Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet3/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Полиз шира. 1 — қанотли урғочи зот; 2 — нимфа; 3 —- личинка.

Тирик туғувчи қанотсиз урғочи зот танаси овал, ноксимон ва сийрак туклидир. Ранги фасл ва овқат ўсимлигига қараб ўзгарувчан. Баҳорда ва ёз бошланишида яшилдан тортиб қорамтир, ёзда сариқ, кузда бўлса қорамтиряшил, баъзан сариқ. Кўзлари қора. Оёқлари сариқ, сон, болдир ва панжаларининг учлари қора. Найчалари қора. Думчаси тана рангида. Битнинг катталиги 2 мм.
Тирик туғувчи қанотли урғочи зот нисбатан чўзиқроқ. Бош ва кўкрак қисмлари қора, қоринчаси сарғиш-яшил ёки қорамтир-яшил, ёнбошларида кўпинча қора доғчалар бор. Буртлари танасидан қисқароқ, лекин қанотсиз формалариникидан узунроқ. Қанотлари тиниқ. Найчалари қора. Думчаси ранги тана рангига ўхшаш.
Личинкаси кичик ва ранги очиқ. Қанотли формага айланувчи личинка «темирқаноти» иккинчи ёшида пайдо бўлади. Баҳорнинг биринчи ярмида бегона ўтларда ривожланиб, катталашганлари экинларга ўтади.
Битлар, асосан, барглар остида ва ўсиш нуқталарида овқатланади. Қаттиқ зарарланган ўсимлик ўсишдан тўхтайди. Чин барглар пайдо бўлган сари ширалар уларнинг янги-янги ёзилганлари паст томонини шикастлай беради. Зарарланган барглар бужмаяди, қайрилади ва туллашида ташланган пўстлар билан ифлосланади. Баргнинг нафас олиши қийинлашиб боради.
Полиз ширасининг ривожланиш тезлиги ҳаво температурасига боғлиқ. Қанчалик иссиқ бўлса, ривожланиши шунча тезлашади. Қанотсизларининг туғилиши 13—14 сутка давомида қайтарилади. Бир кунда бир урғочи 12 марта личинка туғиши мумкин. Личинка туғишдан тўхтаган зотлар яна 4—5 суткагача тирйк қолиши мумкин. Қанотсиз зотларнинг яшаш даври ва наслдорлиги қанотлиларга нисбатан ортиқроқ. Мавсум давомида 25—27 бўғин беради, шундан 20—22 бўғини ғўзада ўтиши мумкин.
Ширалар билан зарарланган ўсимликнинг ўсиши ва ривожла- ниши сусаяди ва мева ҳосили камаяди ҳамда сифати пасаяди.
Ғўза катта шираси — Acyrthosiphon gossypii Mordv. Ғўзада ёз фаслида учрайди ва ғўза ширасини сўриб овқатланиб, зарар келтиради. Бир уйли. Урта Осиёнинг пахтачилик зоналарида тарқалган. Якка-якка яшайди. Ғўзанинг юқори қисмидаги ҳамма ўсиш органларида овқатланади.
Катталиги 3—4 мм. Ранги яшил, кул ранг кукун билан қопланган. Буртлари ва оёқлари узун (50- расм). Баҳор ва ёзда кўпроқ қанотсиз зотлари учрайди, ёз бўйи тирик тугиб урчийди. Кузга бориб урғочилари билан бирга эркаклари ҳам пайдо бўлади. Уруғланган урғочилар қишловчи тухумлар қўяди. Бир йилда 14-15 бўғин беради.
Қишлаган тухумлар чиққан ширалар баҳорда бегона ўтларда ривожланади, май — июнь ойларида ғўзага ўтади.
Беда ва полиз битларининг табиий душмани кўп. Парда қанотлилар шираларнинг асосий кушандаси бўлиб, уларнинг тури

  1. 20 дан ортади. Паразитларнинг шираларга қўйган тухумла- ридан очиб чиққан личинкалари ўз хўжайинларида ривожланиб, терисини тешиб учиб чиқади.

Тугмачақўнғизлар (Cocinellidae), арипашшалар (Syrphidae), левкапслар (Chamaemyiidae), олтинкўзлар (Chrysopidae) ва йиртқич-чивинлар (Cecidomyiidae) ҳам шираларнинг кушанда сидир. Тугмачақўнғизлар личинка ва етук даврларида, бошқа- лари бўлса личинка даврида ширалар билан овқатланади.
Плотников шираси — Brachyunguis plotnikovi Nevs. Бу зараркунандани ғўзада шоналаш даврига қадар учратиш мумкин, у ҳам бўлса янги ўзлаштирилган ерларда бўлади. Қатта галалар ҳосил қилмайди. Дашт ерларда жузғун ва исириқда баргнинг остки томонида, новдалар қўлтиғида ва мева куртакларида овқатланади. Биринчи ёзда, суғориладиган ерларда ғўзадан ташқари яна бошқа экинларда ҳам учрайди. Урта Осиёда тарқалган. Закавказьеда учраши ҳам мумкин.
Кўриниши полиз ширасига ўхшаш, аммо буртлари ва шира найчалари қисқалиги, танасини кул ранг мумсимон ғубор қоплаганлиги билан фарқланади. Катталиги 1,5—2,0 мм. Қанотли зотлари кичикроқ.
Холдор шира — Therioaphis trifolii Mon. Баъзан бедада кўплаб учрайди, зарарли. Бир уйли. Бедадан ташқари бошқа дуккакли ўсимликларда ҳам яшайди. Ғўзага ҳам ўтиши мумкин.
Қанотсиз зотлари ранги сарғиш ёки оқиш. Қоринча қисми уст томонида олти қатор қора доғлари бор. Бу тур ширалар сакраш хусусиятига эга. Тухум даврида қишлайди. Қишни улар ўсимлик қолдиқларида ўтказади. Личинкалар баҳорда (мартда) чиқади. Беда гуллаш вақтига қадар бир неча бўғин бериб ривожланади ва қанотли зотлари пайдо бўлади, кузгача қанотсиз ва қанотли тирик туғувчи зотларни учратиш мумкин. Сўнгра эркак ва тухум қўювчи урғочи зотлари пайдо бўлади. ёз фаслида 12—13 бўғин беради. Айниқса июнь — июлда тез, яъни бир бўғин бир ҳафтада ривожланади. Етук зотлари бир ойча яшайди, 60—100 та личинка туғади.
Илдиз шираси — Smynthurodes betae Westw. Ғўза илдизида ҳам овқатланади; зарарли. Жуда кенг тарқалган. Шарсимон оч бинафша рангли, оёқлари қорамтир, шира найчалари ва думчаси тараққий этмаган. Гавда усти, буртлари ва оёқларида майда туклар бор. Ширалар зарарланган ёш ўсимликлар ўсишдан кечикади. Мазкур битлар бошқа экинларда ва бегона ўтларида ҳам ов- қатланади.
Илдиз ширанинг — Pemphigus fiscicornis Koch бир тури Украинада лавлагининг муҳим зараркунандаси ҳисобланади.
Яшил нўхат шираси — Acurthosiphon pisum Harr. Яшил нўхатга катта зарар етказади. Бир уйли. Жуда, кенг тарқалган. Бедада махсус формаси учрайди. У беда катта шираси номи билан ҳам юритилади. Умумий кўриниши ғўза катта ширасига ўхшаш, аммо йирикроқ (4—4,5 мм), думчаси қилич формали ва йирикроқ, найчаси қисқа. Ранги тўқ яшил, ялтироқ, баъзан оч бинафша. Бурт бўғимларининг бир-бирига туташган қисмлари қора. Қанотли формаларининг боши кул ранг ва буртлари қорамтирроқ. Беда ва нўхат ўсимлигнга зарар етказади. Урта Осиё шароитида тўлиқсиз циклли ривожланади. Етук ургочилари қишлайди.



51-расм. Илдиз шираси.


Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling