Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet6/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Олма йўл-йўлли шираси — Dysaphis affinis Mordv. Баргнинг остки томонига ўрнашиб, шира сўриб овқатланади. Зарарланган барглар бужмаяди ва қизил раигда шишлар пайдо бўлади. Кўпроқ кўчатзорларда ва ёш дарахтларда учрайди. Бир уйли. Урта Осиё, Қозоғистон, Закавказьеда тарқалган.
Қанотсиз шира сарғиш-яшил, ғуборли; кўзлари, буртлари учи, найчалари ва думчаси қора. Тананинг уст томонида кўндаланг ўрнашган қора йўллари бор. Найчалар ва думча калта. Шира катталиги 2—2,2 мм. Қанотли зотининг боши, кўкрак қисми қора, қоринчаси сарғиш-яшил. Қоринчасининг устида катта қора доғи бор. Иирик ширалар узунлиги 2,1—2,4 мм га боради.
Мазкур битлар катта ёшдаги дарахтларда ва ёзда жуда кам учрайди. Кузда пайдо бўлган жинсий зотлар тухум қўяди.
Нок баргўрар шираси — Dysaphis reaumuri Mordv. Ҳамма боғларда учрайдиган зараркунандалардан ҳисобланади. Баҳордан бошлаб нокларда учрайди. Шираси сўрилган барглар буқишлаган тухумлардан личинкалар очиб чиқади, барг ширасини сўришга ўтади. Олма гуллагунча личинкалар етук асосчи зотларга айланади. Энди улар барг остки томонига ўтиб озиқланади. Урғочиси 60—70 личинка туғади. Иккинчи бўғин личинкалари тез ривожланади ва 1—1,5 ҳафтада қанотсиз етук урғочи зотлар вужудга келади. Қанотли ширалар иккинчи-учинчи бўғинларидан бошлаб чиқади. Бир йилда 15—17 бўғин бериб урчийди.
Кузга бориб жинсий урчийди. Бу пайтда олма дарахтларида қанотсиз, қанотли урғочи ва эркак зотлар учрайдп. Бир урғочи 4—5 кун давомида 3—5 тухум қўяди. Тухумлари тиниқ рангли, ялтироқ, сўнгра қораяди.
Ёзга бориб ширалар сони камаяди.
Анор шираси — Aphis punicae Pass. Анорнинг баргларида, қисман мевасида шира сўриб, зарар келтиради. Бир уйли. Анорзорларда тарқалган.
Етук зот шира оч яшил, найчалари калта, цилиндр формали, қанотли зотлари боши ва кўкрак қисми қора, катталиги 2 мм ча. Битлар баргнинг пастки томонида томирлар бўйлаб, барг бандларида ва мева органларида овқатланади. Жуда наслдор, бир зотнинг 100—200 личинка туғиши маълум. Бир йилда 5 дан ортиқ бўғин бериб урчийди. Қўзга бориб жинсий формалари пайдо бўлади, қишловчи тухум қўяди.
Мураккаб гуллилар шираси — Brachycaudus helichrysi Kalt. Данак мевали дарахтлар, айниқса, олхўри баргларида овқатланиб, зарар келтиради. Вируслар тарқатади. Икки уйли. Жуда кенг тарқалган.
Қанотсиз ширалар яшил ёки оч сариқ, қоринчасининг устки томонида қора доғи бор. Найчалари цилиндрик, думчаси юмалоқ. Қатталиги 1,5—2 мм келади. Қанотли зоти (1,2—1,8 мм), боши ва кўкрак қисми қора, қоринчаси қанотсизникидек. Буртлари учинчи бўғимида ринарийлари бор.
Зарарланган барглар бужмаяди, рангсизланади ва барги қайрилади. Тухумлари поя иўстлоғи ёриқларида ва шохчалари қўлтиғида қишлайди. Баҳорги бўғинлар турли мураккабгуллилар, гавзабондгуллилар ва бошқаларга ўта бошлайди ва ёз бўйи улар баргларида яшайди. Кузда яна мевали дарахтларга ўтади.
Шафтоли йўлдор шираси — Brachycaudus prunicola Kalt. Данак мевали дарахт ўсимликларда яшайди. Айниқса, шафтоли кўчатзорларида зарар келтиради. Катталиги 1,5—2,2 мм, кенг овал танали, барг остида, кўчат учида яшайди, баргни бужмайтиради. Тухумлик даврида мевали дарахтларда қишлайди, ёзда турли мураккабгулли ўсимликларда учрайди.
Қамиш шираси — Hyalopterus pruni Geoffr. Урик, шафтоли, олхўри ва бодомга зарар етказади, дарахтни кучсизлантиради, чиқарган ширасида пўпанаклар кўпаяди. Икки уйли, кенг тарқалган.
Қанотсиз шира танаси чўзиқ, яссиланган, яшил, уст томонида учта узунасига жойлашган йўллар бор. Буртлари қисқа, тана ярмидан калта, найчалари қисқа, думчасининг уч томони ингичкалашган. Тана узунлиги 3 мм. Қанотли зотининг боши ва кўкрак қиеми тўқ қорамтир, қоринчаси оч яшил. Буртидаги ринарийлар учинчи, баъзан тўртинчи бўғимларида жойлашган. Катталиги 2—2,5 мм келади.
Қанотли, қанотсиз зотлар ва личинкалар оқ, мумсимон, момиқ кўринишли ғубор билан қопланган. Битлар барг остида яшайди ва уни сўриб сўлитади, натижада барг таранглигини йўқотади.
Пўстлоқлар ёриғида, куртаклар қўлтиғида, тухумлик даврида қишлайди. Тухумлар усти мумсимон ғубор билан қопланган. Баҳордаги личинкалари куртакларда, қисман гулларда шира сўриб овқатланади. Данак мевали дарахтлар гуллаш вақтига бориб, асосчилар пайдо бўлади. Улар ҳар қайсиси 60—70 тадан личинка туғади. Иккинчи-учинчи бўғиндан бошлаб қисман ширалар қамишга кўчади. Қамиш барги остида колониялар ҳосил бўлади ва шу ерда шира сўриб озиқланади. Кузда жинсий формалар иайдо бўлади. Тухум қўювчи урғочи 8—10 кун яшайди ва 3—5 та тухум қўяди.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling