Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet19/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Қалқонлилар
Қалқонлилар (Pentatomdae) бошқа гуруҳ қандалалардан қалқонининг йириклиги билан фарқ қилади. Танаси овал кўринишида ва яссиланган, қаттиқ пўстли. Мўйловлари беш бўғимли. Кўзчалари бор. Қалқонининг узунлиги камида қоринчаси ярмига етади. Уст қанотларининг пардасимон қисми сертомирли.
Бу оила кейинги вақтларда иккита мустақил оила сифатида кўриб чиқилмоқда. Бири скутеллеридлар (Scutellezidae), иккинчиси бўлса пентамомидлар.
Скутеллеридлар ёки хасва қалқонлилар ҳаммаси ўсимликхўр, асосан полифаг. Утсимон ўсимликларда яшайди. Бир йилда бир бўғин бериб урчийди. Урта Осиё ва Закавказьеда кўп тури учрайди.
ХасваEurygaster integriceps Put. Буғдой ва, қисман, арпанинг муҳим зараркунандаси ҳисобланади. Урта Осиё шароитида хасва ёзда баланд тоғларда миграция қилади, у ерда кам ҳаракат ҳолатида бўлиб, кузда тоғларнинг пастроқ қисмига (ўрмон зонасига) учиб келиб, шу ерда қишлайди.
Танаси қавариқ овал-чўзиқ кўринишда, узунлиги 8-13 мм, кўпинча қум-сарғиш, ер-кул ранг. Оғиз аппарати янчиб-сўрувчи типда тузилган, қалқони бир оз қавариқли, қоринчасини бутунлай қоплайди, боши кичкина, учбурчак кўринишда. Қаноти икки жуфт.
Хасва қишлаган жойларида бошоқли экинларга ўтади. Иссиқ кунлари ўсимлик ширасини сўради, салқин тушиши билан улар кесаклар орасига, барглар қўлтиғи ва бошқа ерларга яширинади. Тухумларини барг ёки пояга 2-3 қатор қилиб ўрнаштиради. Бу қаторларда 10-14 тухум бўлади. Бир урғочи бир неча мартада 100 дан ортиқ тухум қўяди. Тухуми яшил. Катталиги 1 мм. Тухумдан 5-7 кундан сўнг личинка чиқади. Личинкалар 35-40 кун давомида 5 марта туллаб етук формага айланади.
Хасва буғдой ва арпани етук ва личинкалик даврида ҳам зарарлайди. Майда ўсимлик поясидан шира сўриб, уни нобуд қилади. Қандалалар сони 1 м2 да 2-3 та учраса, ўсимлик ҳосили





Хасва (1) ва энсизбоши (2) қандалалар; ўсимликнинг зарарланиши (3); бошоққа ёпишган личинкалар (4); тухумлар жойлашган барг (5).

72.расм. Ўткир кифт карпокорис, эвридема ва кружевница қандалалар.


кескин камайиши мумкин. Хасваларга қарши биологик ва кимёвий усулда курашилади.



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling