Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet8/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Ширинчалар
Ширинчалар — Psylloidea майда (1,5—6 мм), сўрувчи ҳашаротлар ҳисоблаиади. Уст кўринишдан ширалар ва саратон чирилдоқлари (цикадалар)га ўхшаш. Улар барг бургалари деб ҳам аталади.
Ширинчалар овқатланадиган ўсимликларига ўхшаб кетади. Булар ўсимлик шохларида ва баргларида овҳатланиб, уларда галлалар ҳосил қилади. Баъзи турлари вируслар тарҳатади.
Нок ширинчаси — Psylla vasiljevi Sulc. Бу тур Урта Осиёда кенг тарқалган бўлиб, нокнинг жиддий зараркунандаси ҳисобланади.
Етук ҳашарот танаси яшил ёки сарғиш-қорамтир, катталиги 3 мм (57-расм). Буртлари ўн бўғимли, учи иккита қилча билан тугайди. Олдинги елкасида бешта қора йўл бор. Қоринча бўғимларининг ҳар қайсиси кўндаланг қора белбоғли. Етук формалари қишлайди, улар пўстлоқ тангачалари остига яширинади. Совуқ тушиши билан ҳалок бўлади. Тухумлари куртакларда ўрнаша- ди, уларнинг формаси ҳам ҳар хил.
Личинкалар куртаклар ёзилиши вақтида чиқади. Улар ривожланиб нимфа даврига ўтади. Биринчи бўғин личинка ва нимфалар ёзила бошлаган баргларда, айниқса, гулкосачаларида овқатланади. Аммо бу вақтда ширинчалар кўп шира чиқармайди. Кейинги бўғинлар бўлса, барг ва яшил новдалар сувини сўриб, кўплаб суюқлик — шира ажратади.
Апрель охири ва май бошланишида очиқ рангли қанотли ширинчалар чиқади, қишдан чиққан қорамтир қанотлилари эса ўлиб кетади. Бундан кейинги қанот ёзгандан сўнг 3—8 кун (кузда 12 кунга қадар) ўтгач тухум қўя бошлайди. Бир зот ёз фаслида 85 кунга қадар яшайди ва 500 га яқин тухум қўяди. Тухум даври 6—10 кун. Эрта баҳор ва кузда бундай муддат 3—4 ҳафтага чўзилиши мумкин. Личинка даври 25—30 кун, у 4 марта туллайди, 5 марта қанот пайдо бўлиш олдидан пўст ташлайди. Бир йилда 4—5 бўғин бериб урчийди.



Нок ширинчаси (Ўрта Осиё турига яқин тур): 1 — тухум; 2 — личинка; 3 — нимфа; 4 — қанотли зот.

Қаттиқ ёққан ёмғир кўп шириичаларни дарахтдан ювиб туширади. Личинка ва нимфалари кам ҳаракатчан, улар ўзлари ажратган чиқинди шираларга ботиб ҳаёт кечиради, аммо тананинг юқори қисми суюқликка ботмайди. Етук зотлари қанотли, барглар устида сакраб ҳаракатланади. Ширинчалар тушган дарахт барглари кейинчалик чиқиндилардан ифлосланиб кетади.
Ширинчаларга қарши кураш шираларга олиб борилганидек ўтказилади.


Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling