64.Савол: Мансабдор шахс тушунчаси қайси норматив актда белгиланган?
Жавоб:
A) Ўзбекистон Республикаси “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунда
B) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида
C) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида*
D) Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунида (янги таҳрири)
65.Савол: Шахснинг коррупциявий жиноятлар содир этганлиги – бу бўйича қонуний ҳукм ким томонидан чиқарилади?
Жавоб:
А) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан;
B) Иқтисодий судлар томонидан;
C) Жиноят ишлари бўйича суд томонидан;*
D) Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан.
66.Савол: “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 2-боби Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари фаолиятини тартибга солади. Мазкур қонунга асосан қайси давлат органлари бу бўйича махсус ваколатли органлар сирасига киради?
Жавоб:
А) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати
B) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент
C) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги
D) Барча жавоблар тўғри*
67.Савол: Нималар давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар сирасига киради?
Жавоб:
А) Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органларининг фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш
B) Давлат органларининг ва улар ходимларининг фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик
C) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ташкил этиш
D) Барча жавоблар тўғри*
68.Савол: Ўзбекистон Республикасида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қайси халқаро хужжатга қўшилиш муносабати билан қабул қилинган?
Жавоб:
А) 1979 йил 17 декабрда қабул қилинган “Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ-атвор Кодекси”;
B) 1999 йил 9 декабрда қабул қилинган БМТнинг “Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида”ги халқаро Конвенция;*
C) 2003 йилнинг 31 октябрдаги БМТнинг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида” ги Конвенция;
D) 1999 йил 27 январдаги Европа Кенгашининг “Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисида” ги Конвенция.
Do'stlaringiz bilan baham: |