Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet21/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Тингидлар
Тингидлар ёки кружевақанотлиларTingidae оиласини ташкил қилади. Мазкур қандалалар барг шираси билан овқатланади, кўплари бирор тур ёки систематик жиҳатдан яқин ўсимликлар учун хосдир. Кўплаб урчиган йиллари катта зарар келтиради.
Нок қандаласиStephanitis pyri F. Мазкур зараркунанда кўплаб урчиганда қаттиқ зарар етказади. Олма дарахти кўпроқ зарарланади. Қандала сўрган барглар рангсизланади, чиқиндилари билан баргни ифлослаб, нафас олишни қийинлаштиради. Жуда кенг тарқалган..
Етук қандала қорамтир, 3,5 мм, олдинги қанотлар япалоқ, тиниқ рангли, қора доғли, сертомирлари кружевани эслатади. Олд елкаси ва ёнбоши кенг ўсиб чиққан. Етук қандала ер остидаги ўсимлик қолдиқларн орасида ва иоя тангачаларида қишлайди. Апрель ойида улар мева дарахтлари ва, айниқса, олма барглари бўйлаб тарқалади. Тухумларини баргнинг пастки томонига ботириб қўяди. Тухум 25—35 кун давомида личинкага айланади. Личинка ҳам етук формаси каби баргнинг пастки томонидан сўриб овқатланади.
Қандала яхши учади. Бир йилда икки бўғин бериб урчийди.
Моностейра дискоидалисMonosteira discoidalis Jak., яқин вақтларгача терак қандаласи номида юритилар эди. Терак ва тол барглари остида яшайди. Кўпайган йиллари анча зарар келтиради. Урта Осиё ва Эронда учрайди.
Олд елкаси шар каби кўтарилиб, ўрта чизиқ билан икки қисмга ажралган. Олдинги қаноти оч сариқ, ўртада иккита доғи бор. Етук форма ва личинкалари барг ширасини сўриб овқатланади. Баргнинг нафас олиш тешикларини тўсиб қўяди. Танасининг катталиги 3 мм келади.
Бу зараркунандаларга қарши анабазин, никотин ва тиофос препаратлари қўллаш тавсия этилади. Тўкилган баргларни йўқотиш ва дарахт пояларини қуриб қолган пўст ва пўстлоқлардан тозалаш билан қишлаб қолган қандалалар йўқотилади.
Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling