Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар
Сабзавот ва донли экинлар ширалари
Download 1.43 Mb.
|
3-мавзу (2)
Сабзавот ва донли экинлар ширалари
Карам шираси — Brevicorynebrassicae L. Қарамга, баъзан, бошқа бутгуллиларга катта зарар келтиради. Вируслар тарқатади. Бир уйли. Қенг тарқалган. Тўлиқсиз цикл билан ривожлана- ди. Бошқа кўпчилик зоналарда фақат тухум даврида қишлайди.. Ширалар ёввойи бутгуллилардан баҳорда ва ёзда ёш карам ва бошқа ўсимликларга ўтади. Шира сўриб овқатланади. Усимлик ёмон зарарланганда ўсиши секинлашади, баъзан қурийди. Бу битлар редиска, шолғом, турп ва бутли ўсимликларнинг уруғларини ҳам зарарлайди. Қанотсиз шира яшил рангда, кул ранг мумсимон кукун билан қонланган. Боши қорамтир, қоринчасида қорамтир кўндаланг доғлар бор. Катталиги 1,7—2,3 мм. Қанотли ширанинг боши, кўкраги қора, қоринчаси сарғиш-яшил, кукунли. Қоринчасида қорамтир кўндаланг йўллар бор. Катталиги 1,5—2,1 мм (54-расм). Личинка даврида қишлайди, тухумлари ердаги карам ўзаги, ёввойи уруғлик бутгулларда ва қисман тупроқ парчалари оралиғида қишлайди. Карам шираси ўртача 25—30 (кўпи билан 50—60) личинка туғади. Бир йилда 15—18 бўғин бериб урчийди. Кечки карам эртагисига нисбатан кўпроқ зарарланади. Карамни ширадан ҳимоя қилиш учун ҳосил йиғилгандан сўнг ўсимлик қолдиқлари — карам ўзаги, ташландиқ ва тўкилган баргларни даладан чиқариб йўқотиш керак. Бундан ташқари, чуқур кузги шудгор ҳам мақсадга мувофиқдир. Карам ширасига қарши анабазин — сульфат ва никотин-сульфат иуркалади, анабадуст ва никодуст чангланади. Пуркалганда уларнинг 0,1—0,2% лиги 0,4% совун билан ишлатилади; бунда 10 литр сувга 10—20 г анабазин ёки никотин-сульфат, 40 г со- вун олинади.
Чангланганда 7—10% анабадуст (7—10 қисм анабазин билан 93—90 қисм сўндирилган оҳак ёки бўр) ва 5—8% никодуст (5—8 қисм никотин билан 95—92 қисм сўндирилган оҳак ёки бўр) бир гектарга 30—50 кг ҳисобидан ишлатилади. Булардан ташҳари, яна бошқа химиявий препаратлар ҳам қўлланилади. Бу химиявий препаратлар мутахассис агрономларнинг тавсиясига биноан сарфланади ёки уларнинг кўрсатмалари олинади. . Лавлаги шираси—Aphis fabae Scop. Жуда зарарли ҳашарот турларидан бири. Бу битлар сўрган барг буришади, қурийди ва кўпинча ўсимликни нобуд қилишгача олиб боради. Зарарланган қанд лавлагисида қанд миқдори 70% ча, мева оғирлиги 70% ча озайиб кетади. Бу ширалар ловия, тамаки, сабзи, баъзи картошка навларида ҳам озиқланади. У лавлаги касалликларини тарқатади. Икки уйли. Бута ўсимликларда қишлайди ва биринчи бўғинлари ривожланади. Етук зотлари қорамтир, 2—2,5 мм, ёз давомида партеногенетик урчийди, кузда тухум қўяди. Баҳорда 100 тагача тухум қўяди, ёзда жуда камайиб кетади. Бир йилда 12—14 марта бўғин беради. Кураш чоралари карам ширасиникидек олиб борилади. Маккажўхори тукдор шираси — Rungsia maydis Pass. Маккажўхоридан ташқари бошоқли ўсимликларга ҳам зарар келтиради. Бу тур шира СЬаНорЬопёае оиласига мансубдир. Бир уйли, кенг тарқалган. Кўриниши ялтироқ-қорамтирроқ, тухумсимон, тукли, катталиги 1,5—2,0 мм; найчалари жуда калта, дўмбоқча- симон. Баргнинг кўпроқ уст томонида, қисман пастки томонида овқатланади; поя ва гулларда ҳам учрайди. Оқ жўхори шираси—Rhopalosiphum maidis Fitch. Оқ жўхори, арпа, маккажўхорига, баъзан, қаттиқ зарар келтиради. Барг ва барг қўлтиғида яшаб, шира сўриб овқатланади. Урта Осиё ва Закавказьеда учрайди. Танаси яшил, 2—2,5 мм катталикда. Бошоқлилар оддий шираси — Schizaphis gramina Rond. Арпа, буғдой, маккажўхори, оқ жўхори, айниқса, шолига зарар келтиради. Бир уйли. Барг, поя ва барг қўлтиқларида овқатланади. Қаттиқ зарарланган ёш ўсимликлар қурийди. Қуруқчилик вақтида зарари айниқса сезиларли бўлади. Жуда кенг тарқалган. Яшил рангли, катталиги 2 мм атрофида. Шира найчалари цилиндр формали, йўғонлашган. Буртлари 62 бўғимли. Баъзи йиллари жуда кўпайиб кетади. Тухумларини ёввойи бошоқлиларга ва кузги буғдойга қўяди. Куз яхши келганда тирик туғиши давом этади. Личинка даври ўртача 8 кун, урғочиси 50—60 личинка қўяди. Одатда, лалмикор ерлардаги буғдойда қанотли зотлари апрелда, сўнгра июлда, жинсий зотлари эса сентябрда пайдо бўлади. Бошоқлилар катта шираси — Macrosiphum avenae F. Асосан, бошоқли экинларда овқатланиб, донини айнитади, ҳосилини камайтиради. Вируслар тарқатади. Бир уйли. Кўпроқ гулларда, камроқ барг ва пояларда овқатланади. Кенг тарқалган. Ранги сарғиш-яшил, катталиги 2,5—3,2 мм, оёқлари ва буртлари узун, шира найчалари қора, думчасидан бир оз узунроқ. Қанотли шираларни экинларда май охиридан бошлаб учратиш мумкин. Қишловчи тухумларини ёввойи бошоқлиларга қўяди. Арпа шираси — Brachycolus noxius Mordv. Кўпроқ арпа ва баъзан буғдойга зарар етказади. Зарарланган барг учи найсимон қайрилиб қолади. Бу зараркунандалар гулда ва бошоқда овқатланади. Қаттиқ зарарланган ўсимлик қуриб қолади. Бир уйли, кенг тарқалган. Шира очиқ-яшил рангли, оқиш кукун билан қопланган, катталиги 2 мм атрофида, буртлари узунлиги тананинг ярмига етмайди. Кузда пайдо бўлган урғочилар қишловчи тухум қўяди. Уларга қарши курашиш учун 0,4% совун аралаштирилган 0,1% анабазин-сульфат (бир гектарга 300—400 литр) пуркалади. Чанглгш ўтказилса, 3,5% анабадуст (бир гектарга 20—25 кг) ёки гексахлоран дусти (10—15 гектарига кг) ишлатилади. Усимликларни препаратлар билан ишлаш ҳосил йиғишдан камида 15 кун илгари тўхтатилиши лозим. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling