Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet9/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Червецлар ва қалқондорлар
Червецлар ва қалқондорлар ёки кокцидлар (Coccinea) ҳашаротларнинг тенг қанотлилар (Homoptera) туркумига қарашли кенжа туркумларидан бири. Ғрта Осиё ва Қозоғистон территорияларида 300 га яқин тури учрайди. Шундан 30 дан ортиқроқ тури мевали ва иҳота дарахтларга, тут ва токка, анор ва анжирга жиддий зарар етказади.
Червец ва қалқондорлар, катталиги бир неча миллиметр, ҳатто, бундан кичик бўлади. Уст кўриниши ва ҳаёт кечириши ҳар бир тур учун характерлидир. Урғочи ва эркаги ташқи тузилиши ва ривожланиши билан фарқ қилади.



Кокцидлар турли оила вакилларининг устки кўриниши:
1—. мумғубор червец; 2 — сохта қалқондор; 3 — эркак зот-червец (кермококдиплардан); 4 — 5—бинафша ранг қалқокдор (чапдагиси урғочи зот, ўнгдагиси эркак зот нимфа қалқонлари); Лпг — биринчи ёш личинка пўсти, Лпг — иккинчи ёш личинка пўсти; Сч — секретор чиқиидиси; 6 — тухум қопчиқли момиқболишча (бархсениусдан).



Қалқондорлар ва сохта қалқондорларнинг урғочилари қанотсиз, ҳаракатсиз ва уларни бошқа ҳашаротларга ўхшатиш қийин. Улар биринчи кўринишда кўпроқ пўстлоқ парчалари, қотиб қолган лой ёки мой парчасига ўхшайди. Уларнинг танаси бош, кўкрак ва қоринча қисмларга бўлинмаган, яъни ҳамма сегментлари қўшилиб кетган. Ҳар хил турга оид қалқондорлар урғочи формаларининг танаси овал, юмалоқ, ноксимон бўлиши мумкин. Ур- ғочи сохта қалқондорлар юмалоқ ва бўртма кўринишида. Бўртмалари ва оёқлари йўқ. Аммо оғиз аппарати яхши тараққий этган; у хартумча ва ғилоф ичига жойлашган тўрт қилчадан иборат.
Червецларнинг танаси чўзиқ, баъзиларида параллел ёнбош- ли, кўпинча тухумсимон, қоринчанинг учига томон ингичкалашиб кетганлиги билан қалқондорлар ва сохта қалқондорлардан фарқ қилади.
Кўпчилик тур червецлар усти оқиш мум ғубор билан қопланган. Улар тухум қўйиш даврида танани ўраб олган оқ пахтасимон халтача чиқаради. Урғочи зотларга айланиши лозим бўлган личинкалар ва етук урғочилари ташқи кўринишдан жуда ўхшаш.
Етук урғочининг қалқони формаси, ранги, катталиги, асосий қисмларининг ўрнашиши ва катта-кичиклиги жуда хилма-хил. Қалқондорлар юмалоқ, овал, ноксимон, бир қадар ясси ёки бўртганроқ бўлиши мумкин. Уларнинг туси оқ, кул ранг, сариқ, жигар ранг, қора бўлади. Қалқон тананинг асосий қисми эмас. Шу сабабли уни аста-секин кўтарилса, ундан осон ажралади.
Сохта қалқондорлар личинкалари ва ёш урғочи зотларининг танаси нозик ва эластик юмшоқдир, лекин уст томонида қалқон йўқ. Урғочи улғайган сари унинг устки пўсти қотиб боради ва ниҳоят, тухум қўйиш даври сўнггига бориб қотади (кўриниши қалқонни эслатади). Бундай қалқонни танадан ажратиб бўлмайди.
Эркак кокцидларнинг танаси бош, кўкрак ва қоринчаларга аниқ ажралиб туради (урғочида бундай эмас). Буртлари узун, яхши тараққий этган. Кўзлари бор. Оғиз аппарати тараққий этмаган. Қанотлари бир жуфт, баъзан редукцияланган. Оёқлари ингичка, узун. Қоринчаси сегментларга аниқ ажралган, учи томон ингичкалашган, охирида найсимон ўсимтаси — ташқи жинсий аппарати бор. Эркак зотлари учади.
Қалқондор ва сохта қалқондорлар эркаги қалқони етук урғочилар қалқонига нисбатан анча иичик. Кўринишидан чўзиқ ёки овал формали личинка. Баъзан, эркагининг қалқони тузилиши ва рангидан урғочи қалқонига ўхшаган бўлиши мумкин.
Кўп турларида эркак зотлари борлиги маълум эмас ёки жуда кам учрайди. Бир қатор турларида эса эркак зотлари сони урғочи зотларидан кам эмас, баъзан ортади.
Кокцидлар личинканинг иккинчи, аҳён-аҳёнда биринчи ёки учинчи ёшида ҳамда тухум ёки етук даврида қишлайди. Қалқондорларнинг кўпгина қисми қишда ҳалок бўлади.
Кокцидларнинг баҳорги ҳаёт фаолияти ўсимликлар танасида шира оқими юриши билан бошланади. Қишдан чиққан личинкалар тез ўса бошлайди ва кўп вақт ўтмай туллайди. Етук даврида қишловчилари эрта бақорда, қисман овқатлангандан сўнг тухум қўйишга киришади.
Кокцидлар кўпинча уруғланмасдан урчийди. Урғочилари қалқони остига ёки тухум халтачалари оралиғига жуда майда тухумлар қўяди. Тухумлари силлиқ, ялтироқ ва кўпинча чўзиқ формададир. Ранги оқ, сарғиш, пушти ва қизғиш тусда бўлади. Бир урғочи қалқондор 40—70 атрофида тухум қўйиши мумкин.
Сохта қалқондорлар урғочиси анча наслдор. Масалан, бужмалоқ (ажиндор) сохта қалқондор урғочиси 2000, акация сохта қалқондори бўлса, 3500 га қадар тухум қўяди. Тухумлар сони қалқондорлар сонига эмас, балки озиқланадиган ўсимликларнинг сифати ва миқдорига ҳам боғлиқ. Тухум қўйиб тамомлаган урғочи зот ўлади.
Ҳар хил тур кокцидлар тухуми турли муддатда ривожланади. Масалан, Урта Осиё вергулсимон қалқондори бир неча ойда, пушти қалқондор 20—25 кунда, турон ва тол қалқондори бир не- ча соатда ривожланади. Калифорния қалқондори тухумлари унинг тухумдонида ривожланади ва урғочи зот «саёқ» личинкалар туғади.
Қалқондорлар ва сохта қалқондор тухумларидан очиб чиққан личинкалари бошқа ривожланиш даврларига қараганда серҳаракатлиги билан фарқ қилганлиги сабабли, «саёқ» дейилади. «Саёқ»лик даври, ўсимликка ёпишиб олгани қадар 1—2 кун давом этади. Улар сўриб ёпишишга жой қидириб, ўсимликда ўрма- лашиб юради. Личинкалар танаси биринчи ёшида (биринчи туллашга қадар) овал формада бўлади. Уларнинг кўзлари, оёқлари, буртлари, қоринчасининг охирги сегментида иккита туклари (қилчалари) ва яхши тараққий этган оғиз аппарати бор.
Қалқондорларнинг «саёқ»лари ўсимликка ёпишиб олгандан сўнг, иккинчи куниёқ оқ ғубор, секин-аста қалинлашиб борувчи қалқон билан қопланади. Ривожланиш давомида личинка икки марта туллайди. Биринчи туллашда оёқ ва кўзлари йўқолади, буртлари жуда редукцияланиб, иккинчи ёшга ўтади. Урғочи зот- га ўтувчи личинкалар иккинчи туллашидан сўнг етук формага айланади.
Сохта қалқондорларнинг «саёқ»лари баргларга ёпишиб олганидан сўнг тиниқ рангга киради. Кузда хазонрезлик бошланиши вақтида, туллаб бўлган личинкалар шох-бутоқларга қайтади, шу ерда қишлайди. Сохта қалқондорларнинг ёш урғочи зот ва личинкаларининг кўриниши ўхшаш.
Червецлар қалқондорлар ва сохта қалқондорларга нисбатан серҳаракат. Уларнинг личинка ва урғочи зотлари овқатланиш, тухум қўйиш ва қишлаш даврида серҳаракат бўлади.
Қалқондор ва сохта қалқондорлар эркак зотларининг ривожланиши ўзига хосдир. Эркак зотга айланадиган личинкалар биринчи, баъзан иккинчи ёшида ҳам келгусида урғочи зот бўлиб етишуви личинкалардан фарқ қилмайди. Эркак формага айланувчи личинкалар туллайди ва нимфага айланади. Нимфа ҳаракатсиз овқатланмайди, цалқон остида ривожланади, 2—3 марта туллайди. Шу жараён ўтгач, унда қанотлар пайдо бўлади. Улар- да жинсий аппарат аста-секин тарацқий этади, оғиз аппарати йўқолади ва бошқа ўзгаришлар рўй беради. Охирги туллашдан сўнг нимфа эркак зотга айланади.
Червецлар эркак зоти ривожланиши кокцидларнинг бошқа вакилларидагидек урғочи зот ривожланишидан фарқ қилади. Урғочига айланаётган личинка кетма-кет уч марта туллагандан сўнг тиним даврини ўтмай етук ургочига айланади, эркак формага айланадиган личинка учун эса икки тиним даври характерлидир.
Қалқондорлар ва сохта қалқондорлар турли йўллар билан тарқалади. «Саёқ»лар юқорида айтганимиздек, мустақил равишда ўсимлик бўйлаб, узоқ масофаларга эса шамол, сув, қуш, бошқа ҳайвонлар ва одам воситасида тарқалади.
Кокцидлар дарахт ва буталарда ривожланиб, кўпроқ поя, шох-бутоқ, барг ва меваларни, илдиз қисмларини эса камроқ шикастлайди. Полифаг турлари энг хавфли зараркунанда ҳисобланади. Буларга калифорния, пушти, турон, вергулсимон, Урта Осиё қалқондорлари, комсток қурти, ток ва мумдор червец ва бошқалар киради.
Кокцидлар, асосан, ўсимлик ширасини кўп миқдорда сўриб озиқланади. Пўстлоқ, барг ва меваларнинг кокцидлар сўрган ерларида кўпинча қизил ёки пушти доғлар ҳосил бўлади. Қаттиқ зарарланган дарахтларнинг йиллик ўсиши пасаяди, барглар кичиклашади, мева ҳосили камаяди, сифати пасаяди ва, ниҳоят, дарахт мева беришдан тўхтайди. Урғочи червец уруғлангандан кейин ўз жойини ўзгартирмай ҳам овқатланиши мумкин. Урғочи зот тухумларининг етилиб боришига қараб икки ҳафталар ўтгандан сўнг, тухум қўйиш учун жой ахтариб, ўсимлик бўйлаб ўрмалай бошлайди.
Урғочи зотлар тухум қўйиш даврида пўстлоқ остига ва поя, шох, пўст ёриқларига яширинади ва шох-бутоқлар қалинлашган жойларга тўпланади. Урғочи тухум қўйиш даврида ташқарига пахтасимон оқ тухум қопчиғи ажратади. Унинг ичига тухум қўяди. Бир урғочи 500 атрофида тухум қўйиши мумкин. Янги қўйилган тухумлар оч сариқ рангда, улар ичида эмбрион тараққий этиб борган сари қора рангга киради.
Червецнинг ривожланиши бир вақтда ўтмаганлигидан та- биатда зараркунанданинг турли фазаларида учратиш мумкин.
Қишлаб қолган тухумлардан личинкалар март охирида ва апрелнинг биринчи декадасида чиқади. Улар май ойининг биринчи ярмига бориб тухум қўювчига айланади. Май ойи охирида яна иккинчи қайта тухумларидан личинкалар чиқади. Бу ҳол августда яна қайтарилади. Сентябрда тўртинчи бўғин тухумлари қўйилади ва улар қишлаб қолади. Охирги бўғин урғочилар қиш киргунча тухум қўяди (Тошкент область шароитида).
Комсток қурти 300 дан ортиқ тур ўсимликларда учрайди. Лекин у асосан тут дарахти ва анорнинг асосий кушандаси ҳисобланади. Червецлар оқар сув, шамол ва бошқа йўллар билан тарқалади.
Табиатда леукопис бона комсток қуртининг асосий йиртқичидир. Бу йиртқич личинкалар биринчи ёшида кулранг пушти, каттароқ бўлганда кул ранг, катталиги 5—6 мм, чўзиқ, олдинги томони ингичкалашган, оёқсиз. Бу ҳашаротлар червец тухумларини сўриб овқатланади.
Қалқондорлар ва сохта қалқондор личинкалари баргларга, уларнинг, асосан, пастки томонига томирлари бўйлаб ёпишиб олади. Натижада баргларнинг зарарланган қисмларида хлорофилл йўқолади ва углевод миқдори камаяди. Баъзи қалқондорлар, масалан, калифорния ва пушти қалқондорлар, меваларга ёпишиб олиб, доғлар ҳосил бўлишига, уларнинг қинғир-қийшиқланишига меванинг ҳосили ва сифати пасайишига сабабчи бў- лади.
Червецлар характери ҳам қалқондорлар ва сохта қалқондорларникига ўхшаб кетади.
Мум ғубор червецлар, сохта қалқондорлар ва баъзи группа кокцидлар қиём шудринг (падъ) суюқлиги ажратади. Суюқлик дарахт қисмлари бетини юпқа қатлам билан қоплайди. Қиём шудринг билан ари ва пашшалар овқатланишади, унда яна, сапрофит замбуруғлар кўпаяди («пўпанак» босади). Натижада ўсимлик қисмлари ва меваларнинг бети ифлосланади, нафас оли- ши қийинлашади.
Бир неча тур червецлардан кармин — қирмизи ранг (оч қизил) бўёқ ва лак ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган маҳсулот олинади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling