Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева
D.t.d. N. ва сигнатура билан тугалланади. Шамчанинг ректал ёки вагиналлиги S
Download 2.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Retseptura F. Faridovich
- Bu sahifa navigatsiya:
- Suppositoria (Supp
- (Osarbonum
- (Anaesthesinum
- (Levorinum
- (Atropini sulfas
D.t.d. N. ва сигнатура билан тугалланади. Шамчанинг ректал ёки вагиналлиги S. да
кўрсатилади. Мисол: 0,2 г ихтиол (Ichthyolum, Ichthammol) сақловчи 6 та официнал ректал шамча буюрилсин. 1 ректал шамчадан эрталаб, кечқурун тўғри ичакка қўйиш учун буюрилсин. Rp.: Supp. cum Ichthyolo 0,2 (Ichthammol) D.t.d. N. 6 S. 1 ректал шамчадан эрталаб, кечқурун тўғри ичакка қўйиш учун. Махсус номли ректал шамчаларга рецепт Suppositoria (Supp.) дан кейин махсус ном турланмай, шамча сони кўрсатилиб, D.S. билан тугалланади. Мисол: 10 та махсус номли анузол (Anusolum, Comb. drug) ректал шамча буюрилсин. 1 ректал шамчадан эрталаб, кечқурун тўғри ичакка қўйиш учун буюрилсин. Rp.: Supp. Anusolum N.10 (Comb. drug) D.S. 1 ректал шамчадан эрталаб, кечқурун тўғри ичакка қўйиш учун. Оддий вагинал шамчаларга рецепт ректал шамчаларга ёзилгандек ёзилади ва S. да вагинал шамча қинга қўйилиши кўрсатилади. Мисол: 10 та 0,12 г нитазол (Nitasolum, Aminitrozole) сақловчи вагинал шамча буюрилсин. 1 вагинал шамчадан эрталаб кечқурун қинга қўйиш учун буюрилсин. Rp.: Supp. cum Nitazolo 0,12 (Aminitrozole) D.t.d. N. 10 S. 1 вагинал шамчадан эрталаб, кечқурун қинга қўйиш учун. Махсус номли вагинал шамчалар ҳам ректал шамчаларга ўхшаш ёзилади. Мисол: 10 та махсус номли осарбон (Osarbonum, Comb. drug) вагинал шамча буюрилсин. 1 вагинал шамчадан эрталаб, кечқурун қинга қўйиш учун буюрилсин. Rp.: Supp. Osarbonum N. 10 (Comb. drug) D.S. 1 вагинал шамчадан эрталаб, кечқурун қинга қўйиш учун. Ҳозирги пайтда дорихоналарда магистрал ректал ва ванигал шамчалар кам тайёрланади. Бундай ҳолларда рецепт кенгайтирилган ҳолда ҳамма таркибий қисмлар кўрсатилади. Моддалар миқдори (асослар) ҳамма шамчаларни тайёрлаш учун керакли миқдорлар кўрсатилади. Ҳар бир шамчага мўлжаллаб миқдорлар кўрсатилиши кўпроқ тарқалган. Рецептда асос (шакл берувчи) моддани миқдори кўрсатилмаса ҳам бўлади. Бу ҳолда асосни миқдори q.s. (quantum satis - керагича) деб кўрсатилади ва рецепт D.t.d. N. ва сигнатура билан тугалланади. 45 Мисоллар: 0,1 г анестезин (Anaesthesinum, Benzocain) сақловчи 10 ректал шамча буюрилсин. 1 ректал шамчадан эрталаб, кечқурун тўғри ичакка қўйиш учун буюрилсин. Rp.: Anaesthesini 0,1 (Benzocain) Olei Cacao q.s. (Theobroma Cacao) M.f. supp. rect. D.t.d. N. 10 S. 1 ректал шамчадан эрталаб, кечқурун тўғри ичакка қўйиш учун. 250000 ТБ леворин (Levorinum, Levorin) сақловчи вагинал шамчадан 10 та буюрилсин. 1 вагинал шамчадан эрталаб, кечқурун қинга қўйиш учун буюрилсин. Rp.: Levorini 250000 ТБ (Levorin) Olei Cacao q.s. (Theobroma Cacao) M.f. supp. vag. D.t.d. N. 10 S. 1 вагинал шамчадан эрталаб, кечқурун қинга қўйиш учун. Таёқчалар (bacilli) - шамчаларнинг бир кўриниши бўлиб, сийдик йўли каналига, бачадон бўйнига, оқма яралар тешигига ва бошқаларга қўйиш учун мўлжалланган. Ҳозирда бу дори шакли кам ишлатилади. Таёқчалар дорихоналарда цилиндр шаклида, учи ўткирлаштирилган ҳолда кенгайтирилган магистрал рецепт асосида тайёрланади. Рецептда ингредиентлар миқдори ва таёқчанинг ўлчами (катталиги) ҳам кўрсатилади. Мисол: Узунлиги 5 см, қалинлиги 0,5 см, 5 дмг атропин сульфати (Atropini sulfas, Atropine) тутувчи 6 та таёқча буюрилсин. 1 таёқчадан сийдик йўли каналига кунига 1 марта юбориш учун буюрилсин. Rp.: Atropini sulfatis 0,0005 (Atropine) Olei Cacao q.s. (Theobroma Cacao) ut fiat bacillus longitudine 5 cm et crassitudine 0,5 сm D.t.d. N. 6 S. 1 таёқчадан сийдик йўли каналига кунига 1 марта юбориш учун. Download 2.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling