Термиз давлат университети иқтисодиёт ва туризм факультети “молия ” кафедраси


Банк секторида давлат улушини камайтириш


Download 412 Kb.
bet11/20
Sana30.04.2023
Hajmi412 Kb.
#1415687
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
XALQ BANKI XISOBOTI

3. Банк секторида давлат улушини камайтириш
Тижорат банкларини хусусийлаштириш банк тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим омили ҳисобланади.
Мазкур вазифани бажариш мақсадида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:
1) кредит ташкилотларини уларга хос бўлмаган функцияларни бажаришдан, шунингдек, ортиқча юкламалардан озод қилиш орқали маъмурий юкни изчиллик билан бартараф этиш;
2) замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, тижорат банкларининг бизнес жараёнларини автоматлаштириш ва масофавий банк хизматлари турларини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
3) банк ишида етарли даражада тажриба, билим ва обрўга эга бўлган стратегик инвесторларни жалб қилган ҳолда, қатор тижорат банкларида давлат улушини камайтириш;
4) банк тизимини ислоҳ қилиш даврида аҳолининг молиявий хизматларга бўлган талабини қондириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш механизми («лойиҳалар фабрикаси»)ни жорий қилиш, банк хизматларининг ҳудудий қамровини таъминлаш мақсадида бир қанча банклардаги давлат улушини ўрта муддатли истиқболда сақлаб қолиш;
5) назорат юкларини, шу жумладан банкларнинг регулятор ва давлат органлари билан ахборот алмашинувини такомиллаштириш ҳамда ҳисоботларни шакллантириш жараёнларини соддалаштириш ва автоматлаштириш орқали уларни тақдим этиш билан боғлиқ бўлган юкларни камайтириш.
Йирик банкларни хусусийлаштиришда асосий ёндашув икки босқични, шу жумладан 2020-2021 йилларда институционал ўзгаришларни ва ундан кейинги даврда давлат улушини стратегик инвесторларга тўлиқ сотишни назарда тутади.
Биринчи босқич давомида банкларни институционал ўзгартириш халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни ҳамда банкларнинг молиявий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва тегишли трансформация стратегиясини ишлаб чиқиш учун халқаро консалтинг компанияларини жалб қилишни назарда тутади.
Халқаро молия институтлари билан кенг қамровли ҳамкорлик корпоратив бошқарув, бизнес-стратегия ва операцияларга замонавий ечимларни жорий этишга асосланади. Бундан ташқари, уларнинг иштироки потенциал стратегик инвесторлар учун ижобий белги ҳисобланади.
Давлат улушига эга бўлган банкларни корпоратив трансформация қилиш жараёни тўртта устувор йўналиш бўйича амалга оширилади:
1. Корпоратив бошқарувни такомиллаштириш:
банк кузатув кенгашларига банк соҳасида халқаро тажрибага эга бўлган мустақил аъзоларни киритган ҳолда, уларнинг таркибини янгилаш, тижорат банклари бошқарув органлари ўртасида ваколат ва мажбуриятларни аниқ тақсимлаш;
самарали назорат учун кузатув кенгашлари ҳузурида махсус қўмиталарни ташкил этиш;
замонавий халқаро тажриба асосида банк бошқарувининг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш, ижро органлари фаолияти сифатини баҳолаш учун «самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари»ни белгилаш амалиётини жорий қилиш;
молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига ўтиш, миноритар акциядорлар, мижозлар ва бошқа манфаатдор томонларга маълумотларнинг етарли даражада ошкор этилишини таъминлаш;
2. Банк хизматлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш:
бизнес жараёнларни мақбуллаштириш ва бошқарув сифатининг халқаро стандартларини жорий қилиш;
таваккалчиликларни бошқариш тизимини такомиллаштириш орқали кредитлар ажратиш жараёнларини соддалаштириш;
мижозларга кенг кўламли хизматларни (молиявий маслаҳат, инвестицион банкинг, факторинг, лойиҳавий молиялаштириш, лизинг ва бошқалар) таклиф этиш;
3. Замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш:
масофавий банк хизматлари, шу жумладан контактсиз тўловлар сони ва қамровини кенгайтириш;
автоматлаштирилган скоринг тизими, рақамли идентификациялаш ва кредит конвейеридан кенг фойдаланиш;
банк маълумотлари ва тизимларининг ахборот хавфсизлигини кучайтириш;
банк соҳасидаги янги концепция ва технологияларни жорий қилиш (финтех, маркетплейс, рақамли банк);
4. Кадрлар салоҳиятини ошириш:
кадрларни бошқаришнинг корпоратив стратегиясини такомиллаштириш;
банк кадрларини узлуксиз ўқитиш тизимини жорий қилиш;
ҳар бир ходимнинг фаолияти натижаларини баҳолаш асосида меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий тизимларига ўтиш (KPI, бонус).
Банк тизимидаги кадрлар салоҳиятини оширишда Банк-молия академияси фаолиятини янгича ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади. Бунда, етакчи хорижий банклар ва консультантлар билан ҳамкорлик қилиш асосида узлуксиз таълим тизимини ташкил этиш, назария ва амалиёт ўртасидаги узвий алоқани таъминлаш назарда тутилади.
Иккинчи босқич — давлат улушини хусусийлаштириш банкларнинг трансформацияси муваффақиятли якунланганидан сўнг амалга оширилади ва зарур тажриба, билим ва обрўга эга бўлган стратегик инвесторларга банк акцияларини сотишни назарда тутади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, мазкур Стратегия доирасида қуйидаги банкларни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш кўзда тутилмоқда:
1) «Ипотека-банк» АТИБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБни Халқаро молия корпорациясининг кўмагида;
2) «Алоқабанк» АТБни Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкининг кўмагида;
3) «Асака» АТБни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кўмагида;
4) «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ ва «Турон банк» АТБни халқаро молия институтлари ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш орқали уларни қўшиб юбориш масаласини кўриб чиққан ҳолда.
Мазкур Стратегияни амалга ошириш доирасида АТ «Халқ банки» ва «Asia Alliance Bank» АТБдаги давлат акциялари пакетини хорижий стратегик инвесторларга сотиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, АТ Халқ банкини хусусийлаштиришга тайёрлаш жараёнида жамғариб бориладиган пенсия тизимини банкдан ажратиб олиш кўзда тутилмоқда.
Банк тизимини ислоҳ қилиш даврида барча аҳоли қатламларининг молиявий хизматларга бўлган талабини қондириш, банк хизматларининг ҳудудий қамровини таъминлаш мақсадида давлат иштироки устувор равишда учта банкда — «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ (кейинги ўринларда – Ўзмиллийбанк), «Агробанк» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБда сақлаб қолинади.
Ўзмиллийбанк фаолияти устувор равишда стратегик корхоналар ва инвестиция лойиҳаларига бозор шартларида банк хизматларини кўрсатиш, шунингдек, кенг қамровли банк маҳсулотларини тақдим этишга қаратилган тизимли аҳамиятга молик банк сифатида белгиланади.
Бундан ташқари Ўзмиллийбанк халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, молиялаштириш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлашнинг ягона механизмини («лойиҳалар фабрикаси») жорий этиш билан шуғулланади.
«Агробанк» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБнинг ҳудудлардаги тармоғи афзаллигини инобатга олган ҳолда, уларнинг фаолияти кичик ва ўрта бизнесни, қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан кредит орқали қўллаб-қувватлашга, ҳудудларда, шу жумладан молиявий хизматлар кўрсатиш қийин бўлган олис туманларда жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш ва кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Бунда, мазкур банкларда қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:
профессионал кузатув кенгашларини шакллантириш, уларга малакали мутахассисларни жалб қилиш;
операциялар ва бизнес натижаларнинг самарадорлигини комплекс мониторинги тизимини жорий қилиш;
ташқи аудиторлар ва давлат назорат органлари билан ўзаро тизимли ҳамкорликни таъминлаш.
Давлат улуши мавжуд бўлган айрим банкларнинг фаолиятини диагностика қилиш ва молиявий аҳволини баҳолаш асосида, меъёрий талабларидан ҳамда иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни қайта ташкил этиш масаласи кўриб чиқилади.

Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling