Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet2/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Ғўза ва беда ширалари
Шираларнинг фақат ғўзада овқатланувчи турлари йўқ. Ғўза улар учун қўшимча озиқ манбаи ҳисобланади. Улар ғўзага атрофдаги бошқа ўсимликлардан ўтади.
Бедада учрайдиган шираларнинг бу ўсимлик билан боғлиқлиги ўзига хосдир. Беда, яшил нўхат, холдор тур ширалар бедадан асосий хўжайин ўсимлик сифатида фойдаланади. Улар бедапояларда қишлайди, бедада овқатланади, сўнгра вақти келганда бошқа ўсимликларга ҳам ўтиб овқатланади (беда ва яшил кўхат ширалари) ёки бедадан алоқасини узмайди (холдор шира).
Фақат ғўза катта шираси баҳордан кузга қадар ғўзада ривожланади, йилнинг бошқа қисмида дала атрофларидаги ўтларда яшайди. Бу тур кузда пахта майдонларидаги кўкатларга, шу жумладан, ғўзага ҳам ва улар қолдиқларига тухум қўяди.
Плотников ширасини дашт ўсимликларидан ғўза ва бошқа экинларга эндигина ўтиб келаётган тур сифатида характерласа бўлади.
Ғўзага полиз шираси, беда шираси ва катта ғўза шираси деярли ҳамма зоналарда шикаст етказади. Баъзан, ғўзадаи шафтоли шираси (Myzods persicae Sulz.) ва сўгалдор шира (Thrioaphistrifolii Men.) учраши ҳам мумкин.
Беда шираси — Aphis ceraccivora Koch. Ғўзага катта зарар келтиради. Шунингдек, беда, акадия ва дуккакли экинларнинг муҳим зараркунандаси ҳисобланади. Тропик томонларда ер ёнғоққа зарар келтирганлиги маълум. Бир уйли. Тухумлик беда, қисман, янтоқ, кўп йиллик ёввойи дуккакли ўтларда ва акацияда қишлайди. Тухумларини беда, қашқарбеда (Melilotus), бўтакўз (Trigonella), янтоқ (Alhagi), мия (Glycyrrhira) ва бошқа ўсим- ликларга қўяди. Етук формалари ҳам қишлайди, деб тахмин қилинади. Дуккаклилардан ташқари бошқа ўсимликларда ҳам озиқлана олади. ёш, биринчи навбатда ўсимлик учидаги баргларда тўпланиб, уларни бужмайтиради. Тропикларда ва субтропикларда баъзан тўлиқсиз циклли ҳаёт кечиради. Деярли бутун дунёда тарқалган.


Беда тляси (шираси); қанотли ва қанотсиз урғочи зотлар

Етук шира тухумсимон; қора-кулранг ёки қора; оёқлари қора-кул ранг, болдир бошланиши сариқ; найчалари, думчаси ва буртларининг учинчи, олтинчи бўғимлари ҳамда бе- шинчи бўғимнинг охири қора-кул ранг, қанотсиз урғочи зоти катталиги 9 мм; янги туғилган личинкалар тўқ яшил.
Ширанинг иффатли (маъсум) фор^алари дуккакли ўт ўсимликлардан ташқари яна бошқа группа ўсимликларда ҳам яшаши мумкин.
Етук ширалар ва личинкалар ўсимликнинг ўсиш нуқталарини, баргни, айниқса, ёзила бошлаган баргни, барг ва гул бандлари ширасини сўриб овқатланади. Натижада ўсимлик бужмайиб қурийди. Усиш нуқтаси сўрилган ғўза ниҳолида айрисимон шохланиш пайдо бўлади. Езда шира бедада кўпайиб, унга катта зарар келтиради. Бир бедапоянинг (Андижон, 1961) шира билан зарарланган қисмида (уч йиллик беда) унинг июль ўримидаги кўкат ҳосили 15,97%, қуруқ беда ҳисобига 30,0% камайиб кетган.
Ёз ойларида беда шираси кам учрайди, пахта майдонларида бутунлай қолмайди, чунки ёзнинг иссиғи, намликнинг камлиги уларнинг ривожланишига имкон бермайди. Ширалар ноқулай шароитда яшаётган ўсимликлар бўгзига яшириниб, «жон» сақлайди. Кузга бориб ширалар миқдори бир оз кўпаяди, жинсли зотлари вужудга келади, қиш олдидан тухум қўяди.
Беда шираси тропикларда доимо ва субтропикларда кўпинча тўлиқсиз ривожланади.
Ғўза ьа беда майсаларини беда битидан ҳимоя қилишда бу ҳашаротнинг бир зоналарда доимо ва бошқаларида баъзи бир йиллари сероб бўлиши сабабларини аниқлаш уларга қарши курашишда катта аҳамиятга эга. Ҳавонинг суткалик ўртача температураси 18—2ГС ва намлиги 25—50% атрофида бўлганда гўзани кўгшаб шира босади. Беда шираси кузга яқин ғўзада бир оз пайдо бўлиши ҳам мумкин, лекин зарар камроқ бўлади. Ипак пахта нав ғўзалари беда ширасидан оқ пахта навларига қараганда икки марта кам зарарланади. Бу битлар полиз экинларига ҳам тушади.
Полиз шираси — Aphis gossypii Glov. ғўза ва полиз экинларини жуда катта зарарлайди. Булардан ташқари, тамаки, каноп, зиғир. лавлаги, ловия, сабзавот экинлари ва бошқаларга ҳам зарар келтиради. Бу битлар шира сўриши натижасида ўсимлик нормал ўсишдан қолади, барглари бужмаяди, пахта толасининг сифати бузилади. Турли вирусларни (50 дан ортиқ тур) юқтиради. Тўлиқсиз циклли; қанотсиз тирик туғадиган зоти қишда қуримайдиган ўсимликларда қишлайди. Бутун дунёда учрайди. Турли формалари бор (49-расм).
Фарғона водийси, Тошкент оазиси ва Қашқадарёда қадимдан суғорилиб экиладиган зоналарда кўпроқ учрайди.
Полиз бити бодринг, қовун, тарвуз ва қовоқни ҳам қаттиқ зарарлайди. Зарарланган барглар бужмаяди, сўнгра қурийди.





Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling