ва бошқа турли пастқам ерларда ҳам учрайди.





Комсток червеци: урғочи ва эркак (қанотли) зотлари.

Личинкалар баҳорда барг ёзилиш вақтида тухумдан очиб чиқади.
Личинкалардан қайси жинсий зот чиқишини уларнинг иккинчи туллашидан сўнг аниқлаш мумкин. Эркак личинкалар келгусида урғочи зотгг айланувчи личинкалардан чўзиқ оқ пиллалар ичида ривожланиши билан фарқ қилади.
Биринчи ёшдаги личинкалар серҳаракат бўлади. Иккинчи ва учинчи ёшдаги личинкалар кам ҳаракат.
Комсток қуртини паразит псевдофикус, левкопик пашша, олтинкўзлар, тугмачақўнғизлар ва бошқа бир қатор энтомофаглар камайтиради (60-расм).
Комсток қуртига қарши курашда қайси участкалардаги ўсимликлар қанчалик зарарланганини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Червецнинг яна кенгроқ тарқалиб кетмаслиги учун карантин чоралар кўрилади.
Псевдафикус — Pseudaphicus malinus Gah пардақанотлилар туркумига, хальцидлар бош оиласига (Chalcidoidea) киради. Комсток қуртига қарши қўлланилади.
Етук урғочи катталиги 1 мм атрофида. Бош ва кўкрак қисми уст томонидан хира зарғалдоқ сариқ тусда кўринади. Буртлари қорамтир, учлари оқиш рангда. Эркаклари уст кўринишидан ургочиларига ўхшайди, кичикроқ. Асл ватани Япониядир. У 1945 йили АҚШдан келтирилган.
Биологияси. Катта ёшдаги личинкалар комсток қурти мумларида қишлайди. Баҳорда температура +15° кўтарилганда етук ҳашаротлар у ердан учиб чиқа бошлайди. Етук псевдафикус 3— 12 кун яшайди. Бир урғочи 75—150 та тухум қўяди. Псевдафикус комсток қуртининг ҳамма ёшдаги личинкалари ва, ҳатто, жинсий етилган урғочилари танасига ҳам тухум қўяди.
Паразитнинг ҳар бир урғочиси 20 дан ортиқ зараркунандани зарарлаши мумкин. Псевдафикус хўжайинининг ички борлиғини еб битиради. Зарарланган личинка — червецлар тезда овқатланишдан қолади; 5—6 кундан сўнг улар пўстлоқ остига, тухум тўдалари оралиғига, кесаклар таги ва ҳоказо ерларга яшириниб, нобуд бўла бошлайдилар.
Ёзда псевдафикуснинг бир бўғини 17—21 кунда ривожланади. Узбекистон шароитида ёзда 6—7, Тожикистонда 8—9 бўғин бериб урчийди. Демак, комсток қуртининг бир бўғинига кушанданинг икки бўғини тўғри келади. Бу эса комсток қуртини бир мавсумда тўла йўқотиш имкониятини бериши мумкин.
Псевдафикусни қўллаш. Қомсток қурти билан зарарланган дарахтларни ишлаш учун паразит тўпламини ташкил қилувчи червецлари кузда йиғилади ёки псевдафикусни инсектариядаги червецлар колониясида кўпайтирилади. Червецларни қоронғиликда ундирилган картошка бандларида ёки баъзи бир нав қовоқларда кўпайтирилса бўлади. Табиий шароитда мумғубори йиғиш учун зарарланган дарахтларга ғижимланган қоғоз парчалари ўрнаштирилиб қўйилади. Паразит билан зарарланган червецлар бундай қоғоз парчалари оралиқларига жойлашиб, мумийлашадилар. Тайёрланган мумийларни тухумлардан тозалаб олиш мақсадида элакдан (0,5 мм, катакли) ўтказилади. Қолган тухум ва қоғоз парчалари ёқиб юборилади. Мумийларни қиш вақти- да дока халтачаларда ёки картон қоғоз қутиларда +6 дан —3° температурада сақланади. Мумийлар чиқаришдан 2—3 кун олдии 1,5—2 минглаб чамасида пробиркаларга тақсимланади. Пробиркалар оғзи пробкалар билан ёпилиб, паразит қўйиб юбо- риладиган жойларга олиб борилади.
Паразитни ҳар бир бешинчи дарахтга 100—150 мумий тўғри келишини мўлжаллаб қўйиб чиқилади.
Ток мумғубор червеци — Planococcus citri Risso. Урта Осиёда кенг тарқалган зараркунанда. Ток учун жуда хавфли ҳисобланади, лекин анор, анжир ва уйда ўстириладиган ўсимликларга ҳам зарар келтиради. У Қрим, Краснодар, Закавказьеларда ҳам учрайди.
Етук урғочи кенг овал кўринишда. пушти-кул ранг, усти қора ғубор билан қопланган, катталиги 4 мм гача.
Токнинг ҳамма ер усти қисмида — узум, барг ва пояларида шира сўриб овқатланади. Натижада ўсимлик ўсиши, ривожланиши секинлашади, узум ирийди, ҳосил эса 50—80% га камаяди. Червецларнинг чиқиндилари токнинг ҳамма қисмини ифлослантиради, уни пўпанак замбуруғ босади.
Червец бир йилда 3—4 бўғин бериб урчийди. Жинсий етишмаган урғочи зот червецлар пўстлоқлар остида, поя ёриқларида, ток кўтариладиган ёғочларда ва бошқа ерларда қишлайди. Баҳорда ток барги пайдо бўладиган вақтда улар активлашади, овқатлана бошлайди ва икки ҳафта ўтказиб тухум қўя бошлайди. Тухум қўйиш даври 3—4 ҳафта давом этади. Тухум эса 9—12 кунда ривожланади. Май бошида личинкалар чиқади. Ёш личинкалар дастлаб новдалар қўлтиғида тўдалашиб яшайди. Личинка уч марта туллаб июнь ойига бориб етук формага айланади. Иккинчи бўғин личинкалари ҳам шу ойда пайдо бўла бошлайди. Табиий кушаидаларидан анагирус кўпроқ аҳамиятга эгадир.
Юқорида эслатиб ўтилган комсток қурти билан ток мумдор червец каби муҳим зараркунандалардан ташқари, суғорилиб экиладиган зоналарда мумғубор червецлар (Pseudococcidae) оиласидан яна беда ва тут червецлари учрайди. Беда мумғубор червец (Pseudococcus multivorus Kir) беда, кунгабоқар, сабзи ва бошқа кўпгина ўт ўсимликлар баргларида овқатланади. Май охири — июнь бошларида тухум қўяди ва личинкалар пайдо бўлади.


Тут червеци (Pseudococcus moricola Borchs) тутдарахти пояси ва шохларида яшайди. Тухумлари пўстлоқ ёриқларида қишлайди. Тутда яна Урта Осиё ялтироқ червец (Heliococcus destructor Borchs) учрайди. Таиаси оқ мумсимон ғубор билан қопланган, танасидан ҳамма томонга жуда ингичка мумли, шишасимон, ёриқда ялтирайдиган ипчалар чиққан. Урта Осиё республикаларидан топилган. Урғочи ва личинкалари тут, ёнғоқ ва анор барглари, мевалари, шохлари ва пояларида овқатланади. Иккинчи ва учинчи ёшли личннкалари иўстлоқ ёриқларида қишлайди. Июнда тухум қўяди ва ундан личинкалар чиқади.
Червецлардан Урта Осиё учун характерли тур — қизил гигант червец (Drosicha turkestanica Arch). У тол ва терак, баъзан бошқа дарахтлар пояси ва шохларида ва қисман баргларида яшайди. Тухум қўювчи зотлари илдиз бўгзи ва тупроқда учрайди. Бир бўғин беради. Тухуми ва қисман, биринчи ёшдаги личин- каларн қишлайди.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling