Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева


Download 2.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/72
Sana06.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1693623
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   72
Bog'liq
Retseptura F. Faridovich

ҲАР ХИЛ ДОРИ ШАКЛЛАРИ 
 
Кўз плёнкалари - Membranulae ophthalmicae 
(Кўз плёнкалари - бош келишик кўпликда Membranulae ophthalmicae, тушум келишик
кўпликда Membranulas ophthalmicas s. Lamellas
Кўз плёнкалари 9 х 4,5 х 3,5 мм катталикдаги стерил полимер плёнкалар бўлиб, 
ўзида кўз суюқлигида эрийдиган дори моддалари сақлайди. 
Герметик ёпиқ флаконларда бундай плёнкалар стабиллиги 1 йилгача сақланади. 
Плёнкалар кўз конъюнктивасига қўйилгандан кейин кўз ёши билан тезда намланиб, секин-
аста полимер эрий бошлайди. Конъюнктива таъсирланмайди, кўриш бузилмайди, чунки 
полимер эритмаси билан кўз ёши суюқлигининг рефракция коэффициенти бир хил. 
Кўз плёнкалари ишлатилганда дори модданинг конъюнктива бўшлиғидаги 
концентрацияси 24 соат ва ундан ортиқроқ сақланиши мумкин. 
Кўз плёнкаларининг кўз томчиларидан афзаллиги: дориларни аниқ меъёрланиши 
(дозаланиши)га имкон беради, узоқ вақт дорининг терапевтик концентрацияси сақланади, 
стериллиги осон сақланади ва стабиллиги каттадир. 
Ҳозирда тиббиёт амалиётида қуйидаги кўз плёнкалари: пилокарпин гидрохлориди 
билан (cum Pilocaropini hydrochlorido), атропин сульфати билан (cum Atropini sulfate), 
флоренал билан (cum Florenalo), сульфапиридазин-натрий билан (cum Sulfapyridazinum-
natrio), неомицин сульфати билан (cum Neomycini sulfate), дикаин билан (cum Dicaino) ва 
бошқалар ишлатилади. Кўз плёнкаларига рецепт қисқартирилган кўринишда ёзилади. 
Рецептда дори шакли, дорининг савдо номи лотин тилида, ҳар бир плёнкадаги дори миқдори, 
плёнкалар сони кўрсатилади. Кейинги қаторга доринин ҳалқаро патентланмаган номи инглиз 
тилида қавс ичида ёзилади. Рецепт сигнатура қисми билан тугалланади. 
Мисол: 2,7 мг пилокарпин гидрохлориди тутувчи кўз плёнкаси (Mebranulae 
ophthalmicae cum Pilocarpini hydrochlorido, Pilocarpine)дан 25 та. 1 плёнкадан кўзга 1 
мартадан ҳар куни қўйиш учун буюрилсин. 


51 
Rp.: Mebranulae ophthalmicas 
cum Pilocarpini hydrochlorido 0,0027 N.25 
(Pilocarpine) 
D.S. 1 плёнкадан кўзнинг пастки қовоғига 1 мартадан 
ҳар куни қўйиш учун. 

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling