Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар
Download 1.43 Mb.
|
3-мавзу (2)
Бинафша ранг қалқондор.
Бир йилда бир ёки икки бўғин бериб урчийди. 2500 тагача тухум қўйиши мумкин. Иккинчи ёшдаги личинкалар қишлайди. Шафтоли сохта қалқондори — Parthenolecanium persicae F. Кўпхўр, кенг тарқалган. Шафтолидан кўра тутда кўп учрайди. Урғочиси чўзиқ овал кўринишда, тана узунлиги 5—9 мм. Кўпроқ ингичка шохларда овқатланади. Бир бўғин беради. Иккинчи ёшдаги личинка қишлайди. Паразитлар билан кўп зарарланади. Турон сохта қалқондори — Rhodococcus turanicus Arch. Турли дарахтлар, тоғлик ерларда данакли мевалар учун айниқса зарарлидир. Урғочиси жуда бўртмали. Тана узунлиги 3—4 мм, қорамтир-жигар ранг. Биринчи ёшдаги личинкалар баргда, асосан унинг томирлари ёнбошида, катталари шохларда овқатланади. Бир бўғин беради. Иккинчи ёшдаги личинкалар қишлайди. Юқорида келтирилган сохта қалқондорлар кокцидларнинг сохта қалқондорлар ва ёстиқчалилар (Coccidae) оиласига киради. Қуйидаги турлар эса қалқондорлар (Diaspididae) оиласига мансубдир. Бинафша ранг қалқондор — Parlatoria oleae Colve. Урта Осиё, Закавказье ва Қримда мевали дарахтларнинг муҳим зараркунандаси ҳисобланади. Полифаг, дарахтларнинг поя, шох, барг ва меваларида овқатланиб, зарар келтиради (62-расм). Етук урғочиси овал ёки тухум шаклли, баъзан юмалоқ, катталиги 2—2,5 мм, оқ ёки кулранг-оқиш личинка пўсти йирик, қорамтир яшил, қора. Иирик урғочиси бинафша рангли. Уруғланган урғочилари шох ва бутоқларда ва қисман поя пўстлоқ- ларида қишлайди. Дарахтлар барг ёзиши билан қалқондор ҳаракатлана бошлайди. У қисман овқатлангандан сўнг тухум қўйишни бошлайди. Бир йилда икки бўғин бериб урчийди. Ёзги иссиқ (30° дан ортиқ) қалқондорга салбий таъсир қилади. Қаттиқ қишда (—27—29°) улар нобуд бўлади. Калифорния қалқондори — Diaspidiotus perniciosus Coms. Мевали дарахтларнинг, айниқса, олманинг хавфли зараркунандаси ҳисобланади. Олмадан ташқари, шафтоли, олхўри, нок, анжир каби 150 дан ортиқ мевали дарахтларни зарарлайди. Айниқса шох-бутоқ, барг ва меваларда овқатланиб, қизил доғлар ҳосил қилади. Урғочисининг қалқони 1,5—2 мм. Танаси юмалоқ, лимон рангли, оёғи, кўзи ва қаноти йўқ. Санчиб-сўрувчи оғиз аппарати узун, қилсимон. Эркаги қанотли, кўзли, бурти бор, оғиз ап- парати тараққий топмаган. Бир ёшли личинкалар қишлайди. Баҳорда активлашади, икки марта туллаб етук формага айланади. Урғочилари тирик туғиб урчийди. 1,5—2 ой мобайнида 100—120 личинка туғади. Личинка лимонсимон, катталиги 0,3 мм, оёқли. Хартумчаси санчувчи типда. Бир йилда уч бўғин бериб урчийди. Турон қалқондори — Diaspidiotus prunorum Laing. Олхўри ва бодомда кўпроқ учрайди. Шох-бутоқларда қалин тўда ҳосил қилади. Етук урғочиси юмалоқ. Қатталиги 1,2—1,5 мм. Иккинчи ёшдаги личинкалар қишлайди. Биринчи бўғин эркаги майда бўлади. Июнда тухум қўяди. Кузда иккинчи бўгинлари тирик туғади. Жийда юмалоқ қалқондори — Diaspidiotus elaeagni Borehs. Жийда шохларида овқатланиб, уларни қуритади. Етук урғочисининг қалқони 1, 8—2 мм, юмалоқ. Иккинчи ёшдаги личинкалар бутоқда қишлайди, баҳорда овқатланади, икки марта туллагандан сўнг етук формага айланади. Кузда иккинчи бўғин урғочи ва эркаклари пайдо бўлади. Турон тол қалқондори — Diaspidiotus turanicus Borchs. Толда kўп учрайди. Етук формалари ясси, жигар ранг-оқиш, катталиги 2,5—3 мм. Личинкалар иккинчи ёшида қишлайди. Июнда тухум қўяди. Тухумлардан бир неча соатдан сўнг личинкалар чиқади. Кузда иккинчи бўғин зотлари тирик тухум қўяди. Паразитлари кўп. Терак бўртма қалқондори — Quadraspidiotus slavonicus Green. Мазкур қалқондор кўпроқ ёш дарахтларни шикастлайди.
Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling