Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева


Download 2.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/72
Sana06.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1693623
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   72
Bog'liq
Retseptura F. Faridovich

 
 
 
 
ИНЪЕКЦИЯ УЧУН ДОРИ ШАКЛЛАРИ 
Дориларни инъекция йўли билан юборишнинг афзаллиги шундан иборатки, 
юборилган дорининг таъсир эффекти тезда содир бўлади, айниқса бемор оғир аҳволда бўлса, 
ҳушидан кетганда. Бу айниқса беморга тез ёрдам бериш керак бўлганда қўл келади, меъда-
ичакда парчаланиб кетадиган дорилар ҳам инъекция йўли билан юборилади. Камчиликлари: 


46 
инъекциянинг оғриқ чақириши, инъекция учун дорилар, шприцлар, игналар, системалар 
албатта стерил бўлиши, тиббий ходимнинг бўлиши шарт ва ҳ.к. 
Инъекция йўли билан дори моддалар парентерал усул билан: тери остига, мускул 
орасига, вена ичига, артерия ичига, бўшлиқларга, орқа мия пардалари остига, 
(субарахноидал, эндолюмбал) юборилади. 
Инъекция учун ҳар хил дори шакллари ишлатилади: тери остига кўпроқ сувли 
эритмалар, мускул орасига сувли, мойли эритмалар ва суспензиялар, вена ичига сувли 
эритмалар. 
Баъзида инъекция учун эритмалар ва суспензиялар юборишдан олдин (ex tempore
тайёрланади. Бундай ҳолатларда дори моддасидан асептик ҳолатда (стерил эритувчи, шприц 
ёрдамида) эритма ёки суспензия тайёрланади. 
Ампуладаги қуруқ дорини эритибоқ парентерал юбориш шарт, ошиб қолган қисми 
бўлса бир неча вақтдан кейин юбориш мумкин эмас. Флакондаги қуруқ дорини эритиб, 
эритманинг бир қисмини юборгандан кейин, қолган қисмини зарурият бўлса, совутгичда 
сақлаб, флакон герметик ёпилганлиги учун, бироз фурсатдан кейин (12 соатгача) қолган 
қисмини парентерал юбориш мумкин. 
Инъекция учун эритмаларни тайёрлашда эритувчи сифатида сув (Aqua pro 
injectionibus), 5%-ли глюкоза эритмаси (Solutio Glucosi 5%), изотоник натрий хлорид 
эритмаси (Solutio Natrii chloridi isotonica 0,9%), шафтоли мойи (Oleum Persicorum), бодом 
мойи (Oleum Amygdalarum), 33%ли этил спирти (Spiritus aethylicus) ишлатилади. 
Инъекция учун сув (Aqua pro injectionibus) - алоҳида стерилланган, апироген (тана 
ҳароратини оширмайдиган), рангсиз, тиниқ, ҳидсиз, мазасиз, тоза дистилланган сувдир. 
Ўсимлик мойларидан шафтоли мойи (Oleum Persicorum), бодом мойи (Oleum 

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling